Imom al-Buxoriy. Al-adab al-Mufrad & Shayx Abdulaziz Mansur Imom al-Buxoriy va «Al-Adab al-Mufrad» haqida & Ubaydulla Uvatov. Muhaddislar sultoni & Ikki videofilm

9920-21 июль — Имом ал-Бухорий куни

   Имом ал-Бухорийнинг исми Муҳаммад, куняси Абу Абдуллоҳ, лақаби баъзан имом ал-муҳаддисийн (муҳаддисларнинг имоми, пешвоси), баъзан амир ул-мўъминийн фи-л-ҳадис (ҳадис илмининг амири, султони) ва насаби Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдир. Мутафаккир Абдураҳмон Жомий машҳур муҳаддиснинг илмий-ижодий салоҳиятига юксак баҳо бериб, «Батха (Макка) ва Ясриб (Мадина)да ясалган танганинг сайқали Бухорода камолига етди», — деб ёзган эди. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Xotira mavjlari & Ro’yo yoxud G’ulistonga safar. Roman

2828 июнь — Ёзувчи Аҳмад Аъзам туғилган куннинг 70 йиллиги

   Аҳмад Аъзам умрининг сўнгги йилларида «Рўё ёхуд Fулистонга сафар» деган роман ёзди. Адибнинг яхши-яхши қисса ва ҳикояларини билар эдик, аммо бу асари бўлакча — ғаройиб эканидан ҳайратга тушдик. Туғилган куни арафасида ёзувчининг олтмиш йиллик умрнинг кўп ўй-кечинмаларидан нақл қилинган ана шу асар бошланмасини сайтхонларимиз яна бир бор ўқисин деб ният қилдик. Саҳифа якунида асарнинг тўлиқ матни ҳам илова этилди. Davomini o'qish

Fyodor Dostoyevskiy. Mas’uma & Oq tunlar. Radioqissa

067Гап шундаки, бу ҳикоя ҳам, кундалик ҳам эмас. Бундан бир неча соат илгари ỹзини деразадан ташлаб, жонига қасд қилган жувоннинг эри қандай холатдалигини тасаввур қилиб кỹринг: стол устида хотинининг жасади. Эсанкираган эр ҳали хаёлини йиғиб ололмаган. У «хаёлини бир нуқтага жамлаш», содир бỹлган воқеанинг маъносига етиш учун у хонадан бу хонага сарсари юради. Қолаверса, ваҳима касали, ỹзи билан ỹзи гаплашиш хасталиги ҳукм ỹтказа бошлаган. Ỹзи билан ỹзи гаплашиб, гỹё содир бỹлган ҳодисани баён қиляпти, аслида эса воқеани ỹзи учун ойдинлаштиряпти. Davomini o'qish

Voqif Samado’g’li. Bilasizmi,aytadigan qancha so’zim bor & She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi & Vaqif Səmədoğlu. Sandıq şeirləri

007Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли таваллудининг 80 йиллигига

    Шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган улкан истеъдод соҳиби, таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu) вафот этганига ҳам кўп бўлмади. Умрининг сўнгги йилларида оғир хасталик билан курашган шоир оғриқлару тинимсиз давом этаётган муолажалар пайтида ҳам шеър ёзишдан тўхтамади. Унинг ҳар бир янги шеърини озарбайжонлик шеърият мухлисларигина эмас, бутун миллат олқиш  ва улкан муҳаббат билан интизор кутарди. Инсон ўлими муқаррардир, аммо, асл шоир ҳаёти ўлим билмасдир, асл шоир ҳаёти унинг шеърларида,  мухлислари юрагида давом этиши ҳам муқаррар ҳақиқатдир. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Ko’ngil degani…& Qozoqboy Yo’ldoshev «Mening kutubxonam» teleloyihasida

056Саҳифа таниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошевнинг 70 ёшлигига бағишланади

   Ўша кунги кўнгил даъвати менинг ҳаётимни эзгуликка хизмат қиладиган яхши сўзни, гарчанд у зиғирдаккина бўлса ҳам, қувониб кутиб оладиган, илмий қарашларию, сўз адолати бобида тамом бетакрор адабиётшунос олим билан музайян қилгани ҳам рост. Бу зот педогогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой ака Йўлдошев эди… Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Davr farzandi

02320 май — Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Сарвар Азимов таваллуд топган кун

   Сарвар Азимов эслашга арзигулик давлат арбобигина эмас, жуда кўп замондошлари, шу жумладан унинг меҳру муруватини кўрган 70-80 йилларда адабиётга кириб келган авлод ёзувчиларигача тан олган катта инсон эди. Davomini o'qish

Muborak Ramazon oyi qutlug’ bo’lsin!

06   Ҳурматли ва муҳтарам мўмин ватандошлар, мусулмон биродарлар! Барчанингизни кириб келган Муборак Рамазон – гуноҳлар мағфират қилинадиган, раҳм-шафқат кўрсатиладиган, қадрли ва ғанимат ой билан чин дилдан муборакбод этамиз. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Yahyo G’ulomov jasorati

0091 май — Академик Яҳё Ғуломов таваллуд топган кун

  Яҳё Ғуломов 1908 йилнинг 1 май куни Тошкентнинг Шайҳонтоҳур даҳасидаги Оқмачит маҳалласида туғилганди.Бўлажак археологнинг отаси Ғуломхон қадим Шошдаги довруқ таратган Хўжа Аҳрор мадрасасида мударрислик қилган, онаси Сорахон маҳалладаги мактабда қизларга сабоқ берарди. Ана шундай илмга ихлос қўйган оилада вояга етган Яҳё болалигидан зеҳнли бўлиб ўсди. Davomini o'qish

Muhammad Salom. Hikoyalar & Nusratilla Jumaxo’ja. Ijodiy kamolot bosqichi

02   19 апрел — ёзувчи Муҳаммад Салом таваллуд топган кун

Давримизнинг икки асрлик ҳаётий тажрибасини кўраётган, маҳсулдор, тинч оқадиган сокин дарёдай оғиркарвон ёзувчиларидан бири Муҳаммад Саломдир. Ёзувчининг илк ҳикояси “Мени кечирсанг, бас” номи билан 1961 йилда Самарқанд вилояти газетида чоп этилган. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Zamira. Radiohikoya & Nabijon Boqiy. Shaxsiyat

03 Қирқ йилда ҳам ўзгармайдиган одам бўладими? Амалдор бўлганида ҳам одам ўзармайдими? Товланмайдиган, турланмайдиган, тусланмайдиган битта замондошим борлигидан ич-ичимда фахрланиб юраман. Жони омон бўлсин, дейман. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. So’zni qanday tejash kerak & A.P.Chexov. Xameleon (Buqalamun). Abdulla Qodiriy tarjimasi

03  10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ

    Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul haqida: Oxunjon Safarov, Rahim Vohidov, Abdusalom Abduqodirov, Abduvahob Madvaliyev

056Саҳифа таниқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига бағишланади

    1981 йилда чоп этилган “Ўзбек адабиётида рубоий” монографиясини ўқир эканман, Иброҳим Ҳаққулнинг мумтоз шеъриятни чуқур билиши ва илмий-назарий билими мукаммаллигидан ҳам ҳайратланган, ҳам у кишига ҳавасим келган эди. Китобни ўқиб чиққач, Иброҳим Ҳаққулни ёши улуғ олим бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Аслида эса у бу пайтда эндигина 32 ёшга қадам қўйган йигит экан… Davomini o'qish