Nurulloh Muhammad Raufxon. Ikki hikoya

012   Дунё кенг экан, одамлари турфа экан, умр эса – оқар дарё. Мен билганим шу бўлди, азизлар. Энди ер юзидан у кампирларнинг изи ўчган, ер тагида жисми ҳам қуриб битган. Бор-йўғи ўн йил ичида, демак, ҳаш-паш дегунча… Олдин Сотти шилпиқ оламдан ўтди. Бу жудолик Сорабону билан Мастон кампирни етим қилиб қўйди. Лекин, илож қанча, айюҳаннос солиб қолаверишди. Молнинг ўлимига мол чидайди, одамники бўлакча-да, азизлар. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq artisti O’lmas Alixo’jaev vafot etdi

090     Бугун  25 сентябрь куни    Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев узоқ хасталикдан сўнг  оламдан ўтди. Таниқли актëр жума куни аср намозидан сўнг Тошкентнинг Минор қабристонига дафн этилди. Аллоҳдан марҳумни раҳматига олишни сўраймиз. Davomini o'qish

Akademik Aziz Qayumov: Navoiy vafot etgan kunda ham bir g’azalni boshlab qo’ygan ekan.

09    Оилавий муҳит ва китоб боланинг келгусидаги истиқболини белгилаб берувчи катта кучдир. Уйимиз тўрида мўътабар яратиқ сифатида китоблар турарди. Турли тиллардаги газеталар келарди. Мен уларни ўқишга иштиёқманд эдим. Бундан ташқари, отам уйда қироат билан ғазал ўқирдилар. Ғазал ўқиётганларида отамнинг юзидан меҳр уфуриб турарди. Инсонга китобнинг таъсирини болалар ўз отасида, онасида кўрмаса, қаерда кўради? Китобга муҳаббатни отамиздан ва онамиздан ўрганганмиз. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq artisti Obid Yunusov vafot etdi

011

    Ушбу саҳифани салкам бир йил аввал  Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусовнинг 80 ёшга тўлгани муносабати билан тайёрлаган эдик. Бугун эса атоқли санъаткорнинг вафот этганини эшитдик. Ўлим ҳақ. Аллоҳдан устоз санъаткорни раҳматига олишини сўраймиз. Davomini o'qish

Kampirning o’ynashi va onasini o’ldirgan ahmoqlar… yoxud bolamizni kitobdan asraylikmi?

034    Диққат қилишимни сўраб, фейсбук орқали юборилган ушбу фикрларни ўқир эканман, оддий китобхон, аниқроғи, фарзанди тарбиясига ўзини масъул деб билган ёш она билдирган аламли  мулоҳазалар билан танишар эканман, бугун   болалар учун нашр этилаётган китоблар сифати  нечоғли аянчли аҳволга тушганини  ўйлаб яна бир карра юрагим сирқиради. Яна бир карра дейишимга,  ўзим ҳам бу масала хусусида   неча марта мақола ёзганимни назарда тутяпман. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. Yurgan yo’llarimda orzular kulsa…

003Бугун шоир ва адабиётшунос олим Беҳзод Фазлиддин таваллуд топган кун

     Беҳзод Фазлиддин 1983 йилла Чуст туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган. «Муқаддас замин», «Боғларингдан кетмасин баҳор», «Онамнинг кўнглига кетамиз», «Сен қачон гуллайсан», «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» номли шеърий тўпламлари чоп этилган. Ҳозирда Ўзбекистон Фанлар академиясида илмий талқиқот олиб бормоқда. Davomini o'qish

Gulasal Abdullayeva. Galdir. O’zbek xalq qo’shig’i

055    Санъат оламига кирганимдан афсусланмайман. Қанча машаққат бўлмасин, енгиб ўтаман. Саҳнага чиққанимда қўшиғимни тинглаб, менга жўр бўлаётганларни кўрсам, дилимдаги барча ғуборлар тарқалиб кетади. (Ёш хонанда Гуласал Абдуллаева билан суҳбатдан) Davomini o'qish

Rajab Xolbek. She’rlar

089    Ражаб Холбек шеърларини сайтимизнинг Сурхон воҳасидаги вакили Сирожиддин Иброҳим тавсия қилди. Уларни ўқир эканман, яқиндагина «Термиз оқшоми» газетаси веб-саҳифасида асарлари эълон қилинган бир неча шоирлар ичида Ражаб Холбек ншеърларини ўқиганимни, улар диққатимни тортганини эсладим. Бугун эса унинг шеърларини сизнинг диққатингизга ҳавола этмоқдаман. Davomini o'qish

Abdulla O’rozboev. Ogahiyning “Riyoz ud-davla” (“Davlat bog’lari”) asarida ijtimoiy-siyosiy leksika

044     Ўзбек тилидаги ижтимоий-сиёсий лексика тизими шаклланиш ва ривожланиш босқичларини ўрганишда нодир илмий манбалар ҳисобланган “Девону луғотит турк” , “Муқаддимат ул-адаб”, “Китоб ал-идрок ли-лисон ал-атрок”, “Аттуҳфату закийату филлуғатит туркия”, “Таржумон”, “Муҳокат ул-луғатайн”, “Санглох”, “Бадоеъ ул-луғат”, “Келурнома”, “Мажмаа ал-арқом” каби кўплаб асарларда, шу жумладан, Огаҳийнинг “Риёз уд-давла” (“Давлат боғлари”) асарида  баён қилинган фактлар, назарий фикрлар муҳим тутади. Davomini o'qish

Samariddin Sayyidzod. She’rlar

087   Самариддин Саййидзод 1986 йили Қашқадарёнинг Чироқчисида туғилган, таниқли шоир Ўроз Ҳайдарнинг ҳамқишлоғи. Шу йилнинг бошида унинг ўзига хос мушоҳада тарзи намоён бўлган бир туркум шеърини эълон қилган эдик. Бугун эса  шоирнинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Qadimgi daftar yoxud unutilgan ohanglar ohi

005   Эшқобил Шукурнинг «Қадимги дафтар ёхуд Унутилган оҳанглар оҳи» туркумидаги шеърларни ўқий бошласангиз билан бахши боболарнинг хирқираган овозларини, ойчибор дукурини, олис ва бепоён даштлардаги қадимий тошларда ўйилган битикларни ўқиб шивирлаётган, ҳайқираётган шамоллар садосини эшитгандай бўласиз… Davomini o'qish

Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Beshinchi qism

turk

Туркий уруғлар ва қабилаларнинг шаклланиши бир неча эпосларда ўз ифодасини топган. Масалан, «Алпомиш», «Ўғузнома», «Қўрқут ота китоби», «Манас», «Маадай Қора» каби эпослар шундай хусусиятга эга. Бу достонларда туркийларнинг донишманд оқсоқоли ёки уруғ бошлиғи образи яратилган бўлиб, улар уруғларни бирлаштириш, аҳиллигини таъминлаш, руҳлантиришдек улуғ мақсад билан яшайдилар. Қабилаларнинг шаклланиш даврини акс эттирган эпослар бизнинг замонамизда турли миллат фолклоршунослари томонидан тикланган ёки улар турли халқлар адабиётига нисбат берилишидан қатъий назар улар барча туркий халқларнинг муштарак ёдгорлиги ҳисобланади.
Davomini o'qish