Mirzo Kenjabek: She’riyat — haqiqat jarchisi

0726 февраль – Шоир ва тасаввуфшунос Мирзо Кенжабекни 60 ёшга тўлиши билан табриклаймиз

Тасаввуф шеърияти исломий маърифатдан баҳра олган, Қуръон ва Ҳадисдан нур олган, Исломнинг моҳиятидан ҳикмат олган, маъно оламидан жило олган, ишқ оламидан шавқ олган. Шунинг учун кўнгилга нур беради, ақлга маъно беради, қалбни уйғотади. Кўзга эмас, ақлга ва қалбга хитоб қилади. Davomini o'qish

Zuhriddin Isomiddinov: Davlat tilini mensimaganlar jarimaga tortilsa, xazinalar to’lib ketar edi…

09    «Оила даврасида» газетасининг шахсан менга анча маъқул  «Фикрбазм» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов мухлисларнинг саволларига очиқкўнгиллик ва дилкашлик билан жавоб берди. Махсус савол муаллифи таниқли муҳаррир ва журналист Маҳмуд Саъдий. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Otamzamon hangomalari

09425 февраль – Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз

Отамга ўзини яқин олганлардан бири, гарчи ёши каттароқ бўлса ҳам, Фақир бобо деган чўрткесар, айни вақтда, ёлғон-чин гапини ажратиб бўлмайдиган сариқ, ялпоқюз, биткўз бир одам эди. Оддий ҳангома йўлида ҳам зарур бўлса-бўлмаса ўтирик қўшаверганидан бўлса керак, одамлар бировнинг гапига ишонқирамай қолсалар, “Бу ёғи Фақир бобоси бўлмасин яна”, дейдиган бўлишган. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Qo’l yetmas yulduz (Bobur va Jom jangi)

034    Сўнгги тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, “Бобурнома”нинг биринчи босқич таҳрири 1528 йил май ойида ёзила бошлаб, унинг асосий қисми ўша йилнинг декабрь ойида ниҳоясига етган. Асар ўша давргача, яъни 1493 йилдан 1528 йил декабри воқеаларигача йилларни тўлиқ ўз ичига олган ҳолда пухта режа асосида бор ерида муаллиф кундаликларидаги қайдлар, йўқ жойида Бобурнинг кучли хотирасига суяниб битилган. “Бобурнома”да ёзилишича, Бобур ёзилиб турган бу асаридан нусха кўчиртириб, уни 1529 йилнинг 4 мартидаёқ Кобулга, аниқроғи ўша йилнинг 3 февралида Ҳиндистондан Бобур ёнидан ўз юрти Самарқанд сари йўлга чиқиб, Кобул шаҳрида тўхтаган Хожа Калон Хожа Яҳё набираси учун юборган.. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. «Boburnoma» tartib berilgan sana haqida ikki maqola

045     Куни-кеча нишонланган Мирзо Бобур таваллуд куни муносабати билан телевидение каналларида жуда кўп кўрсатувлар, матбуот нашрларида бир қатор мақолалар эълон қилинди. Уларнинг айримларида «Бобурнома», хусусан, асарнинг тартиб берилган санаси билан боғлиқ чалкаш, нотўғри фикрлар билдирилди. Бу чалкашликларга диққатни қаратиш мақсадида айни шу масалани чуқур ўрганган олим Исмоил Бекжоновнинг илмий мақолаларига бир назар ташлашни таклиф қиламиз. Улар турли даврларда ва рад этиб бўлмас далиллар асосида ёзилиб, даврий матбуотда эълон қилинган. Бугун мазкур мақолаларнинг иккитасини тақдим этамиз, яқин кунларда эса яна айни шу мавзуда, шунингдек, «Бобур мирзо тақдирида муҳим ўрин тутган Жом жанги ҳақида,  опаси Хонзодабегим ва  жияни Хуррамшоҳ қисматига бағишланган мақолалар сайтимиздан жой олади. Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Uvaysiy suhbatlar (turkum)

004    Ҳалима Аҳмад бир неча йил аввал Ибодат Ражабованинг «Тафаккур» журналида босилган туркуми олдидан берилган мухтасар сўзбошида шундай ёзган эди: (Шоира) сатрлари замирида кечмиш келажак, ёмғир билан шамол, нур билан зулмат туташ яшаЙди. Бу шеърларни ўқиганингиз сари юрагингизда гуллаётган юлғунлар шивирини, кузак ботарида адашиб қолган шаббоданинг армонли нафасини туйгандек бўласиз. Сеҳрланасиз ва шеърдан топ­ган янги манзараларингиз ичида яшагингиз келади… Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Ikki hikoya: Bir poy kovush & Otmagan tong

003    Эркак тўнғиллаб дераза остидаги уч қулочдан ортиқ жойни кетмон билан чопар, аҳён-аҳён пешонасини артар ва бемаҳал, бир оғиз касалман, деб айтмаган, икки кунда оёқдан, сўнг тилдан қолган хотини билан хаёлан гаплашарди: сенам эшитдингми, Нисо, қизимизнинг дардига даво йўқ эмиш. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Ay, akam daryo ekan…(2)

045    Қамчибек Кенжа… Феъли-хўйи, таъб-тутуми, ҳис-туйғулари, муҳаббати, ҳаётга муносабати бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган, турфа тақдирли ажойиб қаҳрамонлари билан бизни ҳаяжонлантириб қалам тебратаётган бу ёзувчининг ўзи ким, қандай одам, не ўй-хаёллар билан яшайди, ижод қилади? Ана шу саволларга ушбу рисолачадан озми-кўпми жавоблар топсангиз ажаб эмас (Муаллифдан). Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Chashmalardan yig’iladigan nahrul hayot

01121 феврал — Халқаро она тили куни

    Ўзбек тили Марказий Осиёда катта бир ҳудудни қамраб олган, бугун у қирқ миллион, балки кўпроқ одамларнинг она тили. Адабий тил унинг ичида – мисоли давлат ичидаги давлат, бу давлатнинг асоси эса Ўзбекистонимиз, қўшни давлатлардаги ўзбеклар асосан ўз шева ва лаҳжаларида сўзлашадилар; адабий тилнинг улардаги ривожи жуда кўп жиҳатдан бизга боғлиқ, бизда адабий тил давлат мақомида ҳамда қонун ҳимоясида ва шу боис бу тилни асраб-авайлаш, тоза сақлаш, чет тиллар таъсирини бир меъёрга келтириш зарурияти бизнинг, кўпроқ қалам аҳлининг зиммасида. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Ay, akam daryo ekan…(1)

045      Бу йил 70 ёшини  нишонлайдиган Қамчибек Кенжа асарлари истаб-сўраб ўқилаётган ёзувчиларимиздан биридир. Адиб ажойиб сафарномалари билан ҳам адабиёт мухлислари қалбини қайтадан забт этди, десак хато бўлмайди. Феъли-хўйи, таъб-тутуми, ҳис-туйғулари, муҳаббати, ҳаётга муносабати бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган, турфа тақдирли ажойиб қаҳрамонлари билан бизни ҳаяжонлантириб қалам тебратаётган бу ёзувчининг ўзи ким, қандай одам, не ўй-хаёллар билан яшайди, ижод қилади? Ана шу саволларга ушбу рисолачадан озми-кўпми жавоблар топсангиз ажаб эмас (Муаллифдан). Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Ilohiy diydor yoki bir g’azal sharhi.

0452016 йил — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги
 

     Ҳазрат Навоийнинг бу машҳур ғазали ҳақида суҳбатлашишдан аввал, ота-боболаримиз коинотни ўн саккиз минг оламдан иборат, деб англаганликларини эслаб ўтишимиз жоиз. «Ошуб» — ғавғо, тўполон дегани. Хўш, нима учун шоир «Ўн саккиз минг олам ошуби» дейди? Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Muhabbatdan boshqa shafqatlar — zulm…& O’tkir Rahmat. Tiniq tuyg’ular kuychisi

055 20 феврал — Матназар Абдулҳаким таваллуд топган кун

    Бетакрор  Матназар Абдулҳакимнинг  бундан 16 йил аввал «Тафаккур» журналида чоп этилган мазкур шеърлари ўқир эканман, сатрлардаги шоирнинг оташ нафаси юзимга урилиб тургандек бўлди. Davomini o'qish