Ўроз Ҳайдар нафақат жўраавлоди, шу билан бирга бугунги ўзбек шеъриятида ҳам ўз ўрни бор ижодкор. Бугун шоирнинг «Бухоронма» газетасида эълон қилинган бир туркум шеърлари эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Baxtiyor Nuriddinov. Eski udum

Ҳар йили кеч куз қишлоқдаги эски ҳовлиларида барча оила аъзолари йиғилашади. Одатдагидек бу гал ҳам элдан бурун ўзи етиб келди. Кириб борганда уйда ҳеч ким йўқ эди. Бироз иккиланиб туриб қолди. Биринчи марта болалиги ўтган, ҳаётга бўлган илк муҳаббати уйғонган қадрдон жойда ўзини бегонасирагандек туйди. Атрофга аланг-жаланг назар ташлаб чиқди. Ҳаммаси ўша-ўша: саранжом-саришта. Фақат деворлар сал-пал нурай бошлабди, холос. Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Dala o’rtasidagi daraxt
14 январь — Таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллуд топган кун
Шотутнинг бужур танасига иккитамизнинг қулочимиз аранг етади, ён атрофга бош солиб турган новдалари бирдай чайир ва залварли, анчайин шамол-тўполонлар уларни тебратолмасди. Ўша йиллар ҳам бу далада пахта экиларди. Дала ўртасида қўр тўкиб тургувчи бу виқорли дарахт эса бизнинг ғарибгина болалик дунёмизнинг ажралмас бир мовий бўлагига айланиб қолган эди. Davomini o'qish
Sulaymon Rahmon. «Saylanma»dan she’rlar
12 январ – Шоир ва таржимон Сулаймон Раҳмон таваллудининг 70 йиллиги
Забардаст шоир Сулаймон Раҳмонни муборак 70 ёши билан «Хуршид Даврон кутубхонаси» веб-саҳифаси муштарийлари, шеърият ихлосмандлари номидан чин юракдан табриклаймиз, саломатлик ва қаламига қувват тилаймиз. Davomini o'qish
G’ilon kuychisi yoxud chekka bir qishloqni dunyoga tanitgan musavvir
Ғилон ёш рассом учун чинакам кашфиёт бўлди. Устозларидан бирининг «Қашқадарёдаги Ғилонга боргин, бу қишлоқ рассомлар учун ижод жойи, илҳом манбаи» деган сўзларини эслаб устозининг айтганлари ростлигига иқрор бўлди. Кўнглида ижодий ғоялар туғилди. Саёҳати учун ажратилган кунлардан унумли фойдаланиб, Ғилон ҳақидаги бўлғуси тасвирий санъат асарлари қораламаларини чизди, кузатган нарсаларини қоғозга туширди, рангларини аниқлаб олди. Davomini o'qish
Normurod Norqobilov.Enatosh
У базўр нафасини ростлаб, тепанинг кенг, унинг таъбирича, забардаст яғринига қадам қўяркан, одатига кўра, қаршисида юз очган манзара қошида бир зум тек қотди-да, сўнг яшил водий кунботишида, саноқли қўрғонлардан иборат жимитдек овул жойлашган дўнглик бетида кўкка бўй ростлаб турган Энатош — бошида лачак, сўл қўли кўксига ёпишган, ўнг кафти тиззасида, тепалик сари хаёлчан термулиб ўтирган аёл тимсоли — улкан қоятош бағрига ғайриихтиёрий тарзда ошиғич кўз ташлади. Davomini o'qish
Naim Karimov. Quyosh bilan oy
Ойбек улуғ Навоийни бутун умри давомида тавоф этгани, унинг ўлмас сиймосини шоир ва адиб сифатида ҳам, адабиётшунос олим сифатида яратгани, халқ қалбидаги унга бўлган муҳаббат туйғуларини ўзининг фараҳбахш ижодий меҳнати билан мавжлантириб юборгани учунгина эмас, балки ўзининг инсоний камолоти, руҳий гўзаллиги, ҳотамтойлиги ва ўта меҳнатсеварлиги билан ҳам бошқа барча ижодкорларга инсбатан “ўзбек шеъриятининг қуёши”га яқиндир. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Oy menga hamqadam…»
10 январ – Атоқли ўзбек адиби ва шоири Ойбек таваллуд топган кун
Ойбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Шу билан бирга, оташин юрак кечинмаларининг ёдномасидир. Мен бу шеърларни ўқиганимда вужудимда шундай бир тасвири ноаён ҳайрат ва дард сезаманки, бу – дунёда яшашдан мақсадим, олаётган ҳузурларимнинг энг гўзали ва ёқимлиси бўлиб туюлади. Davomini o'qish
Mahmud Bo’ron. Hikoyalar
Тоғ олди қишлоғидан олти эркак якшанба куни айиқ овлагани бормоқчи бўлишди. Енгилгина лайлақ қор ёғиб турарди. Икки киши трактор кабинасида, тўрт киши тиркамада тоққа ўрмалашди. Жабборали тоға роса тоғ оралаб бир умр қўй боққанмасми, айиқнинг ғори қаерда, бўри, тулкининг ини қаерда — яхши билар эди. Davomini o'qish
Nargiza Odinayeva. She’rlar
Назаримда, бу қизимиз барча истеъдодли устозлари каби адабиётга катта шоира бўлиб кириб келаяпти. Шеърлари ҳис-ҳаяжонга тўла, юракни ҳапқиртирадиган даражада таъсирли – оғриқли дардлар, аллақандай соғинч, ўзига сиғмай тўлғанишлар, дашту дала янглиғ табиийлик… (Усмон Азимнинг «Қувонч хат» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Ikki hikoya.
Чол ва кампир шом намози учун таҳорат оладиган палла эди. Бола тўсин ва синиқ шиферлари тутундан қорайган, деворлари ис босиб кетган тандирхонадаги пастак лойўчоқда ғўзапоя ёқиб, қумғонда сув қайнатди, қайноқ сувни обдастага қуйиб совуқ сув билан човуштирди, кейин кафтига қуйиб кўрди: бобоси айтганидек, оби-тобида. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Jajman (To’liq matni) & Adabiyotda kashfiyot bo’lmasa…(Yozuvchi bilan suhbat)
ХХ аср ўзбек ҳикоячилигининг энг етук намуналаридан бири сифатида тан олинган «Жажман» ҳикояси уни илк маротиба интернет тизимида тақдим этган сайт хатоси туфайли чала ҳолида эълон қилинган эди. Таниқли ёзувчининг 65 ёшга тўлиши арафасида хатони тузатиб, ҳикояни тўлиқ матни ва бир суҳбатни сизга тавсия этишни ўйладик. Davomini o'qish
