ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВНИНГ 80 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ
…муаммоларнинг муаммоси – одам. Одамни чинакамига акс эттирар экансиз, унинг қилмиш-қидирмишларидан муаммолар келиб чиқаверади. Ўша муаммоларни ҳал этиш эса… сенинг ишинг эмас: уни ҳаёт ҳал этади ва пироварди, ўша «ҳал этилиш» жараёни яна адабиётда акс этиши мумкин. Davomini o'qish


Тилимизнинг чин бойлигини мен Маъмура Зоҳидованинг шу асарида кўрдим. Гарчи, бошқа бир қанча адибларнинг асарларида ҳам тил ширали, бой, аммо “Бойчечак” шу нарсани махсус кўрсатиш учун ҳам ёзилгандай (Зуҳриддин Исомиддиновнинг қисса ҳақидаги мақоласидан).
Қозоқбой ака «Бойчечак» қиссаси ҳақида ёзган мақоласини «Мен Маъмура Зоҳид деган ёзувчи қизнинг борлигини билмас эканман» , деб бошлаганидек, мен ҳам Маъмура ижодидан бехабар эдим. Ўтган йил «Бойчечак»ни ўқиб бўлгач, жуда қаттиқ ҳаяжонланган ва Маъмурани асар билан қутлаган эдим. 


Асосий бойлиги шахсий кутубхонаси бўлган бундай хулқи гўзал, ақли тиниқ, тийрак назар одам билан қайси соҳада гаплашманг, у ўзи билганларини сизга дарров ёқимли тарзда айтиб, беғараз маслаҳатини беради, тажриба чашмасидан илинади. Ўзи танг бўлса ҳамки, ночорга боқиб, унинг дардларига дармон бўла олувчи—элга достон қилишга арзигулик бундай сиймо олдидан кетгиси келмайди кишининг. 
Нозима фақат шоира эмас, Яратган эгам унга мусиқа сирларидан хабардорлик, бастакорлик иқтидорини ҳам берган. Бугунги саҳифамизда шоира қизимнинг шеърлари билан баробар бир неча кичик мусиқий жанрларда яратган асарлари билан ҳам танишасиз.
Мен Жуманазарни таниганимда жуда одамови эканлигини сезганман ва у ижод қилиши, ҳикоялар ёзишини ўйлаб ҳам кўрмаганман. Бир кун у қўлимга бир даста қоғоз тутиб, “ўқиб кўринг” деди.