Rashid Xo’jamov. She’rlar

12   Сирдарёлик талаба йигит Рашид Хўжамов бир кўз ташлаб бериш, фикр айтиш маъносида шеърий қораламаларини юборганида икки минг ўн тўққизнинг кўклами эди. Машқларини варақлаб фикрчан, тийрак йигит экан, дедим ичимда. Davomini o'qish

Maqsud Asadov. Soqiyo, jomi tarab kelturki…& Ogahiy. Asarlar. 1-jild: Devon

11Огаҳий таваллудининг 210 йиллигига

   Огаҳий лирикаси ҳам мавзу хилма-хиллиги, ҳам жанрлар кўламдорлиги жиҳатидан Алишер Навоийдан кейинги ўзбек мумтоз шеъриятида ўзига хос ўрин тутади… Davomini o'qish

Mahorat — asosiy mezon. Yozuvchi Sobir O’nar bilan adabiyshunos olim Jovli Xushboq suhbati

09 Бугунги ижодий жараён хусусида сўз кетганда насрда талай муаммолар тўпланиб қолганлиги хусусида сўзлайдилар. Энг муҳими, маҳорат, истеъдод ва истеъдодсизлик ҳақидаги баҳслар ҳамон кун тартибидан тушган эмас… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Furqat — armon va ayriliq shoiri & Furqat. Tanlangan asarlar

12   Фурқат адабий шахсияти ва шеъриятига кучли таъсир ўтказган устозларнинг устоди, албатта, Алишер Навоий эди. “Чун умрум шоҳиди, – дейди у, – тўққузларда орқасидин чеҳра кўргузди. Алишернинг туркий девонлариким Навоий лақабдур, забоним қуши ул хирмондур доначин ўлди…” Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Yozuvchi kim?

04  Рубъи маскундаги минг турфа қилиқли, минг бир ташвишли, минг-минг қиёфали одамлар орасида яна бир қурум бандаи мўминлар борки, уларнинг ҳар бири ҳам ўзича айри шахслар бўлсалар-да, муштарак бир жиҳатлари билан бир-бирларига ўхшайдилар ва умумлаштириб айтганда, битта вазифани бажарадилар; “бажаради” дейиш иддаога, баҳога, ҳатто буйруққа менгзаб кетади, йўқ: улар шу вазифани адо этишга маҳкумлар, уларнинг қалби-шуури шуни ҳаргиз талаб этади ва бу вазифани адо этиш – нафас олишдек бир ҳолдирки, улар бу йўлдан бир сантим орқага қайтолмайдилар. Davomini o'qish

Olim Otaxon. Qismat

05    Рутубатли ҳавода яқин-атрофда тутаб ётган хазоннинг ачқимтил ҳиди анқийди; яланғоч дарахтларнинг мўрт, қинғир-қийшиқ шохлари оғир силкинади; таналарини қоплаган бужур пўстлоқ ажинларидан ёмғир суви силқийди; яқин-атрофдан оҳангдор куй эшитилади –буларнинг барчаси одамда пала-партиш, пароканда хаёллар уйғотади. Гўё куйни мана шу оқшом оғушидаги яланғоч дарахтлар, қорайиб ётган пастқам кўча ижро этаётгандек туйилади. Осмон эса тобора сарғайиб, кичрайиб бораёгандек… Davomini o'qish

Jaloliddin Sayid. Eski va yangi daftarlardan she’rlar

09    Жалолиддин Сайид бугунги ёш ўзбек шеъриятида ўз ўрнини топган шоирлардан. Бир мунча вақт аввал унинг шеърлари билан таништирган эдик. Бугун унинг эски ва янги шеър дафтарларидан саралаб олинган туркумни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Shuhrat Shokir. Kuz satrlari

33    Шуҳрат Шокир ўзига хос шоир. Кам ёзса-да, соз ёзади. Бугунги талотумли ўзгаришлар даврида яшаётган барча ёш шоирлар қаторида Шуҳратгаям сабр-матонат ва кщнгил хотиржамлиги тилайман. Davomini o'qish

Komilxon Kattayev. Maxdumi A’zam va Dahbed & Orziqul Ergash. Kattayevning katta ishlari yoxud shashqator yoshlar ta’qibi

04   “Бобом ўшанда сал кам юз ёшларда эдилар, – дея ёзади набира кейинчалик ўзининг эсдаликларида. – Аммо ҳар пайшанба куни бу хонадонга келишни канда қилмас ва албатта, мени эргаштириб олардилар. Гоҳида бувимни ҳам ҳамроҳ қилардилар. Бу ердаги кекса жийда дарахти тагида ўтириб, Қуръон тиловат қилар, шундай тиловат бошлашлари билан кўзларидан шашқатор ёш оқиб, юзлари, оппоқ соқолларини юва бошларди…” Davomini o'qish