“Ўз” сўзи катта тарихга эга сўзларимиздан бири саналади. Бу сўзда инсоннинг моҳияти намоён бўлади. Ҳазрат Навоий айтганлар:
Булбуллар олур нолани таълим, агар этса
Боғ ичра Навоий ўз-ўзи бирла тараннум. Davomini o'qish
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
“Ўз” сўзи катта тарихга эга сўзларимиздан бири саналади. Бу сўзда инсоннинг моҳияти намоён бўлади. Ҳазрат Навоий айтганлар:
Булбуллар олур нолани таълим, агар этса
Боғ ичра Навоий ўз-ўзи бирла тараннум. Davomini o'qish
Хабар келдики, бобомиз чорлаётганмиш. Ҳаммани: ўғилларини, қизларини, невара-чевараю бошқа-бош¬қа¬ларни. (Биз охиргисига кирамиз.) Икки-уч ойдан бери шифтга тикилиб ётган банда бошига одам тўпладими, билаверинг, масала ҳал – рози-ризолик! Davomini o'qish
…сўз эркинлиги экан, ҳамма нарса мумкин экан деб фашизмни ё беҳаёликни тарғиб қилиб бўлмайди-ку. Бу ҳақда бундан олти юз аввал ҳазрат Навоий айтиб қўйганлар: “Олдига келганни емоқ ҳайвоннинг иши, оғзига келганни демоқ нодоннинг иши.” Davomini o'qish

Машраб Бобоев катта шоир, ажойиб драматург ва моҳир таржимон эди. Машраб аканинг шеърлари кутилмаган ташбеҳлари, образли мисралари, бетакрор манзаралари ва ҳаётийлиги билан ҳали-ҳануз ўқувчиларни ҳаяжонга солиб келади.
Бугунги саҳифамизда ўзбек шеъриятининг янги авлодига мансуб ижодкорлардан бири Жонтемирнинг куз фасли давомида ёзган шеърларидан айрим намуналарни мамнуният ила сизга тадим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Зилола – кўпчилик эътибор ҳам қилмайдиган одатий ҳолатлардан кутилмаган фикрий ассоциациялар ҳосил қиладиган шоира. Davomini o'qish
Шоир таъкидлаганидек, бизни қуршаган муаззам борлиқда намоён ашёларнинг мавжудияти, кўриниш тарзи, ҳаракат йўсини ва бир-бирига ўзаро чамбарчас боғланишида Яратувчи жо этган аниқ қонуният ва улуғ ҳикмат ҳукм суради… Davomini o'qish
Саҳифамизнинг доимий муаллифларининг тавсияси билан шоира Дилафрўз Чориева шеърларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Одам ўлдирилган! Маҳкама хизматчиси тилидан айтилган бу сўз буткул ўзга хаёлда дарвозахонага монанд узун кутиш йўлагида дилтанг турган уч кишини тамоман довдиратиб қўйди. Davomini o'qish
…ўйлаб ўтириб, кўнглимнинг бир чеккасида: тилимиз-ку, собит, аммо ўша она тил, ўша ота сўз ифодалаган туйғуларнинг онаси бўлмиш дилимизнинг аҳволи қандай? Унинг ҳимоятида кимлар ва қандай воситалар қалқон бўлиши керак, деган андишалар туғилди. Дарвоқе, дил нима ўзи? Davomini o'qish
Бир неча кун аввал Сурхондарё сафарида юрганда, Бойсун шаҳри томон бораётиб, бизни олиб юрган «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири Исроил Шомиров ҳангома орасида Сталин бобо деган шахс ҳақида, диктатор ҳайкаллари бутун империяда қулатила бошланган йиллари Бойсундаги Сталин ҳайкалини олиб келиб ҳовлисига ўрнатгани тўғрисида гапириб қолди. «Ҳайкал ҳозир ҳам турибди. Шукур аканинг айнан воқеага бағишланган ҳикояси ҳам бор» -деди Исроил ака. Биз ҳайкални кўрсатишни илтимос қилдик. Davomini o'qish
70-йиллар адабий авлоди ичида, шубҳасиз, ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг ўз ўрни бор. Аҳмад Аъзамнинг “Масъул сўз”, “Соясини йўқотган одам”, “Ҳали ҳаёт бор…”, “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” , “Ўзи уйланмаган совчи” (роман), “Тил номуси” каби ўнлаб бадиий, илмий ва публицистик китоблари чоп этилган. Табиийки, бу асарларнинг ҳар бири ҳозирги ўзбек адабиётининг нодир асарлари хазинасидан ўрин олган. Davomini o'qish