Дукчи эшон раҳбарлигидаги қўзғолоннинг 122 йиллиги олдидан
Қарийб бутун бошли водийнинг, буёғи Қирғизия, Уйғургача бўлган жуда катта мамлакатнинг пири муршиди, нимага ва кимга қўл кўтараётганини билиб, қурбонлик кундасига тик бора олмоққа журъат топа олган ва бу жасорати билан қудратли империянинг томирларини зирқиратган Дукчи эшоннинг ҳақиқий сиймоси ҳозиргача яратилмай келинаётгани мени қаттиқ изтиробга соларди… Davomini o'qish


Рафиқ Ўзтурк тавсияси билан сирдарёлик ёш шоир Фаррух Ҳасанов шеърларини тақдим этамиз ва ижодкор дўстимизга келгуси ижодий ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Қалб: биз уни ҳис этамизми? – бир қарашда савол жуда оддий, унга жавоб бериш ҳам осондай. Лекин астойдил ўйлаб қарасак, жавобимиз анчагина мавҳум, бизгача айтилганларнинг такрори, сийқаси чиққанроқ мулоҳазалардан иборат бўлишини иқрор этишга тўғри келади…
Ёзги яктагини елвагайгина қилиб елкасига ташлаган йигит вазминлик билан ариқ бўйлаб пастликка эниб тушди. Соч-соқоли бироз ўсинқираган, паришонхотиру бесаранжом йигит сой бўйида қаққайиб турган бир харсанг устига ўтирди…
Меҳринозни ва салкам адашим бўлмиш Хушнудбекни оилавий қувонч — фарзандлик бахти билан чин юракдан қутлайман. Боболару момолари дуоларини олиб улғайсин.
Шеърни айнан биргина қиёс билан чеклай олмайман. Ҳолатдан келиб чиқиб айрим ички ҳис-туйғуларга тутилаган кўзгуни шеърга ўхшатаман, масалан хаёл, изтироб, соғинч, баъзида исённинг сўздаги шаклига. Яна шеър – бу шоирнинг асл кўриниши, ҳамма ниқоблардан ҳоли олами, шеър – шоирнинг Ватани. У фақат шеърда нафас олади, шеър ичида яшайди ҳолос.(Ёш шоир билан суҳбатдан).
Ассалому алайкум, Хуршиджон!
Марғилонлик ёш ижодкор Шерзод Ортиқовнинг сизга тақдим этилаётган эсселарида дунё адабиётининг машҳур сиймолари Халина Посвятовская, Фёдор Достоевский ва Фуруғ Фарруҳзодга бўлган муносабати акс этган…
Осмоннинг нариги чеккасида Туз қирол ва Шакар шаҳзода бошқаргувчи салтанат бор эди. Номи Ишқ, мартабаси тақиқ, халқи қиёфасиз, бутун бойлиги бир тишлам олма экан. Бир кун бу ўлкани кўринмас ёв босибдию, олти томон зулматга чўмибди. Туз қирол Шакар шаҳзодани бағрига босганча қасридан чиқмабди.
Кунда ва жаҳонда рўй берган, бераётган ҳар бир ҳодиса шоир юрагида акс садо беради.Абдумажид Азимнинг сизга тақдим этилаётган шеърларида ҳам бу аён кўриниб турибди.
“Дунё катта қишлоқ бўлиб қолди” деган гапни кўп бор эшитганмиз-у, аммо унинг моҳиятидаги ҳақиқатни ҳеч қачон ҳозиргидек теран ва бор салмоғи билан ҳис қилмаганмиз, десам, фикримга қўшилсангиз керак. Дунёнинг у четида содир бўлган фавқулодда ҳодиса қисқа фурсатда Ернинг бошқа бурчида яшаётган одамлар ҳаётига ҳам таъсир қиладиган бўлиб қолди.