Сизнинг шеърларингиз ҳақида ёзмоқчи бўлиб, қандай шеърни исташим ҳақида сўзлаб кетдим. Хуллас, руҳиятнинг, инсон ўз руҳининг турли томонларидан мўралаб кўраётган, мўралаб кўришга уринаётган Шеър ёқади менга. Албатта, Қалб, Туйғу, Ҳолатни ҳам четга сураётганим йўқ. Қалб, Туйғу, ҳолат ҳақида пафоссиз, рост, инсон ўз ичида туриб, ўз-ўзига гапираётган каби яралган Шеър ёқади менга. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Shukur Xolmirzayev. Ot egasi & Olim Toshboyev.»Men yomon yozuvchimasman…»
Устоз «Адабиёт ўладими?» мақоласини Ёзувчилар уюшмасида катта адабий йиғинда мана шундай тик туриб, ғулдираган овозда ўқиб берганида йиғилганлар шеър ёхуд достон каби тинглаганлари кўз ўнгимда турибди. Йиғилиш қизғин мунозаралар билан якунланганди ўшанда. Адиб ҳаётининг сўнггигача такрорлаб кетган «Мен адабиётга хиёнат қилмадим», деган гапини энди-энди англаётгандекман… Davomini o'qish
Husnora Ro’zmatova. Shikasta ma’buda. Novella
Таниқли адиб Назар Эшонқул тавсияси билан эълон қилинаётган Ҳуснора Рўзматованинг “Шикаста маъбуда” новелласи ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзининг экзистенцилача руҳи билан кишини бирлан ўзига жалб қилади. Новелла тўлалигича борлиқни экзистенциалистик қабул қилиш, англаш, хаос ва бўшлиқда ўз мавжудлигини излаш ҳақида. Davomini o'qish
Umid Xolliyev. Tiriklik iztiroblari. Qissa
Бувимга дунёнинг охири қаерда? – деб савол берганимда ҳали мактабга бормасдим. Болалик тасаввуримда эса қуёш ботадиган жой дунёнинг охиридек эди. Уйимиздан анча узоқда, кун ботиш томонда ғўза баргларини тўкиш учун дори сепадиган самолётларнинг қўналғаси жойлашганди. Менинг назаримда, қуёш шу қўналғанинг орқа томонига бориб ботадигандек… Davomini o'qish
Ikrom Otamurod. Ishora. Doston & Islomjon Yoqubov. «Kangul» qushining hol izhori
Икром Отамуроднинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган “Ишора” номли янги достони поэтик ифодаси қатига улуғ сирлар яширинган. Аслида, зоҳиран ниҳон тутилгандай туюлувчи кўнгил асрорининг: иштиёқ, интилиш, интизорлик, соғинч, қувонч, дард, афсус, надомат, қаноат, сабр каби турфа туйғуларга йўғрилган самимий ва оғриқли изҳорлари белгилар чизгиси ва шама-ишоралар суврати орқали ўз маъно-мазмунини очади. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Yangi she’rlar & Ikki kitob
Ўзимнинг болалигим ҳақида гапирсам… Кўпроқ бобом ва момомга эргашиб юрганман. Қаерга боришса бирга борганман. Далаларни оралаб, тупроқ йўлларни кечиб бошқа овулларга бориш мен учун ўзга бир оламга саёҳат қилишдай гап эди. Момоларим менга шамол, булут, сув, Ер билан гаплашишни ўргатишган. Улар “Шамол айтар экан, булут айтар экан”, деб ҳикоя бошлашарди. Мен уларнинг тилида шеърият тилини кўрганман… (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан. Суҳбатни тўлиқ мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Aziz Said. Ismim «Oh»dir mening…
80-йиллар адабиётга кириб келган ёш шоирларнинг ҳаммаси ҳақида бирваракайига суҳбатлашиш имконсиз. Шунинг учун уларнинг биттаси ҳақида, ҳеч кимникига ўхшамайдиган ўз йўли, ўз оҳанглари, ўз хаёлот дунёси, ўзига хос ғайриоддий ташбеҳлар силсиласи билан шеъриятга кириб келган Абдували Қутбиддин ҳақида суҳбатлашсак. Davomini o'qish
Bayram Ali. Hech kimga bildirmay…
Машъум жавоб хати бехосдан қўлимизга тушиб бутун синфимиз болаларининг ғазабини келтирди, мен эса аччиқланганимдан ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шу учун ҳам режам ҳаммага маъқул тушди-ю, дунёни сув босса ўрдакка айланадиган биргина Мўмин мишқи унамади холос…. Davomini o'qish
Jontemir. Yangi she’rlar
Бугунги саҳифамизда истеъдодли ёш шоир Жонтемирнинг янги шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Ishq, dard va isyon shoiri & Avaz O’tar. Saylanma
Аваз Ўтарнинг 135 йиллигига
Шоирлар бўлади, ўзлигини таниганидан охирги нафасигача ижодини улуғ мақсад, курашчан туйғулар ҳаракатлантириб туради. Бундай қаламкашлар қайси шеърий шаклларда ёзишмасин халқ хотирасида адолат, одамийлик ғоялари устуворлиги учун куч сарфлайдилар. Тасаввур этилса, фикрлаш тарзининг ўзи бундай шоирларда маҳорат. Чунки улар ҳали хаёлда ярала бошлаган ҳар бир шеърлари билан хўрланган одамларнинг ёнида турадилар. Бедодликдан ун тортаётган қанча бечоранинг кўз ёшлари уларни қалб косасига тўкилади. Davomini o'qish
O‘lmas Umarbekov. Fotima va Zuhra. Audiokitob & Qizimga maktublar & Omon Muxtor. Daraxtlar parvozi
У — миллий ёзувчи, асарларида бизнинг “ҳаёт ва адабиётда бўлган кучли ва ожиз томонларимиз”ни акс эттиради. Унинг асарларида яна, насрдан кўра шеърга хос руҳ устун туради. Бу — Ўлмас аканинг шоирона руҳидан келиб чиққан бўлса керак… Davomini o'qish
Odil Yoqubov. SSSR xalq deputatlari I syezdidagi nutqi & Ozod Sharafiddinov. Nutq yoxud adib hayotining yulduzli onlari
Машҳур нутқнинг 30 йиллигига
Шу кунларда бундан роппа-роса 30 йил аввал — 1989 йилнинг 25 май — 9 июн кунлари Москвада бўлиб ўтган СССР халқ депутатларининг биринчи съездининг сўнгги кунида атоқли адиб Одил Ёқубов сўзлаган нутқ ва унда собиқ империя тарихида илк бора рўй-рост айтилган жўшқин фикрлар эсланмоқда. Энг қувончлиси, бугунги ёш авлоднинг фикрли вакиллари Одил Ёқубовнинг шу тарихий нутқига бот-бот мурожаат этишмоқда, буюк адибнинг мардлиги ва тантилиги, ҳақиқатпарварлиги, фидойилигига таҳсин айтишмоқда. Davomini o'qish
