20 май — Атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган кун
Лойиқ (Шерали Лоиқ) 20 асрда тожик халқининг энг улкан шоири эди десам, асло хато қилмайман. Бир пайтлар Хайём, Рўдакий, Ҳофизнинг саноқсиз сатрларини ёд билган шеърият мухлислари сўнгги қирқ йил давомида Лойиқ шеърларини оғиздан қўймай,ҳайрату ҳаяжон билан такрорлаб юришади. Тожик адабиёти сўнгги асрларда узоқ кутилган илоҳий туҳфага Лойиқ исмли шоир сиймосида мушарраф бўлди… Davomini o'qish




Чорак асрча аввал суҳбатлардан бирида: “Мабодо узоқ сафарга чиқадиган бўлсангизу сизга беш китоб олишга имкон берилса,қайси ёзувчиларнинг китобларини олган бўлардингиз?” — деб берилган саволга жавоб бериб, оладиган китобларим ичида албатта Антуан Де Сент-Экзюперининг “Кичик шаҳзода”си бўлишини айтиб ўтган эдим.