Куни-кеча таниқли ёзувчи Орзиқул Эргашнинг «Қалб гавҳари» номли нашрдан чиқди. Китобга муаллифнинг Ўзбекистон халқ шоири Миртемир, атоқли олимлар Ғайбулла ас-Салом, Жўра Мусаев, Убайдулла Уватов, Комилхон Каттаев, Ўзбекистон Қаҳрамони, машҳур кўз шифокори Холидбек Комилов, Ўзбекистон халқ артистлари Қодир Махсумов, Таваккал Қодиров, театр ва телевидение режиссёрлари Маҳкам Маҳамедов, Тожибой Исроилов, машҳур шоир, олим, таржимон Садриддин Салим Бухорий, таниқли шоирлар Жамол Сирожиддин, Абдусалом Иброҳимов, Чоршамъ Рўзиев, чустлик машҳур боғбон Дагарбой Соатовларга бағишланган бадиалари киритилган. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Erkin Musurmonov. Rahimbobo Mashrab faoliyati va ruhiyati talqini. Monografiya
Эркин Раббимович Мусурманов. Раҳимбобо Машраб фаолияти ва руҳияти талқини. Монография. – Самарқанд: СамДУ, 2015. –160 б.
Эл ардоқлаган шоир Раҳимбобо Машраб Хитой, шунингдек, Озарбайжон, Афғонистон, Ҳиндистон, Рум ва араб ўлкаларида ҳам фаолият олиб бориб, Осиё халқлари адабий алоқалари ривожига муносиб ҳисса қўшган. Шоирнинг афсонага айланган, саргузаштларга бой ҳаёти ва серқирра ижоди хорижда ҳам диққат билан ўрганилмоқда. Davomini o'qish
Tilak Jo’rani eslab…
26 май — Тилак Жўра таваллуд топган кун
Тилак Жўра — вафоли, меҳрибон дўст, содиқ инсон эди. Дўст учун жонини беришга тайёр бу одамнинг қалби ниҳоят нозик, меҳрга чанқоқ эканини ҳамма ҳам ҳис эта олмасди. Тилакнинг борлиғи, хислатлари, руҳи шеърларида ифодаланган. Тилак — Ватан туйғусини юрагида олиб юрган, ўзбеклигидан фахр этган ва буни шўролар ҳукмронлиги даврида ҳам баралла куйлаган инсондир. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. So’zim mening, O’zim mening & Qamchibek Kenja. Unutilgan so’z qadri & Mamatqul Jo’rayev. So’z sog’inchi
Жонкуяр ижодкор Абдунаби Бойқўзиевнинг унутилаётган сўзларимиз ва адабий тилимизни бойитишга бағишланган мақолалари билан таништирган эдик. Бугун шу мавзудаги мақолалардан иборат китобни ва китоб ҳақидаги ёзувчи Қамчибек Кенжа билан адабиётшунос олим Маматқул Жўраев мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этмоқни лозим кўрдик. Davomini o'qish
Emin Usmon. Mahmud Qoshg’ariyning onasi Robia begoyim nolasi & Emin Usmon.Tomir & Emin Usmon. Buvi. Radiospektakl
Қорахонийлар салтанатининг ҳукмдори Муҳаммад Буғрохон тож-тахтни ўғли Ҳусайинга топширмоқчилигидан хабар топган кичик хотини хоннинг ўзини ҳам, Ҳусайинни ҳам заҳарлаб ўлдиради. Тахтга унинг ўғли чиқади. Мамлакатда қирғин-барот бошланади. Маҳмуд Қошғарий жонини сақлаб қолиш учун юртдан бош олиб кетади. Davomini o'qish
Oshiq Erkin. Tabiatning oshig’i edi
Ҳар бир адиб ижодининг қаймоқ мавзуси бўлади. Таниқли адиб Раҳим Бекниёз табиат ва атроф — муҳитнинг муҳофазаси ҳақида, экологияга янада эътибор қаратиш ҳақида ўзининг овчилик ҳикоялари тимсолида баракали ижод қилган эди… Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Tolstoyning o’zbek suhbatdoshi & «XDK» yutub kanalida Lev Tolstoy asarlari: radiospektakllar, audiokitoblar
Сокин ўрмон сўқмоғининг сукунатини отнинг дупур-дупури бузди. Сўқмоқ четида турган кишилар ёнига келган оқ от устида серсоқол, елкалари кенг, шляпа кийган бир киши ўтирарди. У отдан тушиб, бошида симоби салла, эгнида адрас тўн, қотмадан келган баланд бўйли кишига бармоқлари йўғон қўлини узатди… Davomini o'qish
Alibek Anvariy. Aslida
«Алибекни яхши биламан. У адабиёт қадрланадиган оилада ўсиб унган. Бобоси ва отаси филология фанлари докторлари – таниқли одамлар. Шу сабаб бу йигитнинг адабиётга меҳр қўйиши мени ажаблантирмаган (Ўзбекистон халқ шоири Усмлн Азимов мақoласидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Abu Ali Ibn Sino. She’r san’ati & Ibn Sino. Ma’rifiy videofilm
Абу Али Ибн Сино илм тараққиётига катта ҳисса қўшган, Ўрта Осиё тупроғидан етишиб чиққан буюк алломаларимиздан бири ҳисобланади. Буюк алломанинг фанлар оламида тажриба ўтказмаган ва қалам тебратмаган соҳаси йўқ деса ҳам бўлади, айниқса тиббиёт хазинасига қўшган улкан ҳиссаси бебаҳодир. Ибн Сино кўп қиррали илм соҳиби бўлган буюк сиймодир. Тиббиёт оламида Ибн Синонинг табаррук номи Гиппократ ва Гален каби буюк алломалар билан бир қаторда туради. Davomini o'qish
Baxtiyor Omon. Bahor, qish
Азиз авлиёлар инсоннинг умрини тўрт фаслга ўхшатишади: баҳор, ёз, куз, қиш. Нимагалигини билмайман-у, улар ичида боши ва охирини кўпроқ эслашади. Сабаб, киши ёшлигида ҳаётга ташна, кўнгли тоза, ўзи самимий, ёқимтой бўлади. Ўртада неки ўтса ўтади – билмайди, эътибор бермайди, вақт бор-ку, улгураман, тузаламан, яхши одам бўламан, деб телбаворларча яшайверади… Davomini o'qish
Karim To’ramurod. Yodgorlik
Ушбу ҳикояни Тошкентни босиб олиб, минглаб Тошкент йигитларини қириб ташлаган, Тошкент қизларининг, Тошкент келинларининг номусини булғаган ўрис босқинчиларининг 24 нафар ҳалок бўлган босқинчи аскари шарафига бунёд этилган Авлиё Георгий бутхонасини Тошкент халқининг миллиардлаб маблағи эвазига қайта таъмирлаган Тошкент шаҳри ҳокимлигига буюк ҳурмат билан бағишлайман. Davomini o'qish
Muhammad Siddiq. Maddohlik «san’ati»
Ёзувчи ўзи ҳис қилмаган нарса тўғрисида ёзса, буни ўқиган ўқувчи ҳам ҳеч нарса ҳис қилмайди, – деган эди Абдулла Қаҳҳор, – демак, куйдириш учун куйиш, ардоқлаш учун ардоқланиш шарт. Ҳис қилинмай ёзилган нарса қоғоздан ясалган гулга ўхшайди. Davomini o'qish
