Ватанидан айрилган инсон илдизидан айрилган дархтдирки, сал эсган шабадага синаман деб туради. Ватанидан айрилган инсон мазлумларнинг мазлумидирки, қувончлари ёлғон, кулгулари сохта, энг бахтиёр дамларида ҳам кўнглининг бир чети кемтиклигича қолади. Ҳар қандай жонзотни Ватанидан айириб кўниктириш мумкин, йўқ, инсонни кўниктириб бўлмайди. Идишга қатра-қатра томиб турган сув бир куни тошиб кетганидай, Ватан соғинчи ҳам йиғилиб-йиғилиб вужудни маҳф этади, хаста айлайди, даво чоралари кўрилмаса хароб қилади… Davomini o'qish
Bo'lim: Yoshlar ijodi
xXI asr o’zbek she’riyatining yangi avlodi ijodi
Bahodir Bahrom. She’rlar
Баҳодир Баҳром Қашқадарё вилояти Китоб тумани Палангдара қишлоғида туғилган. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида таҳсил олган. “Қашқадарё”, “Маърифат”, “Маҳалла” газеталарида фаолият юритган. “Энг сулув армон”, “Ўттизинчи февраль” номли шеърий китоблари чоп этилган. Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Oraliq. Epifaniya
Эрта тонг олтиндай товланаётга қуёш менга нигоҳини қадаб, тушларимдан тушларимга кўчиб юрган жиловсиз ўйларимга ёруғлик олиб киради. Тўрт девор оралиғида сиқилган миллионлаб ҳаёлларим сарҳадларидан ошиб чеки кўринмас томонларга ёйилиб мени тарк этади. Ва мен энди ўйсиз, фикрисиз, тушсиз қолдим. Кўзим ўнгида қиличдай ўткир нурлари ила қалбимга кириб олган офтоб кучидан мен ҳеч нарса, ҳеч ким ҳақида ўйламайдиган бўлдим. Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. Yangi she’rlar
Муслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish
Jontemir. She’rlar (2014-2016 yillar )
Бундан салкам бир ярим йилча аввал ёш шоир шеърларини тақдим этар эканман, жумладан, мана бу гапларни ҳам ёзган эканман: «…Ҳамма шеъри бир текис эмас, аммо ҳамма шеърида ўзини ёзишга уринади. Шеърида фақат ва фақат ўзи айтиши мумкин сўзларни ёзади, фақат ўзига хос ҳис-туйғуларни ифодалайди. Гарчи шеър ва сатр билан ишлаш малакаси унча мукаммал бўлмаса-да, ҳар бир машқида ҳаваскорликдан мукаммаллик сари интилаётган, энди йигирмадан ошган бу йигит ижод машаққатларидан ва энг аввало турмуш қийинчиликларидан чўчимаса, аксинча уларнинг оловида юрагини тобласа, ишончим комил, асл адабиёт синчилари назарига тушишга муносиб ижодкор бўла олади.» (Тўлиқ ҳолда мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish
Bayram Aytmurod. Bolakay
Мақсад канадай ёпишиб олган бу болакайдан қандай қутилишни билмай боши қотди. Мана ярим соатдан бери изидан қолмайди. Шу ярим соат унинг учун ярим асрдай туюлди. Болакай эса парвойи фалак, пешонасига тушиб кетаверадиган катта шапкасини кўтариб, елкасида оғир сумкасини лўкиллатганча Мақсаднинг ёнида пилдираб юрибди. Davomini o'qish
Behzod Biybolayev. Yur, muhabbat, ketdik bu yerdan & Ishq vasfi. She’rlar to’plami
Ўзимни қушдек енгил ҳис қилардим. Ботаётган қуёшнинг сўнгги нурларига қиши билан соғиниб чиққанимиз – офтобнинг илиқлиги эниб, у юзимга теккани сари қандайдир меҳрга ўхшаш бир тафтни ҳис қилардим. Аста ойна ёнига бордим ва дераза рахига таянганча ташқаридаги кўкламнинг овозига қулоқ тутдим. Шу дамда олис-олисдан бир куй саси кела бошлади. Бу куй менинг қалбимга шу қадар сингиб кетган эдики, худди менинг ичимдан чиқаётгандек. Бу наво бундан анчагина вақт олдин бўлиб ўтган, юракнинг туб-тубида ётган бир хотирани уйғотиб юборди. Davomini o'qish
Fozil Farhod. Ko’klam kuyi
Шумхабар бемаҳал овул оралаган бўридай хаёлим ва ҳаётимни остин-устун қилиб юборди. Қўрада ҳуркиган қўйлар орасида совлиқни йўқотган қўзидай нима қиларимни билмай қолгандим. Ер ўқидан чиқиб кетгандай эди. Ҳаммаси эрталабки соат саккизда дўхтирлар қўлимга қандайдир қоғоз тутқазганидан кейин бошланди… Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Oppoq qorlar, Onam va Koinot
Мен Евроосиё коинот институти доктарантиман! Ҳозир Германияда, институтнинг 12 қаватли ёш олимлар учун ажратилган ётоқхонасида китоб ўқиб ўтирибман. Ташқарида қор ёғяпти. Қор парчаларини жажи оқ қушчаларга ўхшаб, шўх учганча, заминга қўниб бормоқда… Davomini o'qish
Baxtiniso Mahmudova. Yangi she’rlar
Неча вақтдан бери Бахтинисо шеърларини кутиб юрдим. Ўша Тошкентда даво излаб келган кунларида шеърларини эълон қилганимдан буён кутаман. Унга » бирор марта «Шеър юборинг» деб ёзмадим. Фақат кутдим. Унинг Тошкент журналларида босилаётган ҳиссиз шеърларга ўхшамаган шеърларини кутдим. Бугун, ниҳоят, шоира қизимдан мактуб олдим: Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Shimol she’rlari va bir janubiy tarjima
Шимолга кетган ҳар қандай ўзбек жануб соғинчига дучор бўлади. Бу соғинч Рафиқ Сайдуллонинг шеър дафтарида қандай акс этаётганини тақдим этилаётган шеърларидан билиб оласиз. Davomini o'qish
Bibi Robia Saidova. Kakku ovozi & Parvoz. Hikoyalar to’plami
Ўша куни ҳамма ишлар тугагач, қуёш ботмасдан кетишга шайланди. Шу пайт телефонига хабар келганини билдирувчи какку овози янгради. Одатдагидай уяли алоқа компаниясидан рекламалар ёки ФВВдан хабар, деган ўй билан беэътиборгина телефонига назар ташлади. Йўқ, номаълум рақам. Davomini o'qish
