Тақлидчилик ва ишонувчанликка энг катта зарба берувчи хусусият инсондаги скептикликдир. Тўғри, баъзилар скептиклик деганда ҳар нарсага ҳуда-беҳуда шубҳаланаверишни тушунади. Бироқ Рассел тақлидчилик ва ишонувчанликка зиддизаҳар сифатида таклиф қилаётган скептиклик етарли асослар бўлмагани ҳолатда ҳар қанақа ғоя, фикр ёки таълимотга ишонишни номақбул ҳисоблашни англатади. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Muhammad Siddiq. She’rlar & Jontemir. Farg’onalik Qoravoy
Фарғонанинг қорача шоири, сени биринчи кўриб, машқларингни тинглаганимда қанчалик тез унутишни истаган бўлсам, мана, қуйидаги шеърларинг сабаб хотирамга ўчмас бўлиб муҳрландинг. Ҳурмат билан Жонтемир. Davomini o'qish
Hojiakbar Nurmatov bilan muloqot (2006) & Bahodir Yo’ldoshev Hojiakbar Nurmatov haqida & «Alvido, aktyor!» videofilmi
«Ўзи мавзу йўқ, асар йўқ. Мен қандай яшашни биламан, лекин нима учун яшаётганлигимни билмай қолдим… Биласизми, мен ўзимни ўтган асрда қолиб кетган вокзалдаги йўловчига ўхшатаман, ҳамма поездлар кетиб бўлган, вокзал эса бўм-бўш… Улгурган улгурди…» (Ҳожиакбар Нурматов ўйнаган роль монологидан). Davomini o'qish
Erix Fromm. «Qalb ilmi»dan tush bilan bog’liq boblar & Rahmon Qo’chqor. Qalb ilmi egasi
Эрих Фромм китобларининг бирида: “Инсон ўзининг мавжудлиги ўзи учун муаммо бўлган оламдаги ягона махлуқдир: у бу муаммони ечмоғи лозим, бундан ҳеч қаерга қочиб қутила олмайди”, деганди. Файласуфдан қолган катта илмий-ижодий мерос ана шу улкан муаммони ечиш йўлидаги жиддий уринишлардан ҳисобланадики, уни идрок этиш омма маърифатини юксалтиришга ҳам беминнат хизмат қилиши тайин. Davomini o'qish
Nosir Fozilov: Men sizga aytsam…
Ёзувчини қушга ўхшатаман. Қуш буғдойи ўриб олинган жой – анғизга боради, бошоқ териб, донини боласига олиб келади, ўзи ҳам ейди, шунинг эвазига яшайди. Ёзувчи ҳам ўша қушлардай жойма-жой кезиб, халқни кузатиши, одамлар оғзидаги теша тегмаган сўзларни, гапларни, ибораларни топиши, сайқаллаши ва ёзилажак асарларида ишлатиб, уларни яна эгасига қайтариб бериши керак… Davomini o'qish
Antuan de Sent–Ekzyuperi. Kichkina shahzoda & Qissa asosida multfilm & Nuriddin Egamov. «Iltimos, menga qo’zichoq chizib ber…»
31 июль — Антуан де Сент-Экзюпери хотираси куни
Бизда шундай бир қоида бор. Эрталаб уйқудан туриб, юз-қўлингни ювгач, у ёқ-бу ёқни йиғиштиргандан сўнг дарҳол сайёрангни тозалашга киришмоғинг лозим… мен ўз сайёрам, феруза гулим учун жавобгарман! Davomini o'qish
Lao Zi. Hikmatlar & Haqiqat manzaralari. 99 mumtoz faylasuf
Лао Зи подшоҳ саройида архив ходими бўлиб хизмат қилган. Кун Фу Зи (Конфутсий) билан учрашган. Лао Зи Чжоу (Сhōu Jáo) салтанатининг инқирозга юз тутганини кўриб, «истеъфога» чиқади ва тарки дунё қилиб, ғарбга қараб йўл олади. Чегарага етиб келганда чегара бошлиғи ундан ўз ватанига нимадир қолдириб кетишни сўрайди. Ли Эр чегара бошлиғига 5000 белги (иероглиф) дан иборат қўлёзмани топширади. Бу қандай китоб эди? Davomini o'qish
Jorj (Georg) Bredshou. «Bosh chanog’i va boyo’g’li». Hikoya
Иши ўнгидан келиб юрган картина галереяси эгаси Эдуард Лориллард, юмшоқкурсига ястанганча қотма гавдасини чўзиб, оёғини столга қўйди-да, жиринглаётган гўшакни олди. Унинг хаёлчан нигоҳи чиройли буюмни, асл Вайоминг нефритидан сайқаллаб ясалган тўқ-яшил тухумни силаётган чап қўлида эди. Davomini o'qish
Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiy taxmislari
Ўз ғазалларига тахмис боғлаш мумтоз адабиётимиз тарихида Алишер Навоийгача кузатилмаган. Навоийдан кейин эса бундай ҳолат баъзи шоирлар, хусусан Хива адабий муҳити ижодкорларида кўринади. Davomini o'qish
Maktub va boshqa qo’shiqlar — Xurshid Davron she’rlari — Bahodir Mamajonov ijro etgan.

Мактуб ёздим қаро тунлар
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…
Karim Mirhodiyev: Boshqa yo’l tanlashga hojat qolmagan
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиевни 64 ёши билан қутлаймиз
Орзулар асосини хоҳиш ташкил этади, қачонки истак-интилишингиз “кучли хоҳиш” га айлангандагина, у амалга ошади. Саҳнада, экранда роль ижро этишимдан олдин аввал ўзим унга қаттиқ ишонаман, шундагина томошабинларни ҳам ишонтиришим мумкин. Davomini o'qish
Guljamol Asqarova. She’rlar & Feruza gulimizni asraylik. Shoira bilan suhbat
Назаримда, шеър туғилиши учун шоир руҳини ларзага соладиган куч керак. Дард, изтироб, ёруғ туйғулар лозим. Шеър изтироб бўғзингга тиқилганида ёзилади, қувонч руҳни кўкка парвоз эттирганида, завқу шавққа тўлдирганида ёзилади… Davomini o'qish
