16 август — улуғ ватандошимиз Абу Али Ибн Сино таваллуд топган кун
Шарқ мумтоз адабиётида ўзлари учун адолатли ва комил Подшоҳни излаб машаққатли йўлга чиққан қушлар мотиви мавжуд. Абу Али ибн Синонинг “Тайр қиссаси”, Ғаззолийнинг “Рисолат ут-тайр”, Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” ва Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонлари бунинг ёрқин мисолидир. Ибн Синонинг “Тайр қиссаси”да қушлар саккизинчи тоғдан ошиб ўтиб “Буюк Подшоҳ” ҳузурига етиб борадилар: “Парда кўтарилиб, подшоҳ жамолига кўзимиз тушгач, унга кўнглимиз тушиб, ҳаммамиз ҳушимиздан кетиб, шикоят қилишга ҳам қодир бўлмай қолдик”, – дея ҳикоя қилади қушларнинг бири. Davomini o'qish











