Бизга XVIII аср тасаввуф адабиёти ва фалсфасининг йирик намояндаси бўлган Хожамназар Ҳувайдонинг таржимаи ҳоли, у мансуб бўлган ижтимоий-маданий муҳит, қанча умр кўрганлиги, оилавий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида, афсуски, жуда оз маълумот етиб келган. Яқин вақтларгача тадқиқотчилар Ҳувайдонинг 1907 йили Тошкентда В.М. Ильин литографиясида чоп этилган “Китоби эшон Ҳувайдойи Чимёний маа Роҳати дил фий ал хошия” девонига илова қилинган Носеҳ Чимёнийнинг Ҳувайдо вафотига бағишлаб ёзган “Тарихи вафоти ҳазрат эшон Ҳувайдо “наввараллоҳу таоло марқадаҳу маржааҳу” асарига ҳамда шоирнинг ўзи ҳақида “Роҳати дил” достонида берган маълумотларига асосланар эдилар. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Nodir Normatov. Shamsro’yning qalb tug’yonlari & Shamsro’y. Telefilm.2012
Шамсрўй Ҳасанова…. Ўзбек хотин-қизларидан етишиб чиққан биринчи мусаввира… Афсуски, бу аёлнинг умри қисқа бўлди. 1956 йил кузида оғир дардга чалиниб, вафот этди. Ундан бир-биридан гўзал рангтасвир асарлари мерос қолди.
Davomini o'qish
Samarqandning muqaddas qadamjolari. Videolar & Xurshid Davron. Samarqand xayoli
18 октябр — Самарқанд куни
Мирзо Бобур Самарқанд тупроғида дафн этилган буюк зотлар ҳақида «Бобурнома»да шундоқ маълумот беради: “Ҳазрати Рисолат замонидин бери ул миқдор аиммаи Исломким (Ислом олимлариким), Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч бир вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай. Шайх Абу Мансурким, аиммаи каломдиндур, Самарқанднинг Мотурид отлиқ маҳалласидиндур… Яна соҳиби “Саҳиҳи Бухорий” Хожа Исмоил Хартанг (Бухорий кўмилган Хартанг қишлоғига ишора) ҳам Мовароуннаҳрдиндур. Яна соҳиби “Ҳидоя”ким (Бурҳониддин ал-Марғиноний), Имом Абу Ҳанифа мазҳабида “Ҳидоя”дин муътабарроқ китоби фиқҳ кам бўлғой, Фарғонанинг Марғинон отлиқ вилоятиндиндур, ул ҳам дохили Мовароуннаҳрдур”…
Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Sancho & Nazar Eshonqul bilan suhbat. Video
Бахшининг уч йиллик хизматидан сўнг ҳам Санчо барибир улғаймади: йиллар фақат унинг ранги ўзгариб бораётган мўйларига, тобора ўзларининг мавжудлигини билдириб бораётган ажинларига, бу дунёни ва ўзининг соҳибига истеҳзо билан муносабатда ва муомилада бўладиган, одамларни кўришдан безиб, тобора кичрайиб бораётган кўз косаларига таъсир қилган, бу аъзоларни одамнинг пешонасига ёзган азал-абад қонунларининг қозонида қовурган, лекин кўнгли, кўзлари, гапи-ю ўзини тутиши болалигича қолганди… Davomini o'qish
Nargiza Asadova. Ostona. Doston
Матбуотда эълон қилинган ҳикоя ва шеърлари, нашр этилган илк китоблари орқали ўзбек ўқирманларига яхши таниш Наргиза Асадованинг «Остона» номли достонини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Go’zal Ro’zieva. Yangi she’rlar & «Yoshlik» jurnali savollariga javoblar
Шеърият – қалб ва истеъдод бирлашган ўзанда яратилган ирмоқ. У покиза булоқ. Булоқ суви шунчаки чанқоқни қондириш воситаси бўлмаганидек, шеърият ҳам шунчаки шеърхоннинг мутолааси учун яратилмаслиги – фақатгина ҳислар баёнидан иборат бўлмаслиги лозим. У адабиётда инсон қалби ва туйғуларига таъсир қилишнинг энг яхши йўли экан, унга гўзал маънолар жамланмаси, ўқувчига энг яхши инсоний туйғулар берувчи, шу билан бирга, унинг тафаккури ва дунёқарашини бойитувчи восита деб қаралса, шеърият ўз вазифасини адо этган бўлади. Davomini o'qish
Ilhom Hasan. Tahlika & Nurulloh Muhammad Raufxon va Bahodir Qobul Ilhom Hasan haqida
Илҳом Ҳасан Бухоронинг Шофриконидан, ёзувчи Аҳад Ҳасаннинг фарзанди, Самарқанд Давлат Университети доценти — истеъдодли олим, ёзувчи, покиза,камтарин,одобли инсон ва ўзбек адабиёти майдонига кириб келаётган истеъдодли ижодкор эди. Ўша давр матбуотида босилган мақола, ҳикоя ва таржималари ҳамиша диққатга сазоворлиги билан ажралиб турарди. Унинг бевақт ўлими — Яратган унга раҳматлар ато этган бўлсин — нафақат дўсту биродарларини, уни илк ҳикоя ва таржималаридан таниб қолган адабиёт ва зийрак китобхонлар аҳлини анча изтиробга солгани ҳамон хотирамда. Davomini o'qish
Mirzo Kenjabek. Haqning ozod quli — Ibrohim Haqqul
Иброҳим Ҳаққул ўзбек адабиёти, илму фани даргоҳида мутлақ ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган фидойи алломалардан. Ўзбекистонда танқид, адабиётшунослик, айниқса, тасаввуф соҳаларини Иброҳим Ҳаққул фаолиятисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Davomini o'qish
Hamza. Boy ila xizmatchi. Radiospektakl (1953) & Hamza Hakimzoda Niyoziy kim edi: dahriymi yo dindor? Yozuvchi Nabijon Boqiy bilan suhbat
Яқин ўтмишимизнинг энг ёрқин ва зиддиятли зиёлиларидан бири Ҳамзадир. У ким эди: диндорми ё даҳрий? У паранжи ташлаш компаниясига бош қош бўлганми? У ростдан ҳам хотинбоз, маиший бузуқ бўлганми? Биз у ҳақда нимларни биламиз? Davomini o'qish
Mashrab Boboyev. Qaydasiz, Darxon tonglari?! & Sharof Boshbekov. Mashrab Boboyevni eslab
Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 78 йиллиги олдидан
Машраб акада бировнинг муваффақиятидан самимий севина олиш фазилати бор эди. Шунчаки, йўлига эмас, чинакамига, юрак-юракдан қувонарди. Бундай одамлар ниҳоятда кам учрайди. Яхши одамдан яхшилик келар экан. Машраб ака ҳаётимдаги не-не хурсандчиликларга сабабчи бўлган. Ўзи ҳам шерик бўлиб қувонган… Davomini o'qish
Ahmad Donish. Hikmatlar & Аҳмад Махдуми Дониш. Рисола ё мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони мангития & Jamshid Niyozov. Ahmad Donish saboqlari
Мутафаккир таълимотида умр мазмуни алоҳида ўрин тутади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон ҳаёти давомида эзгу ишлар қилмоғи, илми ва ҳунарини эл-юртига бахшида этмоғи лозим. У ҳар бир инсон “каттадан ҳам, кичикдан ҳам сабоқ олишга интилсин” дейди ва Афлотун, Арасту, Суқрот каби буюк устозларнинг баъзан дарс жараёнида айрим нарсаларни ўз шогирдларидан ўрганганини бунга мисол қилиб келтиради. Davomini o'qish
Muhammad Siddiq. She’rlardan
Mуҳаммад Сиддиқ билан ёш шоиру таржимонлар даврасида танишдим.Унинг шеърларида ёшлик нафаси гупуриб туради. Яна шеърларидаги кўҳна тарихимизга ҳамнафаслик, ҳамоҳанглик ёқди. Бу сифатни камдан-кам шоирда учратганман. Ёш шоир дўстимга шеъриятимизни бойитадиган сатрлар ёзишини тилаб қоламан. Davomini o'qish
