Хабарингиз бор, яқинда интернет тармоғида 10 маротаба ўтказилган Халқаро «Шарқ тароналари» фестивали якунида Регистон майдонида 3D-mapping форматидаги 5 дақиқалик томоша намойиши ҳақидаги видеолавҳа тарқатилди. Тез орада айни шу майдонда тақдимоти ўтказиладиган ва дунёда бундай кенгмиқёсли 3D-mapping форматдаги ёғдули мусиқий томошаларнинг энг салмоқлиси бўлишга даъвогар мазкур томоша тўлиқ ҳолда 20 дақиқадан иборатдир. Интернетда тарқатилган лавҳада унинг бир парчаси акс этган, холос. Ёзнинг иссиқ уч ойи давомида (ва ҳозиргача) мазкур томошанинг сценарий-либреттоси муаллифи сифатида Ўзбекистон тарихидаги биринчи 3D-mapping форматидаги бундай муҳташам ёғдули мусиқий томошани тайёрлаш ишида иштирок этганимдан фахрланаман. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Erkin Malik. Bir saboq
Нимагадир пиёла ўнг томондан айланиб, менга келганда тўхтаб, яна чап томондан айланар эди. Чой қуювчи ҳисобда янглишди шекилли, зора чап тарафдан етиб келса деган умидда пиёлага кўз тикардим. Ҳар қалай нотаниш одамлар. Бунинг устига ҳожилик одоби, эҳром салобати, бир нарса дея олмасдим. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Bo’rtma sopoldagi sirli tasvirlar
Биз Баҳодир Ниёзов билан Алишер Навоийнинг муборак таваллуди арафасида учрашган эдик. Гарчи, ўша куни 2014 йилнинг феврали бошидан бери ёғаётган қалин қор тинмаган, кимгадир бу малол келган бўлса-да, суҳбатдошим энди баҳор яхши келишини, еру осмон гулу чечакларга тўлиб кетишини қувониб таъкидлар, мен эса у туғилиб ўсган Қашқадарё дашту далаларининг лола- қизғалдоқларга, гулу чечакларга тўла манзарасини хаёлдан ўтказар эдим. Davomini o'qish
Bahodir Yo’ldoshev. Tafakkur to’lqinlantirgan qalb…
7 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кунга 70 йил тўлди. Устоз санъаткорни чин дилдан қутлаймиз.
Истеъдодсизлар ўз йўлини топиб олаверади, сиз истеъдодни ҳимоя қилинг, асранг, деган фикрда катта ҳикмат бор. Чунки истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди, кўнгли жуда бўш бўлади. Шу учун истеъдодли одамлар ҳамиша бой бериб келишган. Гўзалликнинг иродаси мўрт. Курашувчанлик эзгулик учун мисоли бир бегона ўт, у бу дағалликни ўз бағрига сиғдиролмайди. Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан ўз хаёли, ўзлиги билан банд. Унга орзусидаги мукамалликка интилишига халал беришмаса бўлди. Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида — карьера, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало деб тушунишади. Davomini o'qish
Alisher Nazar «She’r sehri» teleloyihasida & Vido. She’rlar ktobi
«Алишернинг шеърларини унинг ўзи тўғрисидаги иқрорлардан иборат дейиш мумкин. У оламу одамиятга йўл фақат ўзи, ўзининг кўнглию амаллари орқали ўтишига иймон келтирган ижодкор», деб эътироф этади мунаққид Қозоқбой Йўлдошев шоирнинг «Видо» тўпламига ёзган сўзбошисида. Davomini o'qish
Alisher Narzullo. She’rlar
Алишер Нарзулло билан узоқ йиллар Ўзбекистон телевидениесида бирга ишладик. Кейин тақдир уни бошқа томонларга олиб кетди. Бугун унинг шеърларини ўқир эканман, ўша бирга ишлаган йилларни эсладим, сокин табиати ва ички кучли эҳтироси шеърларига кўчганини илғаб, ҳар бир шеърда Алишернинг ўзини кўргандай бўлдим. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Insoniy fojialarning mudhishi
Шавкат Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан
Шавкат Раҳмон ижодида ижтимоий мазмун кучли эканлиги адабиётшунослар томонидан аниқланган. Шоир гарчанд аксаран туркийларнинг узоқ ва яқин тарихига мурожаат қилса-да, бу ижтимоий мазмун муайян замон ёки макон билан чегараланмаган; билъакс, унда кўп ҳолларда умуминсоният ҳаётига дахлдор ҳодисалар акс этади. Баъзи шеърларида эса кутилмаган ижтимоий фикр яширинган бўлади. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul: Adabiyot — ruhiyat tarbiyachisi
Адабиётимиз юкини катта истеъдодлар кўтариб турибди. Ана шундай адибларимиздан бири Назар Эшонқулнинг “Ялпиз ҳиди” китобини яқинда яна қайта ўқиб чиқдим. Ёзувчи “Ялпиз ҳиди” ҳикоясида Самандарнинг қишлоқдан шаҳарга келган пайтлари, туйғуларининг нақадар поклиги, ҳаётга завқ-шавқи, ҳайрати ва армони илҳом ва маҳорат билан тасвирланган. Унинг “Уруш одамлари”, “Момоқўшиқ”, “Тун панжаралари” қиссаларида ҳам самимий, соф туйғулар, илиқ хотиралар акс этганки, китобхонни асло бефарқ қолдирмайди. Адиб билан суҳбатимиз адабиёт, китоб, бадиий асарлар… энг муҳими, инсон тарбиясига бағишланди Davomini o'qish
Umidbaxsh adabiyot ehtiyoji. Yozuvchi Ulug’bek Hamdam bilan suhbat
Дунёда бир-биридан тамомила олисда, кўринишидан бир-бирига мутлақо алоқаси йўқ шаклларда юз берадиган кўпдан кўп ва хилма хил воқеа-ҳодисаларнинг замиридаги узвийликни кўнгил кўзи билан кўришга, англашга имкон яратадиган сеҳрли кўзгудир ҳақиқий адабиёт! Davomini o'qish
Bahodir Abdurazzoq. Rishta
Совуқ хабар қишлоққа бир зумда тарқалди. Дўппи, чопон кийган кишилар Ҳобил амакининг уйига йиғила бошладилар. Минг йилдан бери одат шунақа. Кимдир чин дунёга сафар қилар экан, барча қилаётган ишини ташлаб, азадор хонадонга шошилишади. Иш кутиб туради. Бу ерда инсон омонатини топширган… Қариндош-уруғлар шивир-шивир қилишиб, Ҳобил амакининг қирқ йилдан бери юз кўрмас бўлиб кетган акаси – Қобил теричига ҳам хабар беришга қарор қилдилар. Davomini o'qish
Muazzam Ibrohimova. Seni yaxshi ko’raman, Vatan!
Ҳар йили болажонларимни Фарғонага олиб келаман. Ота-онамнинг, яқинларимнинг борига шукур! Болажонларимни орзиқиб кутишади. Ховлимизнинг қоқ ўртасидан оқиб ўтгувчи Қорачувнинг зилол сувларида чўмилиб, иссиққини тупроқда тобланиб ётгувчи болаларим оппоққина бўлиб келиб, ёз охирида қоравой бўлиб шаҳарга қайтишади. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Avgust she’rlari
Атоқли шоирнинг сизга тақдим этилаётган шеърларининг олдинги дафтарлардаги шеърларидан фарқи шундаки, улар она юртдан олисда, Атлантика уммони соҳилида ёзилган. Асл шоир қаерда яшамасин, қаерда ёзмасин, шеърлари Ватан билан боғланган бўлади. Абдулла аканинг август дафтаридаги шеърлари бунинг ёрқин исботидир. Davomini o'qish
