Нилуфар Умарованинг шеърлари жуда табиий. Табиийлик бор жойда эса, албатта, гўзаллик ва самимийлик бор. Ушбу шеърларни ўқий туриб, шоир қалбининг нозик туйғуларини ва кечинмаларини, ўзига хос руҳий хулосаларини теран ҳис этасиз… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Ibodat Rajabova. Kurtaklardan rang oldi dunyo
Шоира Ибодат Ражабова шеърларини ўқиган китобхон уларнинг ўзига хос тимсоллар силсиласини, фақат айни шу шоирага хос бўлган фикру мушоҳада тизимини сезади. Шоира шеърларига бағишланган бир муносабатда эътироф этилганидек, унинг шеърларини ўқиганингиз сари юрагингизда гуллаётган юлғунлар шивирини, кузак ботарида адашиб қолган шаббоданинг армонли нафасини туйгандек бўласиз. Davomini o'qish
Shoyim Bo’tayev. Haykal & Kunduzgi ertaklar (Yozuvchi bilan suhbat) & Marhabo Qo’chqorova. Neomifologik obraz talqini
Рости билмайман, бадиий асарга қанақа мезонлар билан ёндашиш кераклигини; аммо бир нарсага ҳайрон қоламан, кейинги пайтларда бадиий асарни таҳлил этаётганда матн бир ёқда қолиб, аллақанақа аниқ фанларнинг формула-жумбоқларими, схема-чизмаларими ишлатиладиган бўлди. Бу кетишда уларга яқин орада устурлобу логарифмик жадваллар, мураккаб қонунлару нисбийлик назарияси формулалари ҳам асқатиб қоладими, деб ўйлайсан киши… Davomini o'qish
Shodiqul Hamro. Qaqnus qanotidagi umr. Qissa
У менинг тўнғич фарзандим, кўзимнинг оқу қораси эди: унинг бу кўҳна дунёга келиши, илк марта гўё она қорнидаги тафтли ва оромбахш ҳаёти бузилганидан кўнгли қаттиқ озор чеккандек, дафъатан чинқириб йиғлаб юбориши жисму жуссамдаги мудроқ тортган туйғуларимни бирдан жунбушга келтирган, тушкун ва зерикарли, имиллаб кечаётган ҳаётимга ранг ва мазмун олиб кирган эди, йўқ, йўқ, унинг дунёга келгани ҳақидаги хушхабарни эшитиб туриб, гўё узоқ йиллардан буён ҳаётнинг қоронғи пучмоқларидан жоним ҳалак бўлиб излаб юрган муқаддас нарсани кутилмаганда топиб олгандек, қувончдан ўзимни буткул йўқотиб қўйган, юрагим азбаройи орзиқиб кетганидан, тўйиб-тўйиб йиғлагим келган эди. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So‘zlar bilan so‘zlashuv — 5
Қишлоғимизда Бўта бобо деган бир киши бор эди. Жуда замонавий чол эди, феъли бор эди қурғурнинг. Ёши етмишдан ошиб кетганда ҳам соқол қўймаган эди. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларига хос кител сифат костюмда, хром этик ва шляпада юрарди. Шунда бир даврада бир-иккита кекса гапчинозлар Бўта бобони олиб қочишиб, шунча ёшга кириб ҳам соқол қўймаганини таъна қилишиб устидан кулишади. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Yulduz shu’lasi
30 май – Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига 1 йил тўлади.
Эркин Воҳидов ўз асарларига ўхшайди. Ўз асарлари каби тоза эди. Унинг барча иборалари, шеърий жумлалари маъноларга тўла. Маъно суратлари билан музайян. Улар юлдуз шуълаларидай инсонлар кўзларини яшнатиб туради ва ҳаётнинг сир-синоатли сувратларидан дарак беради. У мумтоз маънода ҳам, замонавий маънода ҳам адаб тажассуми эди. Қодир Оллоҳ руҳи дунёсини ҳамиша шод ва мунаввар қилсин. Davomini o'qish
Zuhra Ochilova. She’rlar & «Moviy ifor» to’plamidan & Xurshid Davron. Chechakman siz umidlangan
Куни-кеча Қашқадарёда икки кунлик сафарда бўлдим. Назар Эшонқул билан икковлон таниқли шоир Ўроз Ҳайдар таваллудининг 60 йиллиги баҳонасида адабий учрашувларда иштирок этдик. Уйга қайтгач, сафар халтамдаги Қаршидан олиб қайтган анчагина китоблар орасида Зуҳра Очилованинг «Гулшамол» номли китоби ҳам борлигини кўрдим... Davomini o'qish
Nigora Umarova. Qismatiga musiqa bitilgan olovli farishta
Бугунги ҳикоямиз 80 ёшдан сакраб ўтаётган бўлишига қарамай, Алишер Навоий номидаги опера ва балет Катта театрида дирижёрлик пультини 60 йилдан бери бошқариб, “оловли фаришта” мисоли гуриллаб келаётган жуссаси кичкинагина, бироқ ўз ичида битмас шижоат, куч-ғайратга эга, Шарқда илк дирижёр деб ҳисобланган, Ўзбекистон халқ артисти,, профессор Дилбар Абдураҳмонова ҳақида. Davomini o'qish
Mashrabjon Shermatov. Uch avlod ko’prigi & Hayotiy qissadan hayotiy hissaga
Таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев масъул муҳаррирлигида чоп этилган асар ҳаётий қисса бўлиб, ундаги воқеалар асар қаҳрамони Орзигулнинг бутун ҳаёт йўли ҳақиқий ҳаётий чизгилар асосида очиб берилган. Шунингдек, муаллиф янги давр педагог-олимларининг руҳий-маънавий дунёси тасвирида қаҳрамонларни бўяб-бежамай, бор бўйича тасвирлаш, ютуқ-камчиликларни аниқ-тиниқ чизишга ҳаракат қилган. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Tilim, onamning tili
Баъзан тилимиз камбағаллашиб кетди, деган гап қулоққа чалиниб қолади. Наҳотки, халқни халқ, миллатни миллат қилиб турган она тилимиз камбағаллашаётган бўлса! Тилнинг камбағаллашиши миллатнинг маънан қашшоқлашиб бораётганидан даракдир. Шу зайл йўқликка юз тутган тиллар, халқлар, элатлар камми тарихда!.. Davomini o'qish
Emin Usmon. Qirolning libosi bormi? & Tomir. Qissa
…Андерсеннинг яланғоч подшо ҳақидаги эртаги эсингиздами? Унда шир яланғоч нодон подшони: «О, кийимингиз мунча чиройли, мунча ўзингизга ярашган», қабилидаги гаплар билан лақиллатишади. Ҳеч ким унинг эгнида ҳеч вақоси йўқлигини айтишга журъат этмайди. Алалоқибат шундай мард топилади-ю, подшо ўзининг алданганини билади. Вақти келиб биз ҳам шундай аҳволга тушиб қолмасмикинмиз? Davomini o'qish
23 may — Buyuk vatandoshimiz Munavvar Qori milliy ozodlik yo’lida shahid bo’lgan kun. Unutmaylik!
23 май — Буюк ватандошимиз Мунаввар Қори миллий озодлик йўлида шаҳид бўлган кун. Унутмайлик!
1931 йил 23 май куни Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли Москванинг Бутирка турмасида отиб ўлдирилган эди. Сал кам бир йилча аввал жоҳил шўро зиндонида экан, у ўзини тергов қилган нокасларга шундай деган эди: «Ҳозир мен сизнинг қўлингизда тутқинликдаман, агар ўлдирмоқчи бўлсангиз, мана сизга менинг бошим…Бутун умрини миллатини маърифий равнақ йўлига бошлашга уринган, она юрти Туркистон ҳуррияти учун сўнгги нафасигача курашган буюк ватандошимизни ёд этайлик, улуғ Инсон ҳақларига Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилайлик. Davomini o'qish
