26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун
Алломаи замон Иброҳим Ғафуров қуйидаги сўзларни ёзганида минг бора ҳақдир: “Улуғ тарихий, ижтимоий ҳодисалар ўз одамларини – ўз шоирлари, ўз сиёсатчилари, ижодкор фидокорларини яратади. Муҳаммад Юсуф худди истиқлол учун яратилгандек эди. У худди Маҳтумқулига ўхшарди. Шеърлари озод халқ орзулари билан туташиб кетган эди…” Davomini o'qish


Асли келиб чиқиши туркқавмли бўлмиш Иван Тургенев нафақат рус, балки жаҳон адабиётининг йирик намояндасидир. Унинг ижодига замондошларигина эмас, ҳатто кейинги асрларда ҳам Михаил Шолохов, Эрнест Ҳемингуэй, Франс Кафка каби буюк адиблар юксак баҳо беришган. Ҳаётининг сўнгги йилларида ёзиб тугатган ва катта шуҳрат қозонган “Нақадар муаттар, сўлим бу гуллар” (1882) насрдаги назм (сочмалар) тўплами ёзувчи фалсафий-поэтик ижодининг юксак намунаси десак, хато бўлмайди. Бугун ана шу сочмалардан ва адиб шеърларидан айримларини сизга тақдим этмоқдамиз. 

Туғилган куним муносабати билан ижтимоий тармоқларда самимий тилаклар билдирган даврадошларимга,аввалан ёш шоир дўстларимга, телефон орқали кўнглимни шодлантирган жигарларимга, уйга келиб муборакбод этган инсонларга, узоқ-яқин юртлардан қутловлар йўллаган қардошларимга, барча юртдошларимга энг самимий миннатдорчилигимни айтаман. Барчангизни Аллоҳи Карим ўз паноҳида асрасин. 




