Umid Bekmuhammad. Daryoga cho’kmagan… arxeolog

Ashampoo_Snap_2017.04.29_23h25m12s_005_.png1 май — Тарихчи – археолог олим Яҳё Ғуломович Ғуломов таваллуд топган кун

1936 йил. Қадимий Амударё қирғоқларидаги кўҳна қаълаларни текшириш учун бир ёш археолог ва ҳамроҳлари қайиқда сузиб боришарди. Қайиқ Туямуйин дарасига кирар-кирмас, тўсатдан кучли шамол бошланиб, дарёда кучли тўлқин кўтарилди. Беш дақиқагина олдин оҳистагина сузиб бораётган қайиқ гоҳ кўтарилиб, тўлқин тепасига миниб олар, сўнгра тоғдан думалатилган харсангек пастга мункиб кетар, баъзан тўлқин зарбидан гоҳ у, гоҳ бу томонга қийшаяр ва яна янги тўлқинга урилиб тикланарди. Ногоҳ даҳшатли фалокат юз бериб, бешафқат тўлқин икки ёш қайиқчи йигитни қайиқдан юлиб олиб, ўзи билан олиб кетди. Davomini o'qish

Uilyam Shekspir. Sonetlar & Muhammadjon Xolbekov. Shekspir ijodi haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2017.01.01_23h33m19s_007_.png23 апрель —   Уилям Шекспир таваллуд топган кун

   Буюк немис шоири Иоҳанн Вольфганг Гёте таърифлагандек, “Шекспир бепоён” — унинг мероси, мана, тўрт асрдирки дунё халқларини ўзига ром қилиб келмоқда. Шекспир дунё аҳлига энг аввало драматург сифатида маълум бўлсада,унинг сонетлари жаҳон шеъриятининг энг ёрқин ва бетакрор асарлари хазинасидан муносиб ўрнини топган. Таниқли инглиз шоири Уильям Вордсворт “Сонетлар Шекспир дил қулфини очгувчи калитдир”, деб ёзганида минг карра ҳақ эди. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Qoraqush yulduzining siri & Yozuvchi bilan ikki suhbat & Boqiy darbadar

0_14932d_b3f23777_orig.png   6 апрел — Ёзувчи Исажон Султон таваллудининг 50 йиллиги

  Бугунимиздан ўша даврларгача оний йилдирим шиддати билан ўтган тасаввур халқимизнинг ниҳоятда қадимий ва улуғ эканини, жипслигини, ўз қутлуғ тупроғи узра маҳкам турганини, истилолар, урушлар, бўҳронлар қаддини бука олмаганини кўрсатаверади. Тупроқ дедик. Заминимиз мана шу бўлса, у ҳолда унда етилган бугуннинг авлодларининг руҳияти қанақа? Нимадан нафас олмоқда, нима ташвишлар билан яшамоқда? Тарихи шон-шавкатга бурканган муҳташам сулола болаларининг аҳволи қандай? Davomini o'qish

Oshiq Vaysal. She’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.03.23_17h59m55s_006_.png   Болалигида чечак хасталигидан кўзи ожиз бўлиб қолган Вaйсал созга меҳр қўйди. Отаси ва онасидан эрта ажралгани, бирин-кетин оламдан ўтган икки фарзанди доғи туфайли Вейсел дардли-дардли қўшиқлар куйлай бошлади.  Унинг «Менинг содиқ ёрим қора тупроқдир», «Дўстлар мени хотирласин», «Узун-қисқа бир йўлдаман» шеърлари шу даврда ёзилган. Davomini o'qish

Rauf Parfi haqida yetti xotira & Rauf Parfi. Sakina

045     Яхши одамдан яхши хотира қолади. Яхши шоирдан яхши шеър қолади. Яхши шоир ва яхши устоздан шеър ва меҳр қолади. Рауф Парфи ана шундай, ёшларнинг шеъру шуури, ижодкорлар ғурури, дарвишлар пири, хуллас, ҳаммабоп улуғ шоир эди. Ҳамма ижодкорлар гулга талпинган асаларидай унга талпинишарди, сабаби, Рауф ака уларнинг ёши катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳаммага бир хил, самимий муносабатда бўларди… Davomini o'qish

Oyar Vatsietis. Ikki she’r

Ashampoo_Snap_2017.03.24_19h11m48s_004_a.png    Ўтган асрнинг 80-йилларида, «Ёш гвардия» нашриётида ишлаётган йилларим атоқли латиш шоири Ояр Вациетис билан ўзбек тилида нашр этилиши режалаштирилган китоби сабаб хат ёзишганман. Мактубларга қўшиб шоир дастхати битилган китобларини ҳалигача китоб жавонимда авайлаб сақлайман. Ўзаро ҳамкорлигимиз натижасида Ояр Вациетиснинг болаларга мўлжалланган «Ёмғир ёғалоқ» рангли тўплами ёш ўзбек китобхони қўлига етган эди. Davomini o'qish

Bahor mushoirasi

Ashampoo_Snap_2017.03.15_18h14m31s_001_a.png      Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида ёзилишича, ўрта асрларда Бухорода бу байрам «Наврўзи кишаворзон» — деҳқонлар байрами де­йилган. Заҳматкаш деҳқонлар айнан ушбу кун далага қўш чиқариб, дастлабки уруғни ерга қадаганлар. Ерни ҳайдашдан олдин ҳўкизларнинг шохлари ва бўйинтуруғини ёғ билан мойлаганлар. Кекса отахонларнинг таъкидлашларича, мазкур одат замирида ҳўкиз йил бўйи ҳормай-толмай иш­ласин, деган ният мужассамлашган экан. Davomini o'qish

Malak Vorisova. She’rlar va tajimalar

Ashampoo_Snap_2017.03.02_16h57m10s_002_.png    Малак Ворисова (Машҳура) – Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети Роман-герман филологияси факультетида таҳсил олган. Ҳозирда Оқдарё туманидаги “Оқдарё овози” газетасида муҳаррир ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Сайтда унинг ижод намуналарини эълон қилишдан муродимиз, энг аввало, Малакнинг таржимонлик ишларини қўллаш истагидан келиб чиққанини таъкидлашдан иборат. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Zulfiya siymosi & Shoiraga bag’ishlan ko’rsatuv va film

Ashampoo_Snap_2017.03.01_02h35m16s_001_.png      1 март– Атоқли шоира Зулфия таваллуд топган кун

   Менга Зулфия шеърияти бошдан оёқ қиррадор бўлиб туюлади. Бунда ҳар бир сўз, қофия, ибора, жумла қиррадор. Зулфия чақмоқ ташбеҳига тез-тез мурожаат этади. Нега? Чунки унинг шеъри интиутив тарзда қиррадорликка интилади. Чақмоқ қиррадор. Олмос қиррадор. Илдиз қиррадор. Булар қиррадор бўлмасайди ҳаёт деган нарсани яратмасди. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Adir olmasi

Ashampoo_Snap_2016.12.02_21h47m00s_001_.png17 феврал — Шоира Мақсуда Эргашева таваллуд топган кун

    Мақсуданинг шеърлари ҳаёт – боғ-тупроқ фалсафасига тўла ва бу шоирона фалсафа нақ гулларнинг япроқларига ёзилганга ўхшайди. Мақсуданинг шеърлари боғ фалсафасини ўзига хос талқин қилган шеъриятдир, катта, умуммиллий шеъриятнинг ярашиқли давоми… Davomini o'qish