Jamol Kamol. Akademik Vohid Abdullayevni eslab

02115 МАЙ — АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ, АКАДЕМИК ВОҲИД АБДУЛЛАЕВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Табиатда қуйма олтин, ёмби гавҳар учрайди, дейдилар. Гавҳари шабчироқ ҳақидаги эртакни ўқигансиз. Хўш, ёмби гавҳар, гавҳари шабчироқ деб аташга арзигулик инсонлар учрамайдими? Ёмби гавҳар ўзидан нур таратиб турармиш, унинг ёғдусида кечаси китоб ўқиса бўлармиш. Ўзидан нур таратиб турадиган инсонлар йўқми? Бор, атоқли адабиётшунос олим, академик Воҳид Абдуллаев ана шундай сиймо эдилар. Неча йиллар Самарақанд адабий муҳитини машъал бўлиб ёритиб турдилар. Davomini o'qish

Shukur Qurbon. Ramazoni sharif ilhomlari

065

   Шоир Шукур Қурбоннинг ўзбек шеъриятида ўзига муносиб ўрни бор. Унинг шеърлари, хусусан тарихий достонлари адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин олган. Бугунги саҳифамизда шоирнинг  қутлуғ Рамазони шарифга бағишланган бир туркум шеърини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Benazir Muhammad. She’rlar

08Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний) Сурхон воҳасининг Сариосиё туманида туғилган, аммо, умрининг кўпроғини дунёнинг бошқа ўлкаларида яшаган инсон. Ўзига хос шеърлари билан шеърпарастлар назарига тушган шоир. Ҳаётдаями, шеъриятдаям изланаётган мусофир. Унинг йўллари узоқ ва оқ бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. Davomini o'qish

Boborahim Mashrab. Ijodidan namunalar

     Машраб шеъриятининг ғоявий, фалсафий, ахлоқий замини – тасаввуф. Шоир ижодиётига доир тадқиқотларида унинг шеърлари онгли равишда ўз заминидан ажратилиб, таҳлил қилинган. Натижада, илоҳий ишқ моҳиятини очувчи фикру кечинмалар дунёвий муҳаббатга мансуб тасвирлар сифатида тавсия этилган. Машраб ижодиётидаги «антиклерикал мотив»лар ҳақида айтилган мулоҳазалар ҳам бирёқлама, гоҳо жуда чалкашдир. Бунинг сабаблари изоҳланганда, икки жиҳатга алоҳида диққат қилиш керак бўлади. Биринчиси, давлат ва сиёсат миқёсида динга қарши ҳужумнинг авж олдирилгани, иккинчиси, тасаввуф таълимотининг юзаки ўрганилгани (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Marhabo Qo’chqorova. Nurilla Chori hikoyalarida neomifologizm unsurlari & Nurulla Chori. Bo’ron tingan kecha. Hikoyalar to’plami

03Яқинда ёзувчи Нурилла Чорининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт томонидан чоп этилган “Ташвиши йўқ одамлар” номли ҳикоялар тўпламни ўқиб чиқдим. Мутолаа давомида мифлар, умуман, халқ ижоди, бугунги ёш носирлар учун ҳам муҳим бадиий шартли восита сифатида хизмат қилиб, неомифологизмнинг янги қирралари очилаётгани кўзга ташланди. Davomini o'qish

Odinaxon Abdurahimova. She’rlar va nasriy bitiklar

044Одинахон «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг узоқ йиллик мухлиси, ҳатто  сайтга бағишлаб шеър ҳам ёзган. Илк шеърларини бир неча йил аввал жўнатганида, мен номаълум сабаб билан кўрмай қолган эканман. Ижодкор қизимдан яна бир бор узр сўраб, унинг ижодидан айрим намуналарни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Nodirabegim Ibrohimova. Ikki esse

07 Олтинчи қаватдан ташқарига боқаман: узоқдан қорли чўққилар кўзга ташланади. Ўпкамни ўраб тургандек ҳиссиёт қолдирадиган юпқа пардани олиб ташлагим келиб қўлим билан кўксимни ғижимлайман, бу ғалати парда доим тўйиб нафас олишга ҳалал беради. Кўнглим ҳам, ўпкам тоза ҳаволарни истаяпти… Davomini o'qish

Obid Qo’ldosh. Bir she’r va besh hikoya

021Ўша тунда Оймома осмонни тарк этган эди. Шаҳар ғафлат уйқусида. Баҳайбат Махлуқ ахлатхона ёнгинасидаги захкашдан чиқиб келди. Махлуқ шунчалар жирканч эдики, айниқса, ундан қўланса ҳид анқиётганига чидаб бўлмас эди. Кўзларида эса меҳрдан асар ҳам йўқ. Аллақандай очлик жазаваси ёниб турарди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Bulut to‘sgan oy & Hikoya asosida radiospektakl

033Ёмғир шундай куч билан қуя бошладики, бекат айвонида туришнинг иложи қолмади. Бунинг устига, ғувиллаб шамол эсар, ёмғирни букиб-қайириб айвон остига ҳам урар эдики, устунлар орқасига яшириниш ҳам фойда бермади. Мен плашнинг ёқасини кўтариб, шляпа гардишини пасайтириб, ресторанга қараб чопдим. Ресторанга кираверишдаги айвонча остида ҳам ёмғирдан қочганлар кўп эди. «Ке, шамоллаб-нетиб қолмайин. Барибир кечки овқатга етолмайман», деб ойнаванд, залворли эшикни очиб, ичкарига кирдим… Davomini o'qish

Abdulazizxon Akramov. Dor yasovchi usta

17Михни қайираётиб чиранган билакларидаги томирига эътибор берди. У томир кўкиш бўлиб майсанинг ерга кўмилган ҳолатига ўхшарди. Томиридаги қон гўёки михни қайириш учун ўрнидан тураётгандай таасурот уйғотди. Ҳолбуки чираниш кучи томирни шу даражада чиройли ва кўримли қилган эди!.. Davomini o'qish

Manzura Abdullayeva. Hikoyalar

06 Ўқишга киришга бўлган дастлабки уринишларим натижасиз тугагач, уйимизга яқин шифохонанинг асаб хасталиклари бўлимига фаррош бўлиб ишга жойлашдим. Вақтим тонгдан шомга қадар палатама-палата кириб, пол ва эшик-дераза ойналарини чиннидек тозалаш билан ўтарди. Ўша куни навбатдаги хона, мени ғалати ҳодиса кутиб турганидан бехабар эдим… Davomini o'qish