
28 февраль — ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев туғилган кун
Мен учун ёзишнинг биринчи шарти – қаламга олинажак воқеа ўзимни ҳаяжонлантирган бўлиши шарт. Бусиз мумкин эмас (мен учун, ҳар қалай). Ҳаяжон қанчалик кучли ва самимий бўлса, асар ҳам шунчалик яхши чиқади (ёзиш азоби – бу энди бошқа масала). Воқеа фақат “калла”да эмас, юракда ҳам пишганида, сал лофи билан айтадиган бўлсак, ёзмасликнинг иложи қолмаганида столга ўтиришга ҳаракат қиламан. Ана шунда, Абдулла Қаҳҳор топиб айтганидек, қаҳрамонлар ўз айтар сўзларини қулоқларингиз тагида шивирлаб туради, воқеалар силсиласи эса шундоқина кўз олдингизда туради: уларни қоғозга туширишга улгурсангиз бас… Davomini o'qish










