Шоирлик кутилмаган тарзда ниманидир инкор этиб, ниманингдир бошқа томонига эътибор қаратишдир. Шоҳсанам Нишонованинг муваффақиятли бир жиҳат шу:
Мен тоғни тоғ десам бир қара,
Кўкси тўла муз-қорлигини.
Осмон, қайдан билай мен сенда,
Осмон қадар дард борлигини.
(“Ёшлик”, 4-сон, 51-б.) Davomini o'qish

Қуёш ер юзига баробар нур сочади – Африкадан Осиёгача, Европадан ҳар икки Америка қитъасигача, Австралиядан олис Шимолий Қутбгача; ўзбегу-япон, корейсу-испан, ҳинду-мўғул, инглизу-арабгада баробар тақсимлайди ёғдуларини. У ирқ ажратмайди – европаликнинг оппоқ терисию, осиёликнинг қизғиш рангли кўриниши, америкаликнинг кўк-яшил кўзлари-ю африкаликнинг қалин қора-қўнғир сочлари уларни бир-биридан ажратувчи фарқ эмас. У дин билан табақаламайди нурларини – олам яралибдики тириклик неъматини христианми яҳудий, буддистми мусулмон демай баб-баробар улашади…
Ўлганнинг орқасидан ўлиб бўлмайди. Кунлар ўтиб бу шумхабарни одамлар унутди, ой ўтиб мухлислари бошқа китоблар ўқий бошлашди, йил ўтиб оиласи ҳам ўз орзу-ташвишлари билан бинойидек яшаб кетишди. Фақат ўша кимса унинг қабрини ҳар куни зиёрат қилишдан, ҳаққига дуо ўқишдан тўхтамади. Қўлидан унинг китоблари тушмасди, ёзган асарлари ёд бўлиб кетганди. Адибнинг руҳи ҳам буни сезди: уни тушларида кўп йўқларди.
“Ўз” сўзи катта тарихга эга сўзларимиздан бири саналади. Бу сўзда инсоннинг моҳияти намоён бўлади. Ҳазрат Навоий айтганлар:
Хабар келдики, бобомиз чорлаётганмиш. Ҳаммани: ўғилларини, қизларини, невара-чевараю бошқа-бош¬қа¬ларни. (Биз охиргисига кирамиз.) Икки-уч ойдан бери шифтга тикилиб ётган банда бошига одам тўпладими, билаверинг, масала ҳал – рози-ризолик!
…сўз эркинлиги экан, ҳамма нарса мумкин экан деб фашизмни ё беҳаёликни тарғиб қилиб бўлмайди-ку. Бу ҳақда бундан олти юз аввал ҳазрат Навоий айтиб қўйганлар: “Олдига келганни емоқ ҳайвоннинг иши, оғзига келганни демоқ нодоннинг иши.” 
Бугунги саҳифамизда ўзбек шеъриятининг янги авлодига мансуб ижодкорлардан бири Жонтемирнинг куз фасли давомида ёзган шеърларидан айрим намуналарни мамнуният ила сизга тадим этмоқдамиз.
Зилола – кўпчилик эътибор ҳам қилмайдиган одатий ҳолатлардан кутилмаган фикрий ассоциациялар ҳосил қиладиган шоира.
Шоир таъкидлаганидек, бизни қуршаган муаззам борлиқда намоён ашёларнинг мавжудияти, кўриниш тарзи, ҳаракат йўсини ва бир-бирига ўзаро чамбарчас боғланишида Яратувчи жо этган аниқ қонуният ва улуғ ҳикмат ҳукм суради…
Саҳифамизнинг доимий муаллифларининг тавсияси билан шоира Дилафрўз Чориева шеърларини сизга тақдим этмоқдамиз. 