Odiljon Obidov. Jo’mard shoir haqida o’ylar

098    Атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кунга 65 йил тўлди

   Ўш кўп улуғ сиймоларининг бешигини тебратган шаҳар. Бу даргоҳда ўтган асрнинг жўмард шоирларидан бири Шавкат Раҳмон дунёга келди ва камол топди, шеъриятнинг юксак чўққиларига кўтарилди. Беўлчов умр экан, бу дунёни эрта, 46 ёшида тарк этди. Davomini o'qish

Nodira Nazar. Moviy sevgi.

033    «Мовий севги» ёш шоира Нодира Назарнинг иккинчи шеърий тўплами. «Akademnashr» нашриёти томонидан чоп этилган ушбу тўпламга таниқли шоир Йўлдош Эшбек сўзбоши ёзган. «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти номидан Нодирани янги китоби билан қутлаймиз ва унга ижодий ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Registon maydonida namoyish etilgan O’zbekiston tarixidagi ilk 3D-mapping formatidagi tomosha haqida

03    Хабарингиз бор, яқинда интернет тармоғида  10 маротаба  ўтказилган Халқаро «Шарқ тароналари» фестивали якунида Регистон майдонида 3D-mapping форматидаги 5 дақиқалик томоша намойиши ҳақидаги видеолавҳа тарқатилди. Тез орада айни шу майдонда тақдимоти ўтказиладиган ва дунёда бундай кенгмиқёсли 3D-mapping форматдаги ёғдули мусиқий томошаларнинг энг салмоқлиси бўлишга даъвогар мазкур томоша  тўлиқ ҳолда 20 дақиқадан иборатдир. Интернетда тарқатилган лавҳада унинг бир парчаси акс этган, холос. Ёзнинг иссиқ уч ойи давомида (ва ҳозиргача) мазкур томошанинг сценарий-либреттоси муаллифи сифатида Ўзбекистон тарихидаги биринчи 3D-mapping форматидаги  бундай муҳташам ёғдули мусиқий томошани тайёрлаш ишида иштирок этганимдан фахрланаман. Davomini o'qish

Erkin Malik. Bir saboq

033   Нимагадир пиёла ўнг томондан айланиб, менга келганда тўхтаб, яна чап томондан айланар эди. Чой қуювчи ҳисобда янглишди шекилли, зора чап тарафдан етиб келса деган умидда пиёлага кўз тикардим. Ҳар қалай нотаниш одамлар. Бунинг устига ҳожилик одоби, эҳром салобати, бир нарса дея олмасдим. Davomini o'qish

Nodir Normatov. Bo’rtma sopoldagi sirli tasvirlar

077   Биз Баҳодир Ниёзов билан Алишер Навоийнинг муборак таваллуди арафасида учрашган эдик. Гарчи, ўша куни 2014 йилнинг феврали бошидан бери ёғаётган қалин қор тинмаган, кимгадир бу малол келган бўлса-да, суҳбатдошим энди баҳор яхши келишини, еру осмон гулу чечакларга тўлиб кетишини қувониб таъкидлар, мен эса у туғилиб ўсган Қашқадарё дашту далаларининг лола- қизғалдоқларга, гулу чечакларга тўла манзарасини хаёлдан ўтказар эдим. Davomini o'qish

Bahodir Yo’ldoshev. Tafakkur to’lqinlantirgan qalb…

027 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кунга 70 йил тўлди. Устоз санъаткорни чин дилдан қутлаймиз.

    Истеъдодсизлар ўз йўлини топиб олаверади, сиз истеъдодни ҳимоя қилинг, асранг, деган фикрда катта ҳикмат бор. Чунки истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди, кўнгли жуда бўш бўлади. Шу учун истеъдодли одамлар ҳамиша бой бериб келишган. Гўзалликнинг иродаси мўрт. Курашувчанлик эзгулик учун мисоли бир бегона ўт, у бу дағалликни ўз бағрига сиғдиролмайди. Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан ўз хаёли, ўзлиги билан банд. Унга орзусидаги мукамалликка интилишига халал беришмаса бўлди. Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида — карьера, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало деб тушунишади. Davomini o'qish

Alisher Nazar «She’r sehri» teleloyihasida & Vido. She’rlar ktobi

045     «Алишернинг шеърларини унинг ўзи тўғрисидаги иқрорлардан иборат дейиш мумкин. У оламу одамиятга йўл фақат ўзи, ўзининг кўнглию амаллари орқали ўтишига иймон келтирган ижодкор», деб эътироф этади мунаққид Қозоқбой Йўлдошев шоирнинг «Видо» тўпламига ёзган сўзбошисида. Davomini o'qish

Alisher Narzullo. She’rlar

022     Алишер Нарзулло билан  узоқ йиллар Ўзбекистон телевидениесида бирга ишладик. Кейин  тақдир уни бошқа томонларга олиб кетди. Бугун унинг шеърларини ўқир эканман, ўша бирга ишлаган йилларни эсладим,   сокин табиати ва ички кучли эҳтироси шеърларига кўчганини илғаб, ҳар бир шеърда Алишернинг ўзини кўргандай бўлдим. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Insoniy fojialarning mudhishi

077Шавкат Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Шавкат Раҳмон ижодида ижтимоий мазмун кучли эканлиги адабиётшунослар томонидан аниқланган. Шоир гарчанд аксаран туркийларнинг узоқ ва яқин тарихига мурожаат қилса-да, бу ижтимоий мазмун муайян замон ёки макон билан чегараланмаган; билъакс, унда кўп ҳолларда умуминсоният ҳаётига дахлдор ҳодисалар акс этади. Баъзи шеърларида эса кутилмаган ижтимоий фикр яширинган бўлади. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul: Adabiyot — ruhiyat tarbiyachisi

08    Адабиётимиз юкини катта истеъдодлар кўтариб турибди. Ана шундай адибларимиздан бири Назар Эшонқулнинг “Ялпиз ҳиди” китобини яқинда яна қайта ўқиб чиқдим. Ёзувчи “Ялпиз ҳиди” ҳикоясида Самандарнинг қишлоқдан шаҳарга келган пайтлари, туйғуларининг нақадар поклиги, ҳаётга завқ-шавқи, ҳайрати ва армони илҳом ва маҳорат билан тасвирланган. Унинг “Уруш одамлари”, “Момоқўшиқ”, “Тун панжаралари” қиссаларида ҳам самимий, соф туйғулар, илиқ хотиралар акс этганки, китобхонни асло бефарқ қолдирмайди. Адиб билан суҳбатимиз адабиёт, китоб, бадиий асарлар… энг муҳими, инсон тарбиясига бағишланди Davomini o'qish

Umidbaxsh adabiyot ehtiyoji. Yozuvchi Ulug’bek Hamdam bilan suhbat

05    Дунёда бир-биридан тамомила олисда, кўринишидан бир-бирига мутлақо алоқаси йўқ шаклларда юз берадиган кўпдан кўп ва хилма хил воқеа-ҳодисаларнинг замиридаги узвийликни кўнгил кўзи билан кўришга, англашга имкон яратадиган сеҳрли кўзгудир ҳақиқий адабиёт! Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Rishta

067     Совуқ хабар қишлоққа бир зумда тарқалди. Дўппи, чопон кийган кишилар Ҳобил амакининг уйига йиғила бошладилар. Минг йилдан бери одат шунақа. Кимдир чин дунёга сафар қилар экан, барча қилаётган ишини ташлаб, азадор хонадонга шошилишади. Иш кутиб туради. Бу ерда инсон омонатини топширган… Қариндош-уруғлар шивир-шивир қилишиб, Ҳобил амакининг қирқ йилдан бери юз кўрмас бўлиб кетган акаси – Қобил теричига ҳам хабар беришга қарор қилдилар. Davomini o'qish