
Ўзбекистонга илк зиёратим туркий халқлар руҳини яшнатувчи ерларни кўриш, тарихнинг ва мангуликка дахлдор маданият нафасини, об-ҳавосини ҳис қилиш истагидан туғилганди. Қадим Афросиёб шаҳаридан, Самарқанддан бошланганди бу сафарим. Кейинроқ Бухорони, Хивани, Хоразм воҳасини, Фарғона водийсини, Наманганни ва, табиийки, Тошкентни ҳам айланиб, яқиндан билиб, севганман. Ўз тақдирини Ўзбекистон билан боғлаган озарбайжонлик зиёлилар билан учрашган, улар ҳақида ёзувлар ёзганман. Ўзбекистонда ўтказилган сайловларда кузатувчи бўлганимни ҳам қўшиб қўйишим керак. Ҳар сафаримда қачонлардир пайдо бўлган чегаралар икки халқни бир-биридан айри тутганига қарамай, Озарбайжон ва ўзбек халқининг қалбан ва руҳан яқин эканлиги, ўртадаги енгилмас қардошлик туйғуси мени ҳайратлантирган. Davomini o'qish