Prof. Dr. Juliboy Eltazarov. Çağdaş Özbek Edebiyatında Emir Timur hakkında yazılmış eserlere toplu bir bakış.

Ashampoo_Snap_2017.08.24_14h31m08s_003_.png    Ertaga Turkiya poytaxtida Anqara jangining 410 yilligi munosabati bilan «1401 Anqara jangi kongressi (Yeldirim va Temur) — 1402 Ankara Savaşı Uluslararası Kongresi (Yildirim ve Timur)» boshlanadi. Turkiy xalqlarning ikki buyuk davlat arbobi va harbiy sarkardasi hayoti va faoliyatiga bag’ishlangan kongress 9 oktabrdan 12 oktabrgacha davom etadi. Saytimiz sahifalarini o’qib borayotganlar Anqara jangining 410 yilligiga bag’ishlab bir necha maqola va hikoyalar e’lon qilganimizni unutmagan bo’lsalar kerak. Biz ularni eslatib o’tamiz: Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. Xayol kechasi


Менинг назаримда биздан кейин адабиётга кириб келган авлод вакиллари орасида энг иқтидорлиси Абдували Қутбиддин бўлса керак. Унинг қалами шеъриятимизга янги сеҳрли оҳанглар ва янги рангин манзаралар олиб кирди. Бу унинг биринчи шеърий тўпламидаёқ назарга ташланган эди. Сўнгги йилларда мен бу тўпламга кирган шеърларни бир неча марта ўқиб чиқдим. Бир неча марта ўқишимнинг сабаби битта: бу оҳанглар ва бу ранглар мени қўйиб юбормасди, очиқроғи, мен уларни бир пасда соғина бошлардим.  Бугун нашр этилганига 18 йил бўлган,аммо эскирмаган китобчадаги шеърларни сизга тақдим этгим келди.  Davomini o'qish

Sadullo Quronov. Faxriyor she’riyatida folklorizm

Садулло Қуронов
ФАХРИЁР ШЕЪРИЯТИДА ФОЛЬКЛОРИЗМ

ХIХ аср охирларига келиб фалсафа ва санъатда борлиқни ўзга бир йўсинда англашга, ифодалашга уринишлар кучаяди. Ф.Ницше, З. Фрейд, А.Бергсон, У.Жеймс каби мутафаккирларнинг қарашларидан таъсирланган ижодкорлар санъатга янги, модернизм йўналишини олиб кирдилар. Бу йўналишнинг устувор хусусиятлари реалликни рад этиш асосига қурила бошланди.
Ўтган асрнинг сўнгига келиб модернизм ўзбек адабиётига ҳам кучли таъсир кўрсата бошлади. Фахриёр, Назар Эшонқул, Баҳром Рўзимуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Абдували Қутбиддин каби кўплаб ижодкорлар асарларида шу йўналишнинг хос хусусиятлари яққол кўзга ташланади. Davomini o'qish

Bahodir Karim. Shoirning o’tkir so’zi.

03

   Кеча ўзбекнинг атоқли шоири,жўрам Шавкат Раҳмоннинг вафот этганига 16 йил тўлди. Ўйлаб кўринг,бир йигит умричалик вақт ўтибди орадан. Аммо,менинг назаримда Шавкат Раҳмон ёнимда юргандай. Мен ҳар сония,ҳар дақиқа уни кўраман,учратаман,унга тўқнаш келаман. У билан суҳбатлашаман, у ёнимда юргани учун баъзи ишларни қилишга,баъзи сўзларни айтишга уяламан. Ҳар сония унинг кўзларига тикиламан,табассумини кўраман,шеърларини ўқийман,сатрларини такрорлайман. Davomini o'qish

Eshqobil Shukurdan suhbat va badia

Ўзбекистон менинг Ватаним, ўзбек тили эса тафаккуримнинг Ватанидир. Мен Она тилимни севаман. Унга муҳаббат билан хизмат қилгим келади. Журналистикада ҳам, адабиётда ҳам ижодкорнинг асосий қуроли сўздир. Бунга дахлингиз бўлмаган тақдирда ҳам, ўзингиз ишлатаётган сўзларнинг туб илдизини кўриш ва билиш қанчалар завқли. Davomini o'qish

O’zbekistonlik mashhur musavvir Aleksandr Volkov asarlari Christie’s ko’rgazmasida namoyish etildi.

1886 Туркистоннинг  Фарғона  (ўша пайтда Скобелев)  шаҳрида туғилган рассом Александр Волковнинг асарлари куни-кеча Лондондаги Christie’s ким-ошди савдо уйининг кўргазмалар бўлимида намойиш этилди.Мазкур кўргазма Туркистон авангардининг отаси ҳисобланмиш Волков асарларининг хориждаги дастлабки кўргазмасидир.
Танқидчиларга кўра, Александр Волков ғарб тасвирий услубларини шарқнинг ёрқин бўёқлари билан бирлаштиришга муваффақ бўлган санъаткордир. Аммо унинг асарлари «шўролар реализми услубига зид», дея 1940 йиллар ўрталарида омма кўз ўнгидан йўқотилади. 1957 йили Тошкентда унинг ҳаётлиги давридаги ягона расмий кўргазмаси бўлиб ўтган. Кўргазмадан сал вақт ўтмай рассом оламдан кўз юмди ва асарлари яна омма наздидан узоқда қолди… Davomini o'qish

Bugun taniqli adib Nodir Normatovning tavallud kuni

Адабиёт ва санъат шинавандалари Нодир Норматовнинг номини яхши билишади. У таниқли ёзувчи, билимдон санъатшунос, серғайрат журналист, моҳир таржимон ва ношир сифатида кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. Унинг «Кўҳитанг ҳикоялари», «Жарликдан қушлар учди», «Камалак яшайдиган уй», «Голубые орехи», «Баригал» каби тўпламларига кирган роман, қисса, ҳикоялари муаллифнинг юксак истеъдодидан далолат беради. Шунинг учун ҳам улар ўз вақтида адабиётшуносликда муносиб баҳоланди.
Н.Норматов 2000 йилдан буён «Санъат» журналига бош муҳаррирлик қилиб келмоқда. Davomini o'qish

Fitna haqida

007     АҚШ фуқаролари – Муқаддас “Қуръони Карим”ни ёққан янги салбчи пастор Терри Жонс даъвати билан Сэм Бэсил & Алан Робертс & Накула Бассли Накулa исмли иблисбаччалар томонидан суратга олинган Ҳазрати Пайғамбаримизга қарши оғир ҳақоратлардан иборат “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” (Innocence of Muslims) фильми туфайли Ислом оламида бемисл намойишлар авж олди. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Meni ham turtib qo’y, erta uyg’onsang…

003

    Исажон Султон 1967 йили Фарғонанинг Риштон туманида туғилган.1990 йили Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетини тамомлаган.Шу пайтгача унинг бир неча насрий китоблари нашр этилган.Дастлаб «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган,яқинда китоб шаклида чоп этилган «Боқий дарбадар» романи китобхонлар ва адабиётшунослар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Asqar Mahkam Kofarnihonga qaytdi…

04
Асқарнинг шеърлари ўқилаверади. Асқарнинг шеърлари ҳар куни ўқиладиган шеърлар эмас, улар умр бўйи ўқилади, умр бўйи китоб жавонимизнинг кўзга кўринадиган жойида туради. биз Асқарнинг китобидан битта шеърни ўқиб бир неча кун ўйлаб юрамиз, бир неча кун бирга юрамиз. Бирга юрадиган дўст, бирга турадиган дўст вафот этиши мумкинми?! Фақат олис сафарга кетган, холос. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Tasavvurga dosh bersang bo’ldi.

008    Шоир Фахриёрнинг ушбу китоби олдинги «Аёлғу» тўпламининг узвий давоми. Фақат олдинги китобдаги айрим шеърларнинг ушбу китобга киритилгани биланмас ёки шоирнинг навбатдаги китоби чиқаётгани биланмас бу узвийлик. Балки шоир бу сафар ҳам «Аёлғу» даги шеър, сўз, образ борасидаги ўзига хос қарашни мустаҳкамлайди. Яъни бу марта ҳам шоир шеър ихлосмандларининг тасаввур чегараларини бузишга ҳаракат қилади, тўғрироғи, уларни шунга ундайди. Davomini o'qish