Abu Ali Ibn Sino adabiy merosidan: g’azallar, ruboiylar, qit’alar, baytlar, «Urjuza» dostonidan parchalar

75922 август — Абу Али ибн Сино таваллуд топган кун

Ибн Сино табибгина бўлиб қолмаган эди, у ўз даврининг буюк мутафаккири, кейинги асрлар фани, адабиётига салмоқли таъсир кўрсата олган буюк сиймо эди. Унинг аниқ фан соҳаларндаги асарлари ҳамда фалсафа ва адабиёт бобидаги катта хизматлари ҳақли равишда уни жаҳон фани ва маданиятннинг ажойиб бир намояндаси дейишга ҳуқуқ беради. Унинг фалсафий-эстетик ғоя ва қарашлари жаҳон маданияти эришган ютуқлар қаторига кирди. Davomini o'qish

Mark Toutant. Navoiy va Jomiy & Navoiy va Jomiy haqida rivoyat. Video

Ashampoo_Snap_2017.04.28_14h03m40s_001_a.png    Ўзбек адабиётининг энг буюк намояндаси деб эътироф этилган, мутафаккир шоир Алишер Навоий шарофати билан ўзбек мумтоз сўз санъати XV асрнинг иккинчи ярмида Ҳиротда, Темурий султон Ҳусайн Бойқаро саройида ўзининг юксак чўққисига етди. Айни пайтда Алишер Навоий форс шеъриятига назиралари билан ҳам форсигўй шоирлар орасида шуҳрат қозонди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur: Qalb — yagona manzil & She’rlar

09    5 август — Шоир Эшқобил Шукур туғилган кун

   Агар одам ўз руҳида кечаётган ҳамма гапларни ифода этиб бера олса эди, бу камида бир карвон китоб бўларди. Кўнгил дунёсида нималар содир бўлмайди дейсиз. Одам жамиятда, хаётда қанча илгарилаб боргани сайин, ўз қалби ичига шунчалик чекиниб бораверади. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Dunyoning ishlari. Asardan osti chizilgan parchalar & Adib haqida videofilm

045   5 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов туғилган кун

Қисса ҳақида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад шундай деганди: “Дунёнинг ишлари” асарини қисса эмас, достон деб аташни истардим. У қўшиқдай ўқилади. Уни ўқиб туриб, ўз оналаримизни ўйлаб кетамиз. Шу мушфиқ, шу жафокаш оналаримиз олдидаги бир умр узиб бўлмас қарзларимизнинг ақалли биттасини уза олдикми, деган бир андиша, бир савол кўз олдимизда кўндаланг туриб олади. Қисса бизни инсофга, инсонни қадрлашга, ҳурмат қилишга чақиради”. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Tasadofiy o‘q

0_1be207_7ea47394_orig.png   Йиллар бир-бирини қувлаб ўтаверди. Колька кўркам, чайир йигитга айланди. Энди қўлтиқтаёқлар унга халал берадиган бўлди. Тенгқурлари моҳпораларни клубдан уйларига кузатиб қўйишганда, у жонига теккан икки «ҳамроҳ»ини ғирчиллатиб, тор кўчада бир ўзи кетарди. Davomini o'qish

Yevgeniy Yevtushenko. Suhbat va she’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.04.19_23h58m54s_004_.png18 июл — Машҳур рус шоири Евгений Евтушенко таваллуд топган кун

    Рус шеъриятининг машҳур намояндаларидан бири Евгений Евтушенко Ўзбекистонда кўплаб маротаба меҳмон бўлган, бу ердаги бағрикенглик, меҳмондўстлик, шоирда мислсиз қувонч ва ҳайрат уйғотган. Бу туйғулар унинг шеърларига ҳам кўчган: Davomini o'qish

Gustav Yanoux. Kafka bilan suhbatlar

09873 июл — Франц Кафка таваллуд топган кун

    Чех мусиқачиси ва ёзувчиси, 2-жаҳон уруши қатнашчиси  Густав Яноух (1903-1968) асосан «Кафка билан суҳбатлар» асари билан танилган. Мазкур асар асл манбаларга асосланмай, эркин тарзда ёзилган бўлса-да, Франс Кафка шахсиятини ва ижодий оламини тушунишга хизмат қиладиган манба сифатида «Жаҳон кафкашунослигини » ташкил этган манбалар қаторидан мустаҳкам жой олган… Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Turkiy Guliston yoxud axloq

0aa

   «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» буюк маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракати сардафтарларидан бири Абдулла Авлонийнинг энг машҳур ааридир. Асар ҳақида муаллиф шундай ёзади: «Мен бу асари ночизонимни биринчи мактабларимизнинг юқори синфларида таълим бермак ила баробар улуғ адабиёт муҳиблари, ахлоқ ҳаваскорларининг анзори олийларина тақдим қилдим…» Davomini o'qish

Izzat Sulton. Navoiy haqida ikki maqola & Asarlar. 1-jild

Ashampoo_Snap_2018.03.10_18h29m18s_006_.png 16 июль — Йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон таваллуд топган кун

Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати, йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон (1910 –2001) ўзининг сермаҳсул ижоди билан ўзбек маданияти хазинасига муносиб ҳисса қўшган ижодкордир. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Ozod qushlar & Qora kitob. Qissa

011 Истеъдодли ёзувчи Назар Эшонқулни туғилган куни билан қутлаймиз

Ҳаёт мўъжизалардан иборат эканлигига сен ҳам ишонардинг. Сен ҳам бу асрдан мўъжиза кутиб яшардинг. Ҳолдан тойиб ишдан қайтар экансан, кичкинагина мўъжаз уйингда тўшакка чўзилганча, ёлғизлик салтанатидай кўримсиз, ҳувиллаган хонангда қандайдир мўъжиза рўй беришини кутиб яшардинг. Davomini o'qish

Nikolas Gilyen. She’rlar & Xurshid Davron. Nikolas Gilyen haqida

065   Бугун туғилган куни нишонланаётган,  ХХ аср  испанча шеъриятнинг  ёрқин шоирлари сафидан муносиб ўрин эгаллаган Николас Гильен  ижоди бундан 40 йил аввал менинг диққатимни жалб этган ва унинг бир сонетига эргашиб «Гул ҳақида қўшиқ» номли шеъримни ёзган эдим. Ушбу шеър билан боғлиқ бир воқеа умримнинг охиригача ёдимдан чиқмаса керак. Davomini o'qish

Said Ahmad. To’rt hikoya & Kelinlar qo’zg’oloni. Milliy akademik teatr spektakli

03310 июнь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад  таваллуд топган кун.

   … Одам боласи туғилган юртига ўхшайдими? Билмадим, мен негадир шунақа деб ўйлайман. Дюннинг сувратига қарайман. У менга ҳар куни битта офтоб туғадиган Японияга ўхшаб кўринади. Унга қараганимда буюк Японияни кўриб турганга ўхшайман … Davomini o'qish