Барча юртдошларимни, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муаллифлари ва мухлисларини, ижодкор ака-укалариму опа-сингилларимизни, қавму қариндошларимни, қўни-қўшниларимни, фарзанду набираларимни Наврўз айёми билан чин юракдан қутлайман. Барчангизга Яратгандан саломатлик, хотиржамлик ва ҳаётий қувончлар тилайман! Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Ismoil Bekjon. Navoiy yaratgan kuy
Олийҳазрат амир Алишер мусиқа илмида ҳам шу қадар маҳорат ҳосил қилган эдиларки, агар Муаллими соний Абу Наср Форобий ҳаёт бўлганларида Навоийга шогирдлик сирғасини қулоғига тақиб оларди. У зот қонун ва удда зўр таълим олгандилар… (Хондамирдан) Davomini o'qish
Abduqayum Yo’ldoshev: Adabiyot dunyoni o’zgartira oladi & Timsohning ko’z yoshlari. Qissalar kitobi
Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевни таваллуд куни билан қутлаймиз
Фикри ожизимча, ҳақиқий ижодкор энг яхши асарларини ёшлик йилларида, ҳали қандайдир “изм”лар касалига чалинмаган, “фалончи-пистончи”ларнинг назарига тушмаган пайтлари ёзиб қўяди. Бундай қаламкаш учун 17 ёшида китоб чиқармаслик фожиа эмас, яхши асар ёзмаслик асл фожиа. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (6). Ikkinchi muallim saboqlari.
20 феврал — Матназар Абдулҳаким таваллуд топган куннинг 70 йиллиги
Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобида Шарқ мумтоз адабиётининг бетимсол сиймолари ижоди, адабий ва абадий ёдгорликлар моҳияти, тасаввуфда акс этган фалсафа табиати ҳақида мутаржимнинг қалб дафтарида қайд этилган кузатишлар, мулоҳазалар жамул жам бўлган. Davomini o'qish
Maqsud Shayxzoda haqida xotiralar
19 феврал — Атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода хотираси куни
Устоз шоир таваллуд топган кун муносабати билан Наим Каримовнинг «Мақсуд Шайхзода» китобдан ўрин олган хотиралардан айримларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Maqsuda Ergasheva. Hikoyalar
17 феврал — Мақсуда Эргашева таваллуд топган кун
Мақсуда Эргашева истеъдодли ва, том маънода, миллат дарди билан яшаган асл ижодкор эди. Адиба таваллуд куни муносабати билан сизга тақдим этилаётган ҳикоялар, кимнингдир назарида, ҳикоя жанрининг юксак мезонларига жавоб бермас. Аммо, уларда тоталитар тузум шароитида яшаб, бугун арзимасдай туюлган, яъни оддий одамнинг кундалик ҳаётини ўз ижодида акс эттиришга уринган бу фидойи инсоннинг юксак ҳаётий матлаблари мужассам бўлганини ҳеч ким рад этолмайди. Davomini o'qish
O’zbek muhojiri faryodi
Бир меҳрли кўзга зорман,
Сувга зорман, тузга зорман,
Ўша автобусларда куйиб кетган йигитларнинг қўшиғи бу.. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma / Porso Shamsiyev. Jomiy va Navoiy.
10 феврал — атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев таваллуд топган кун
Порсо Шамсиев Навоийнинг «Муҳокамат уллуғатайн», «Мажолис уннафоис», «Маҳбуб ул қулуб» ва б. асарларининг илмий-танқидий матнини нашрга тайёрлаган ҳамда шоир асарларининг 15 жилдлигини нашр этишда фаол катнашган, Бобурнинг «Бобурнома» (С.Мирзаев б-н ҳамкорликда) асарининг илмий нашрини яратган, 5 китобдан иборат «Ўзбек адабиёти» мажмуасини тузиш, таҳрир этиш ва изоҳлар ёзишда иштирок этган.Шунингдек, С.Иброҳимов б-н ҳамкорликда «Ўзбек классик адабиёти луғати» (1953) ва «Навоий асарларининг луғати» (1972)ни тузган.
Davomini o'qish
Dilorom Karimovadan yetti haqiqat & Dilorom Karimova «Anor» teleloyihasida
Дилором Каримова 70 ёшда! Чин юракдан қутлаймиз!
9 феврал актриса Дилором Каримова таваллуд топган кун. Дилором опа шахс сифатида мени ҳамиша хайратга солган, ҳавас уйғотган. Лекин у кишидай бўлиш учун менга жасорат, қатьият етишмайди. Опага бутун характери, ўз фикри борлиги учун ҳавас қиламан… (Фейсбукдаги ёзувлардан). Davomini o'qish
Tog’ay Murod. Tanlangan asarlar. 1-jild & Yozuvchi haqida xotiralar
3 феврал — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллиги
Баъзан ўйлаб қоламан: Тоғай ўзи учун муқаддас деб билган ва ўзидан бошқаларга сирлилигича қолган ички дунёсини асарларига, асарларидаги қаҳрамонлари дунёсига кўчириб улгурдими-йўқми?.. Бир нарса дейиш қийин… Ҳар қалай у ўзини ҳеч кимникига ўхшамаган асарлар яратиб қўйган ва яна шундай асарлар ёзишга қодир ёзувчи деб ҳисоблар, бунга заррача шак-шубҳаси йўқ эди… Davomini o'qish
Mahatma Gandi. Hikmatlar & Mening hayotim
Роппа-роса 70 йил аввал Ҳинд халқининг буюк фарзанди Маҳатма Ганди ўлдирилган эди
Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Davomini o'qish
Odil Ikrom. She’rlar & She’r qadri & Ikki kitob
Кеча мен шеърларини алқаб ўқийдиган шоир Одил Икромнинг таваллуд куни эди. Эзгу ишнинг кечи йўқ, деганларидек, мен сайтимиз муштарийлари номидан ардоқли шоирни чин юракдан қутлаб, энг эзгу тилакларимни йўллайман. Davomini o'qish
