18 октябр — Самарқанд куни
Мирзо Бобур Самарқанд тупроғида дафн этилган буюк зотлар ҳақида «Бобурнома»да шундоқ маълумот беради: “Ҳазрати Рисолат замонидин бери ул миқдор аиммаи Исломким (Ислом олимлариким), Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч бир вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай. Шайх Абу Мансурким, аиммаи каломдиндур, Самарқанднинг Мотурид отлиқ маҳалласидиндур… Яна соҳиби “Саҳиҳи Бухорий” Хожа Исмоил Хартанг (Бухорий кўмилган Хартанг қишлоғига ишора) ҳам Мовароуннаҳрдиндур. Яна соҳиби “Ҳидоя”ким (Бурҳониддин ал-Марғиноний), Имом Абу Ҳанифа мазҳабида “Ҳидоя”дин муътабарроқ китоби фиқҳ кам бўлғой, Фарғонанинг Марғинон отлиқ вилоятиндиндур, ул ҳам дохили Мовароуннаҳрдур”…
Davomini o'qish









