Yoshlar mushoirasi

09    Фейсбукдаги саҳифаларда эълон қилинган шеърларни вақт топганда кузатиб бораман.Яхши шеърга дуч келиб қолсанг, ўша ижодкорни кузата бошлайсан. Мана бугун ана шу кузатишлар орқали топилган ёки фейсбукдаги мен дидига ишонган даврадошлар саҳифаларида эълон қилинган шеърларни мушоира шаклида сизга тақдим этмоқдаман. Албатта, бу шеърларнинг савияси турлича, аммо, уларда унаётган уруғнинг нур томонга интилишидек тинимсиз ҳаракатни кўрасиз. Бундан кейин ҳам  (фейсбукдаги даврадошлар ёрдамида) шу тарздаги  мушоираларни тақдим этиб бориш режамиз бор.  Мушоира  иштирокчиларининг   шеърлари  келгусида   алоҳида саҳифаларда  тақдим этилишга ҳам ишонамиз. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Ustoz & Murtazo Qarshiboy. Haqiqiy Boysun

0710   август — таниқли  адиб ва кинодраматург Эркин Аъзам таваллуд топган кун

   Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон:  Эркин аканинг ёзувчилигини агар бир оғиз сўз билан таърифлаш лозим бўлса, мен самимийлигига алоҳида урғу берган бўлардим. У самимий ёзувчи — шу билан бирга ҳамма нарса айтилган бўлади!  Муртазо Қаршибой: Ёзувчига хос самимият унинг қаҳрамонлари мисолида яққол кўриниб туради. Шоир Хуршид Даврон бир пайт “Эркин аканинг ҳикояларини ўқисам, унинг ўзи билан суҳбатлашгандек бўламан” деган эди. Бу — ана шу самимият эътирофи, десак муболаға бўлмас. Davomini o'qish

Zarvaraqlar: Boburning “maxfiy vasiyatnoma»si

033     Буюк инсоннинг бу дунёдан кўз юмиши ҳам икир-чикирлардан, майда-чуйда таъмалардан холи бўлади. Буюк инсон умрининг сўнгги дақиқаларини ҳам буюклик билан якунлайди. Бу борада ҳам Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз авлодларига ўрнак бўларли бир иш қилиб кетган экан. “Бобурнома»нинг «Тўққиз юз ўттиз олтинчи (1529) йил воқеалари” бобида ўғли Ҳумоюн қаттиқ касал бўлиб қолганида, бўлиб ўтган бир воқеа келтирилади… Davomini o'qish

Abdurashid Mamadolimov. Hattuba

04    Ана шундай кунларда биринчи синфда бир қиз пайдо бўлди. У жуда ҳам чиройли эди. Бўйи синфдошлариникидан баланд, оқ юзли, қўғирчоқдек кийинадиган бу қиз дарров ҳаммамизнинг диққат марказимизга кўчди. Тез кунда биз халфанадошлар барчамиз уни “севиб қолдик”. Қизиғи шундаки, ҳаммамиз қизни баравар севар, бир-биримиздан рашк ҳам қилмас эдик… Davomini o'qish

Sohiba Hayitboyeva. Bu ishq meni qo’ymaydi omon

07   “Ер юмалоқ” деди у киши. Ҳайрат билан жилмайдим. У билан суҳбатлашсам, руҳим қувват оларди. Илк бор қўлимга Ғаззолийнинг китобини тутқазди, Навоийнинг гўзал байту ғазалларини келтирди. Гўё осмонда учардим, ўз оламимда яшардим мен. Қалбим билан руҳимнинг хоҳишини бераётганимдан бахтли эдим.. Davomini o'qish

«Haqsizlik sirtmog’i»dan «Chayongul»gacha

06    “Ёш куч” журналида ишлаб юрган вақтларим эди. Бир куни таҳририятда бир дунё қоғозларга кўмилиб ўтиргандим, қашқадарёлик бир аёл таҳририятга ўз дардини баён қилгани келди. Ҳамма ишларимни бир четга суриб, ҳалиги аёлга қулоқ тутдим. Ўзини Чаман деб таништирган бу аёл шундай равон тилда гапирар эдики, беихтиёр тингловчини сеҳрлаб олгандек бўларди. Ҳатто номи чиққан ижодкор бўла туриб, мен ҳам Чаман опанинг нутқидек чиройли гапира олмас, воқеаларни мана шу оддий бир қишлоқ аёлидек тасвирлаб беролмасдим… Davomini o'qish

Zuhriddin Isomiddinov. “Donishmandlardan biri…”

022    Мана, кеча шом маҳалида яна радиога қулоқ тутдим. Беш-олти сония жингалак-жингалак бир куй нағма қилиб тиндию хушторига дилдорлик қилаётган дўндиқнинг ғамзали оҳангида сухандон қиз тингловчиларни эркалаб-аллалаб, “дастури”ни бошлаб юборди. Davomini o'qish

Abdulla Sher. She’rlar & Oq bulutdan tomgan tomchilar

095 август  — шоир ва олим Абдулла Шер таваллуд топган кун

…Шаклий изланишларни мен қўллаб-қувватлайман. Фақат боя айтганимдек, осонгина ўн тўрт қаторни «қотириб» ташлаб, уни сонет дейиш, уч сатрли шеър ёзиб, уни ҳайку дейиш бошқа масала: хорижий шакл ҳам худди биз ҳозир кийиб юрган, ўзимизники қилиб олганимиз оврўпача костюмга ўхшайди – лойиғини кийиш керак холос (Абдулла Шер билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Asqad Muxtor. She’rlar & Abdulla Sher. Jannatmakon shoir

05   Асқад Мухтор ҳақида ёзиш, бу – тоғни тавсифлаш демак. Тоғнинг салобати, тошларга урилиб, жаранглаб тушаётган ирмоқлари, дабдурустдан харсангни ёриб чиққан булоқлари, шифобахш гиёҳлари, тўп-тўп наъматаклари, баҳайбат чўққилари, арчазорлари, гўзал ёнбағирларини бир варакай тасвирлаш мушкул. Асқад Мухтор ҳам шундай: истеъдодли носир, тенги кам шоир, ёш истеъдод эгаларининг мураббийси, зукко зиёли, фидойи муҳаррир, гўзал ва улуғвор инсон; унинг ҳаёти, асарларида акс этган қалби, ақли ва истеъдоди бир эмас, бир неча китобга ҳам мавзу, ҳам мазмун бўла олади. Davomini o'qish

Shavkat Jo’rabek. She’rlar

014

  Шу йилнинг бошида сайтимизда истеъдодли ёш шоир Шавкат Жўрабек шеърлари билан  таништирган эдим.  Кейинчалик  шоир укам билан суҳбатлашганда,  шу пайтгача ёзган айрим шеърларидан қониқмаслигини  билдим.  Унга ёзганидан кўнгли қониққан  ижодкор охир-оқибат мағлуб бўлишини айтдим. Ичимда унинг изланишларига Яратгандан рағбат сўрадим.  Куни-кеча Шавкатдан яна бир туркум шеър  олдим. Уларни мамнуният билан сизга тақдим этаман. Davomini o'qish

Rahmon Qo’chqor. Yana “Galatepa…”ga qaytib

02    Рус ёзувчиси Григорий Бакланов ўтган асрнинг 80-йилларида “Дружба народов” журналида чиққан мақоласида Мурод Муҳаммад Дўст ҳикоя услубининг бир муҳим жиҳати тўғрисида гапирганди. У ҳам бўлса, М.М.Дўст асарларида ёзилганидан кўра англашиладигани кўпроқ экани, бу ёзилмаган қисм фаросатли ўқувчи онг ва тафаккурига кўчиб, унда ўсиб бориши ҳақидаги фикр эди. Davomini o'qish

Shavkat Odiljon. Baxt bekati. Birinchi kitob taqdimoti

045    «Akademnashr» нашриёти «Истеъдод мактаби» республика ёш ижодкорлари семинарида нашрга тавсия этилган ва «Ижод» фонди томонидан молиялаштирган “Биринчи китобим” рукнидаги олти ёш ижодкор: Фозил Фарҳод, Санжар Турсунов, Кумуш Абдусаломова, Шавкат Одилжон, Зебо Худойбердиева, Зулфира Нўъмонова каби ёш истеъдод соҳибларининг китобларини (ҳар бири 20 000 нусхадан) чоп этди. Сайтимиз уларнинг барчасини илк китоб билан муборакбод этади. Сайтимизда ана шу китобларнинг бири — Фозил Фарҳоднинг «Мактуб» («Maktub») деб номланган ҳикоялар тўплами билан таништирган эдик. Бугун сизга шоир Шавкат Одилжоннинг «Бахт бекати» («Baxt bekati») тўпламини таыдим этамиз. Ушбу тўпламга кирган шеърларнинг айримлари бир неча ой аввал мана бу саҳифада эълон қилинган эди. Davomini o'qish