Bashorat Otajonova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.20_20h46m57s_001_.png   Куни-кеча шоира қизим Бахтинисо Маҳмудовадан мактуб олдим. Бахтинисо қисқагина мактубининг якунида шундай ёзибди: «Яқинда Башорат опа шеърларини ўзим учун кашф этдим. Ёзганлари бирам самимий, бирам дилбарки!..»». Davomini o'qish

Nodirabegim Ibrohimova. Ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2017.06.16_23h25m28s_002_a.pngНодирабегимни  илк ҳикоялар тўплами билан қутлаймиз

  Нодирабегим Иброҳимованинг ҳикоялари тўплам ҳолида хулоса чиқариш учун Кенгашга келиб тушганида даставвал папка устидаги ёзув диққатни тортди: “Ёнингдаги бахт”. Ҳолбуки, мазкур тўпламдаги ҳикояларда бахт деган сўзнинг ўзи учрамайди. Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.05.18_14h29m24s_003_.png     Саҳифаларимизда иқтидорли ёш шоир Рафиқ Сайдулло қаламига мансуб шеърлару таржималарни ўқигансиз. Яқин кунларда унинг таниқли шоир Иосиф Бродский ижодидан ўзбекчалаштирган  туркум билан танишасиз, бугун эса Рафиқнинг олис Шимол кенгликларида ёзилган янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Bayram Ali. Musavvir

Ashampoo_Snap_2017.05.18_15h17m21s_006_.png   Норбой рассомни овулимиздан бўлак ерда ит танимаса ҳам, Чимсаройдаги ҳамма яхши биларди. Унинг фожиаси каттаю-кичигимизни ёқа ушлатиб қўйди. Чин, унга адоватим чўғдай ёниб, жигаримни жизиллатиб турган бўлса-да, мен ҳам ачиндим… Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Ikki yoshning uchrashuvi

Ashampoo_Snap_2017.04.15_22h12m08s_005_.png    “Лайло” деб номланган кафе қизга ҳашамдор, лекин файзсиз кўринди. Ёниб турган турли чироқлар, кираверишга осилган гумбазсимон қандилу деворга ёпиштирилган гул қоғозлар, турфа картиналар ҳам қизни ғашлантирар, бўғарди. Бунинг устига кафе ичкариси ҳам кўчадан фарқ қилмас даражада совуқ эди… Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. Ko’z yoshimning ichida bor edi bari…

Ashampoo_Snap_2017.04.15_15h28m23s_001_d.png    Тилланисонинг шеърларини бир ярим йилча аввал сайтда тақдим этар эканман, мухтасар гапимни илова қилган эдим: «Шоира  Бахтинисо почтамга Тилланисонинг шеърларини юборибди. Ўқиб кўриб, ёш шоира ўзига хос дунё яратишга интилаётганини кўрдим. Davomini o'qish

Bayram Ali. Ko’ngil siniqlari yoxud Vatan, odamlar va sevgi haqida o’ylar

Ashampoo_Snap_2017.03.31_18h30m36s_005_.png    Ватанидан айрилган инсон илдизидан айрилган дархтдирки, сал эсган шабадага синаман деб туради. Ватанидан айрилган инсон мазлумларнинг мазлумидирки, қувончлари ёлғон, кулгулари сохта, энг бахтиёр дамларида ҳам кўнглининг бир чети кемтиклигича қолади. Ҳар қандай жонзотни Ватанидан айириб кўниктириш мумкин, йўқ, инсонни кўниктириб бўлмайди. Идишга қатра-қатра томиб турган сув бир куни тошиб кетганидай, Ватан соғинчи ҳам йиғилиб-йиғилиб вужудни маҳф этади, хаста айлайди, даво чоралари кўрилмаса хароб қилади… Davomini o'qish

Bahodir Bahrom. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.26_17h00m38s_001_b.png  Баҳодир Баҳром  Қашқадарё вилояти Китоб тумани Палангдара қишлоғида туғилган. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида таҳсил олган. “Қашқадарё”, “Маърифат”, “Маҳалла” газеталарида фаолият юритган.  “Энг сулув армон”, “Ўттизинчи февраль”  номли шеърий китоблари чоп этилган. Davomini o'qish

Ma’ruf Mengli. Oraliq. Epifaniya

Ashampoo_Snap_2017.03.28_00h08m49s_001_.png    Эрта тонг олтиндай товланаётга қуёш менга нигоҳини қадаб, тушларимдан тушларимга кўчиб юрган жиловсиз ўйларимга ёруғлик олиб киради. Тўрт девор оралиғида сиқилган миллионлаб ҳаёлларим сарҳадларидан ошиб чеки кўринмас томонларга ёйилиб мени тарк этади. Ва мен энди ўйсиз, фикрисиз, тушсиз қолдим. Кўзим ўнгида қиличдай ўткир нурлари ила қалбимга кириб олган офтоб кучидан мен ҳеч нарса, ҳеч ким ҳақида ўйламайдиган бўлдим. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h10m19s_011_a.pngМуслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish

Jontemir. She’rlar (2014-2016 yillar )

Ashampoo_Snap_2017.03.17_09h11m47s_007_.png    Бундан салкам бир ярим йилча аввал ёш шоир шеърларини тақдим этар эканман, жумладан, мана бу гапларни ҳам ёзган эканман: «…Ҳамма шеъри бир текис эмас, аммо ҳамма шеърида ўзини ёзишга уринади. Шеърида фақат ва фақат ўзи айтиши мумкин сўзларни ёзади, фақат ўзига хос ҳис-туйғуларни ифодалайди. Гарчи шеър ва сатр билан ишлаш малакаси унча мукаммал бўлмаса-да, ҳар бир машқида ҳаваскорликдан мукаммаллик сари интилаётган, энди йигирмадан ошган бу йигит ижод машаққатларидан ва энг аввало турмуш қийинчиликларидан чўчимаса, аксинча уларнинг оловида юрагини тобласа, ишончим комил, асл адабиёт синчилари назарига тушишга муносиб ижодкор бўла олади.» (Тўлиқ ҳолда мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

Bayram Aytmurod. Bolakay

Ashampoo_Snap_2016.07.13_19h19m14s_002_.png     Мақсад канадай ёпишиб олган бу болакайдан қандай қутилишни билмай боши қотди. Мана ярим соатдан бери изидан қолмайди. Шу ярим соат унинг учун ярим асрдай туюлди. Болакай эса парвойи фалак, пешонасига тушиб кетаверадиган катта шапкасини кўтариб, елкасида оғир сумкасини лўкиллатганча Мақсаднинг ёнида пилдираб юрибди. Davomini o'qish