Qutlug’xon Shokirov-Ediqut. Turkiston g’ururi & Alixonto‘ra Sog‘uniy “Unitilmas siymolar” teleloyihasida

0_165482_4f5b0890_orig.png21 март — Улуғ ватандошимиз Алихонтўра Соғуний туғилган кун

 Собиқ совет даврида Алихонтўра Соғуний ҳақида деярли ҳеч қандай расмий маълумот берилмас, бу шахс хусусида турли-туман, кўпинча бир-бирига зид бўлган фикр-мулоҳазалар юрар эди. Бир томондан халқ, эл-юрт орасида бу зотни улуғловчи сифатлар билан баробар душманлар томонидан тарқатилган ёлғон ва сохта миш-мишлар юрган. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Nur vasli.

Ashampoo_Snap_2018.03.20_18h07m25s_002_.png     Бугун устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун

  Абдулла Орипов ижод қилган кезларда таъқиб сиртмоқлари бир мунча бўшаштирилган, таъқиқ каҳратонлари номига бўлса ҳам, озми-кўпми юмшатилиб, об-ҳавода бир қадар илмилиқлик пайдо бўла бошлагандек эди. Бу кайфият Абдулла Ориповнинг фикрлаш тарзига ҳам шу қадар сингиган эдики, озодликнинг ҳатто ғира-шира эпкинлари, зим-зиё рутубатли қишларнинг ҳаттоки субҳи козиблари ҳам уни астойдил қувонтирар эди. Davomini o'qish

Navro’z ayyomi qutlug’ kelsin!

navruz.jpgБарча юртдошларимни, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муаллифлари ва мухлисларини, ижодкор ака-укалариму опа-сингилларимизни, қавму қариндошларимни, қўни-қўшниларимни, фарзанду набираларимни Наврўз айёми билан чин юракдан қутлайман. Барчангизга Яратгандан саломатлик, хотиржамлик ва ҳаётий қувончлар тилайман! Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Navoiy yaratgan kuy

Ashampoo_Snap_2018.02.10_15h25m44s_010_.png    Олийҳазрат амир Алишер мусиқа илмида ҳам шу қадар маҳорат ҳосил қилган эдиларки, агар Муаллими соний Абу Наср Форобий ҳаёт бўлганларида Навоийга шогирдлик сирғасини қулоғига тақиб оларди. У зот қонун ва удда зўр таълим олгандилар… (Хондамирдан) Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev: Adabiyot dunyoni o’zgartira oladi & Timsohning ko’z yoshlari. Qissalar kitobi


Ashampoo_Snap_2017.11.10_11h57m31s_002_.png
Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевни таваллуд куни билан қутлаймиз

   Фикри ожизимча, ҳақиқий ижодкор энг яхши асарларини ёшлик йилларида, ҳали қандайдир “изм”лар касалига чалинмаган, “фалончи-пистончи”ларнинг назарига тушмаган пайтлари ёзиб қўяди. Бундай қаламкаш учун 17 ёшида китоб чиқармаслик фожиа эмас, яхши асар ёзмаслик асл фожиа. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (6). Ikkinchi muallim saboqlari.

0_167343_7cb3fc89_orig - копия - копия (2).png20 феврал — Матназар Абдулҳаким таваллуд топган куннинг 70 йиллиги

      Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобида Шарқ мумтоз адабиётининг бетимсол сиймолари ижоди, адабий ва абадий ёдгорликлар моҳияти, тасаввуфда акс этган фалсафа табиати ҳақида мутаржимнинг қалб дафтарида қайд этилган кузатишлар, мулоҳазалар жамул жам бўлган. Davomini o'qish

Maqsud Shayxzoda haqida xotiralar

090     19 феврал — Атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода хотираси куни

  Устоз шоир  таваллуд топган кун муносабати билан Наим Каримовнинг «Мақсуд Шайхзода»  китобдан ўрин олган хотиралардан айримларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. Hikoyalar

Ashampoo_Snap_2016.12.06_21h13m18s_001_.png    17 феврал — Мақсуда Эргашева таваллуд топган кун

Мақсуда Эргашева  истеъдодли ва, том маънода, миллат дарди билан яшаган асл ижодкор эди. Адиба таваллуд куни муносабати билан  сизга тақдим этилаётган ҳикоялар, кимнингдир назарида, ҳикоя жанрининг юксак мезонларига жавоб бермас. Аммо, уларда тоталитар тузум шароитида яшаб, бугун арзимасдай туюлган, яъни оддий одамнинг кундалик ҳаётини ўз ижодида акс эттиришга уринган бу  фидойи инсоннинг юксак ҳаётий матлаблари мужассам бўлганини ҳеч ким рад этолмайди. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma / Porso Shamsiyev. Jomiy va Navoiy.

0_14e624_d9dfd44c_orig.png10 феврал — атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев таваллуд топган кун

  Порсо Шамсиев Навоийнинг «Муҳокамат уллуғатайн», «Мажолис уннафоис», «Маҳбуб ул қулуб» ва б. асарларининг илмий-танқидий матнини нашрга тайёрлаган ҳамда шоир асарларининг 15 жилдлигини нашр этишда фаол катнашган, Бобурнинг «Бобурнома» (С.Мирзаев б-н ҳамкорликда) асарининг илмий нашрини яратган, 5 китобдан иборат «Ўзбек адабиёти» мажмуасини тузиш, таҳрир этиш ва изоҳлар ёзишда иштирок этган.Шунингдек, С.Иброҳимов б-н ҳамкорликда «Ўзбек классик адабиёти луғати» (1953) ва «Навоий асарларининг луғати» (1972)ни тузган.
Davomini o'qish

Dilorom Karimovadan yetti haqiqat & Dilorom Karimova «Anor» teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2018.02.09_14h39m17s_001_.pngДилором Каримова 70 ёшда! Чин юракдан қутлаймиз!

 9 феврал актриса Дилором Каримова таваллуд топган кун. Дилором опа шахс сифатида мени ҳамиша хайратга солган, ҳавас уйғотган. Лекин у кишидай бўлиш учун менга жасорат, қатьият етишмайди. Опага бутун характери, ўз фикри борлиги учун ҳавас қиламан… (Фейсбукдаги ёзувлардан). Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Tanlangan asarlar. 1-jild & Yozuvchi haqida xotiralar

Ashampoo_Snap_2017.01.18_16h56m14s_008_.png3 феврал — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллиги

   Баъзан ўйлаб қоламан: Тоғай ўзи учун муқаддас деб билган ва ўзидан бошқаларга сирлилигича қолган ички дунёсини асарларига, асарларидаги қаҳрамонлари дунёсига кўчириб улгурдими-йўқми?.. Бир нарса дейиш қийин… Ҳар қалай у ўзини ҳеч кимникига ўхшамаган асарлар яратиб қўйган ва яна шундай асарлар ёзишга қодир ёзувчи деб ҳисоблар, бунга заррача шак-шубҳаси йўқ эди… Davomini o'qish