Bo'lim: ADIB XURSHID DAVRON HAYOTI VA IJODI
Xurshid Davron hayoti va ijodi
Xurshid Davron. Alg’ul. Asar asosida radiospektakl & Abdug’afur Rasulov. Alg’ul yulduzi — iztirob ramzi
22 МАРТ — БУЮК МУТАФАККИР ОЛИМ ВА ДАВЛАТ АРБОБИ МИРЗО УЛУҒБЕК ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Хуршид Давроннинг “Алғул” трагедиясида фалсафий мулоҳаза, воқеа-қаҳрамонларни қиёслаш, узлуксиз ривожланиб, бир-бирини тўлдириб бораётган фикр таянч нуқта вазифасини ўтайди. Драматург асарида рамз, қиёс, ўхшатиш кўп. “Алғул” матнига қулоқ тутсангиз қаердандир “Чўли ироқ”, “Тановар”, “Сегоҳ” сингари куйлар борлиғингизни сеҳрлаётгандай бўлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Olis yulduz nuri & Mirzo Ulug’bek. Videoshe’r
Abdulla Oripov. O’z haqimda bir og’iz so’z & Xurshid Davron. Bir parcha xotira
21 МАРТ — УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Энг аввал шуни уқтириб айтмоғим лозимки (махсус илтимос ёки топшириқ туфайли ёзилган айрим шеърлардан ташқари) менинг деярли ҳар бир шеърим ҳаётдаги маълум бир воқеа, ҳодиса билан боғлиқ, жўнроқ қилиб айтганда, ҳар бирининг турткиси бор. Davomini o'qish
Jyul Vern. «Kloduis Bombarnak»dan parchalar & Xurshid Davron. Jyul Vern O’zbekistonda bo’lganmi?
…Ростини айтсам, арава бизни шаҳарнинг шимолий-шарқ чеккасида жойлашган ва Ўрта Осиёнинг тенги йўқ ёдгорлиги ҳисобланган Шоҳизинда мақбарасига олиб келганида, ҳайратдан лол бўлиб қолдим. Агар мен бу ердаги инсон ақл-заковати билан бунёдга келган кошинлар, бино пештоқлари, нақшлар, тахмонларнинг ясалиши ва бошқаларини тасвирлайверсам, умрим етмаса керак деб қўрқаман (Жюль Верннинг «Клодуис Бомбарнак» романидан). Davomini o'qish
Chjan Chao. «Teran uyqu soyalari» kitobidan
Эҳтиросли киши аёлларни севиши табиий, аммо аёлларни севганларнинг ҳаммаси ҳам ҳам эҳтиросли эмас. Гўзал аёлнинг қисмати ҳамиша бахтсиздир, аммо, қисмати бахтсиз аёлларнинг ҳаммаси ҳам гўзал эмас. Истеъдодли шоир шаробни севиши табиий, аммо шаробга уч бўлган киши ҳаммавақт истеъдодли шоир эмас. Davomini o'qish
Xo’jali qatliomini unutma!

Мен бу шеърни кўзда ёш билан ёзганман. Рамзий эмас, том маънода айтаяпман. Ўша куни( 1992 йил 27 феврали) Москванинг «Время» ахборот дастурида озарбайжон гўдакларининг музлаб ётган бепоён далада сочилиб ётган ўликларини кўрсатганда кўзларимдан тирқираб ёш оққан ва кечаси билан ухлолмасдан «Мен ҳам ўлдим сиз билан бирга» сарлавҳали 3 варақли мақола ва унга илова тарзда бир шеър ёзганман. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Tarix — bobolar bog’i (1988) & Xurshid Davron. Samarqand xayoli
Бу саҳифа илк маротиба кутубхонамизда 2009 йили эълон қилинган эди. 24 февраль куни машҳур сайёҳ ва муаррих Ибн Баттута таваллудига 720 йил тўлиши муносабати билан саҳифани янгиладик.
Биз оғир даврларни бошдан кечирдик. Болалигимиздан билиши шарт бўлган оддий ҳақиқатларни англаш учун умримизнинг ярмини бериб қўйдик. Бизни гўё ҳавосиз бўшлиқда ушлаб турдилар, бировларни маънавий ўлдириб, бошқаларни мажруҳ этдилар ва кўпларни лоқайдлик ниқоби билан яшашга кўниктириб қўйдилар. Бугун эса маълум бўлдики, кўксимизни тўлдирадиган ҳаво, ярамизга шифо бўлгувчи малҳам, юзимиздаги лоқайдлик ниқобини тортиб олиб ташлашга қодир куч — тарих экан. Davomini o'qish
Millat va adabiyot uchun yashayotgan shoir – Xurshid Davron ijodiga bagʻishlangan adabiy kecha boʻlib oʻtdi
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ижодига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Унда таниқли шоирлар, ўқитувчи ва талабалар, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Davomini o'qish
Jun Takami. She’rlar
Жун (Дзюн) Таками бир эссесида шундай ёзади: «Шундай бўлдики, эллик ёшдан ошганимда касалхонага тушиб қолдим. Ана ўшанда бир вақтлар тарк этган шеърларим мендан хабар олиш учун касалхонага келишди. Тўшакда ётганимча шеъриятга қўл узатдим. Худди йигирма йил аввалгидек оддий дафтарчага ёза бошладим». Davomini o'qish
Abdunabi Hamro. Xurshid Davron qanaqa shoir?
Туғилган куним Бухородан, Абдунаби Ҳамродан табрик келди. Ўқиб қувондим.Раҳмат, дўстим!
O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davronning yosh shoirlarning ilk kitoblari taqdimotida aytganlari (27.12.2023).
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг ёш шоирларнинг илк китоблари тақдимотида айтганлари (27.12.2023). Ўзбекистон» радиоканалининг «Бедорлик» дастуридан. Davomini o'qish

