
Зоҳир аканинг “Иккию бир…” номли ҳикоясини биргалашиб таҳрир қилиб, битта сонга туширдик. Янглишмасам, ҳикояни муаллиф кимгадир бағишлаган эди. Ҳикояда бир кунлик ҳаёт воқеалари тасвирланади; қаҳрамон кун давомида қилган ишларини бир-бир сарҳисоб қилиб, кечка томон “Иккию бир…” ҳисобида ё ютади, ёки ютқазади. Ҳозир кундалик ҳаёт кимнинг фойдасига ҳал бўлганини эслолмайман. Бироқ, аниқ эсимдаки, одам ҳар кунлик ҳаётини ҳисоб-китоб этиб бориши керак экан, чунки кутилмаганда рўпарадан чиқиб қолган душман билан тўқнашув чоғида ҳалок бўлиш мумкин… Davomini o'qish








Бектемир Пирнафасов 1975 йилда Бухоро вилояти (Бугунги кунда Навоий вилояти таркибидаги) Навбаҳор туманидаги Кавоби қишлоғида туғилган. 1998 йили Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетини тугатган. Бир неча йил давомида Ўзбекистон телерадиокомпаниясида,Жаҳон» матбуот агентлиги фаолият юритган.«Тонг ёқаси» (1996) номли шеърий китоби нашр этилган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида хизмат қилмоқда. 
