Абдували Қутбиддиннинг далли жунун, ғаройиб афсун булоқларидан сув ичган манзумаларидан иборат янги «Бор» китоби, ўзига хос сайланмаси ҳам кўнглингизга беғубор фараҳлар индиражак, деган умиддамиз. Унинг янги китобини сизга тақдим этиш билан бирга куни-кеча туғилган кунини нишонлаган севимли шоиримизга янги ижодий ютуқлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Zohir A’lam. Zarb. Hikoya & Adibning kitoblari.

Таниқли адиб Зоҳир Аълам 70 ёшга тўлди. Чин юракдан қутлаймиз!
Адиб, таржимон, публицист, драматург Зоҳир Аълам 1943 йилнинг 23 июнида Тошкентда туғилган. Мактабни тугатгач, кундузлари Тошкент трактор заводида ишлаб, кечқурунлари эса Тошкент Давлат дорилфунунида таҳсил олади. «Ўзбекистон» нашриётида, «Шарқ юлдузи» ойномаларида фаолият кўрсатган. Биринчи китоби — «Бахтли билет» 1972 йилда чоп этилган. «Муқаддима», «Кийик кўзлари» насрий тўпламлари ҳамда «Боёвут», «Майиз атрофидаги гаплар», «Жомбой ҳангомалари» сингари публицистик асарлар муаллифи. Унинг «Афандининг қирқ бир пашшаси» пъесаси республика театрларида қайта ва қайта саҳналаштирилган ҳамда рус ва болгар тилларига таржима қилинган. Плутархнинг «Искандар Макидунли» асарини ҳамда П. Васильевнинг «Тўсиқ», «Ўлчамлар» каби қиссаларини, рус адиби С. Залигиннинг «Комиссия» романини ўзбек тилига таржима килган. 1980-йилларнинг иккинчи ярмидан ўзбек тилига давлат мақоми бериш, атроф-муҳит ҳимояси ва миллий мустақиллик эришиш ҳаракатларида фаол иштирок этган.
Истеъдодли адибни муборак ёши билан самимий табриклаймиз ва узоқ умр,янги асарлар ёзишини тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Стихи Хуршида Даврона в переводах Шамшада Абдуллаева

Стихи Хуршида наполнены душевной чистотой, читая их, обретаешь духовную бодрость. Этому способствует и особенность его творчества: он может искренне и просто возвысить свои сыновние чувства к родному краю, слиться с природой, почувствовать свое родство с каждой былинкой, с каждым кустиком, цветком, услышать в шелесте травы «древний напев молодого дождя…» ( Из предисловие к стихам Хуршида Даврона. Москва: «Молодая гвардия».1982). Davomini o'qish
O’rinboy Usmon. Safo chig’irig’i. Qissa.

Ӯзидан беш-олти ёш катта, мактабда оддий муаллим бӯлиб ишлаган одамнинг айтаётган ҳар бир сӯзига ҳужжат келтириб гапириши Ниятбекнинг ақлини танг қилиб қӯйди. Кӯз олдига гоҳ олов қайчи келиб, одамларни ӯзлари қилмаган нарсаларга буюрадиган хатибларнинг лабларини кесар, зум ӯтмай, кесиб олинган лаблар ӯрнига бошқаси ӯсиб чиқар, олов қайчи яна шартиллатиб кесишга тушарди, гоҳ дарёда сузиб бориб, қирғоқда ӯтирган атрофи тӯла тош инсоннинг олдига етиб борганда, очилган оғзига тиқилган тошни бӯғзи-дан ӯтказиб юбораётган, яна сузиб кетиб, лекин узоққа бора олмасдан қирғоққа қайтиб, тош ютаётган судхӯр келарди… Davomini o'qish
Vaqtga mag’lub bo’lmaylik (Adabiyotshunos olim Ibrohim Haqqul bilan suhbat).
Файласуфларнинг умумий эътирофи бўйича олам уч нарсанинг бирлигидан иборат. Булар: борлиқ, тушунча ва ҳаракат. Борлиқни билишнинг бош йўли ва яккаю ягона асоси – ҳаракат. Бироқ, ҳаракатни фикр, хусусан, тушунча бошқармаса, ундан бир натижа кутиш хатодир. Шунинг учун фикр одами ҳаракатсизликка кўнолмаганидек, том маънодаги ҳаракат кишиси ҳам фикрсизликка таслим бўлмайди. Аслини олганда, тушунчанинг ўзи ҳам бир ҳаракат. Назаримда, бугунги ўзбек зиёлисида бу ҳаракат негадир сусайиб кетди.
Агар тафаккур ва тушунча инсонни маънан янгилаш ва ўзгартиришга йўл очса, руҳий ҳаракат уни ўз “мен”ининг тор қобиғидан қутқазиб, чексизликка олиб чиқади. Ижодкор ўз моҳиятини ана шу чексизлик ва сўнгсизликда идрок айлаш даражасига юксалса, ҳаётдаги энг қийин ва энг зарур муаммони ҳал қилишга эришган бўлади. Ана шундай мақомга кўтарилган қалам соҳибигина омма савиясининг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи фикрни айтиши мумкин. Davomini o'qish
Salim Ashur. Muhabbat kitobi. She’rlar va doston.
Салим Ашур.Муҳаббат китоби: шеърлар ва достон. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2012. 396 бет / Salim Ashur.Muhabbat kitobi: she’rlar va doston. Toshkent, G’afur G’ulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi. 2012. 396 bet
Таниқли шоир Салим Ашурнинг «Муҳаббат» деб номланган янги китобига севги мавзуидаги сара шеърлари ва «Атиргул» достони жамланган. Бугун сизни ушбу китоб ҳақидаги маълумот ва тўпламга кирган айрим шеърлар билан таништирамиз.
Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Ikki hikoya & Ibrohim Haqqul. Evrilish tovushi
Одатда, рамзий-мажозий ифодаларда сеҳрли бир хусусият бўлади. Шунинг учун улар хаёл ва виждонни ҳаракатга келтириб, юксак руҳ билан алоқага чорлайди. Бу хусусият “Баҳовуддиннинг ити” учун ҳам хосдурки, буни ёзувчининг асосий бир муваффақияти ўлароқ баҳолаш лозимдир. Мен бу ўринда ҳикоянинг маъно-мазмунини гапириб ўтирмайман. Чунки уни кўпчилик бир хилда тушуниб, бир йўсинда қабул қилолмаслигига ишонаман. Айни пайтда ўзликни англаш лаёқати бутунлай сўнмаган, жамият ва инсон муносабатларига мустақил нигоҳ ташлай оладиган ҳар бир киши унга бефарқ қололмаслигига ҳам шубҳам йўқ. Davomini o'qish
San’at qalb va ruhni qutqaradi. Yozuvchi Nazar Eshonqul bilan suhbat

Бугун янгиланиб бораётган ўзбек адабиётининг эътиборли вакили, ҳар бир янги асари интизорлик билан кутилган ёзувчи ва киносценарист Назар Эшонқул 50 ёшдан ҳатлаб, 51 ёшга тўлган кун. Шу қутлуғ кун билан адибни самимий табриклаймиз, қаламиига қувват тилаб, ундан янги асарлар кутиб қоламиз. Davomini o'qish
Azam Rahim. Rangin lahzalar (Shavkat Rahmon she’riyatiga chizgilar)

Сиз ҳам ўша лаҳзада ранглар жилвасига эврилгингиз келиб қолади.Лаҳзаларга дўнган сўзнинг ўктамлиги улуғворлиги ва айни пайтда оҳорийлиги сизнинг шаштингизга янада шашт қўшади. Шаштингиз шиддатидан туғилган маъсулият ўзини улкан сўз ва улкан лаҳза олдида жуссаси нақадар кичкина эканлигини ҳис қила бошлайди. Лекин шундай бўлса ҳам эврилинг. Адашмайсиз. Лаҳзалар ҳикоясидаги сўнгги сўз ҳам кўнглингизни орзиқтиради. Ишонгингиз келади. Ишонинг! Davomini o'qish
Muhammad Mufti Ohangoroniy. Mavlono Lurfulloh manoqibi

Маълумки, сўлим Фарғона водийси кўплаб фуқаҳолар, машойихлар юртидир. Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган кўплаб машҳур уламолар айнан шу масканда туғилиб ўсганлар. Ана шундай уламолардан бири Мавлоно Лутфуллоҳ Чустийдир. Мавлоно Лутфуллоҳ Фарғона водийсида ҳам кенг қулоч ёзган нақшбандия тариқатининг Махдуми Аъзам Косонийдан кейинги энг йирик вакилидир. Davomini o'qish
«Shamolga osilib yashadim…» Rauf Parfi hayoti fotosuratlarda.

Жунунваш Шоирнинг суратлари ҳар ёнга сочилиб ётарди…Шамолга осилиб яшаган одам қисматидан яна не кутиш мумкин? Ҳайратингиз Ҳаёт манзараларини имкон қадар тиклашга уриндик.
Davomini o'qish
Zuhriddin Isomiddinov. Sizmi yo sen?

Айрим вилоят одамлари ҳатто ўз болаларини ҳам сизлайди: “Ўғлим, сиз шу ишни пешингача битириб қўйинг” дейди, қизини-ку, қўяверинг – “Она қизим”, “Пошша қизим” деб бошига кўтаради. Негаки, бир хирмон буғдойнинг баракаси битта донда бўлади, шунинг учун ҳар бир донани увол қилмаслик керак деган удумимиз бор. Davomini o'qish
