Азиз дўстим, озарбайжон адабиётининг ёрқин сиймоси Салим Бабуллаўғлини қутлуғ 50 ёши билан чин юракдан табриклайман. Узоқ умр ва янги ижодий ютуқлар тилайман!
Мактаб ёшига етгунимга қадар бобом ва отам менга шарқ ҳамда Озарбайжон мумтоз адабиётининг шеърларини ўқиб беришарди. Мен уларни шунчалар катта иштиёқ билан тинглардим-ки, дарҳол эсимда сақлаб қолардим… . Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish





Машҳур олмон исломшуноси ва шарқшуноси, филология фанлари доктори, профессор Аннемарие Бригитта Шиммел хоним Ислом дини ва шарқ суфизмининг Европадаги энг етук мутахассисидир. Америка ва Ҳиндистон, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги олимлар Шиммел хонимнинг номини жуда яхши биладилар. Унинг асарларига ҳурмат билан қарайдилар ва олимани ўзларининг устозлари деб ҳисоблайдилар. Шиммел хоним умуман Ислом динига тааллуқли мавзуларда 120 тадан ортиқ асар яратган. «Жонон менинг жонимда» асари хонимнинг энг гўзал, энг сара асарларидан биридир.Сизнинг назарингизга мазкур китобнинг “Сўфий аёллар” бобини ҳавола этамиз.
