22 апрел — Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева таваллуди куни.
Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева ўзининг нафис ва майин шеърлари, туғёнли достонлари билан китобхонларга яхши таниш. Унинг асарларида жўшқин ёшлик ҳис-туйғулари, она юртимиз, гўзал табиат манзаралари, аёл қалби туғёнлари ўзининг ёрқин ифодасини топган. Бугун — туғилган кунида шеърият ихлосмандлари номидан Ойдин опани чин юракдан табриклаймиз,узоқ умр,қаламларига қувват тилаб қоламиз. Davomini o'qish











