
25 сентябрь — Нобель мукофоти соҳиби, атоқли адиб Уильям Фолкнер таваллуд топган кун
Фолкнер шундан сўнг роман ёза бошлади. 4 йилда 3 та романи босилди: «Аскар мукофоти», «Чивинлар», «Сарторис». Аммо учаласи ҳам муваффақият қозона олмади. «Шовқин ва ғазаб»гина (1929 йил) танқидчилар эътиборини ўзига тортди. Мазкур роман ўзига хос услубда ёзилганди. Асардаги ҳар битта воқеа турли нуқтаи назардан туриб ёритилгани билан диққатга сазовор эди. Асарни ўрганиб чиққач, мунаққидлар бир овоздан уни «улуғ роман» дейишди. Davomini o'qish










