Olim Jumaboyev. Uch hikoya

002   Мен бу ҳикояни ошнам Абдуаҳад Жуманқуловдан жуда арзон — таҳририят ганонари баҳосида сотиб олганман. Ўзи ёзса бўлмасмиди, дерсиз? Менимча, бу ишни уддаларди, фақат буни воқеани пуллаганидан кейингина тушунди. Бари насия, лекин қалам ҳақи ва ҳикоядан тушадиган ҳар бир чақани эгасига жўнатаман. Davomini o'qish

Marhabo Shodmonova. She’rlar

003   Фейсбукдаги даврадошим Марҳабо шеърларини тавсия қилар экан таъкидлайди: «Хуршид Даврон кутубхонаси» — бу шоиримиз кўнглида фахр уйғотиши билан бирга унинг зиммасига масъулият ҳам юклайди, деган умиддаман…» Davomini o'qish

Shahriyor Shavkat. She’rlar

28   Шаҳриёрнинг шеърлари,ростини айтсам, ажабтовур даражада оддий ва ғаройиб бир шаклда мураккаб. Уларда нималардир бордай ва нималардир ўз-ўзидан буткул йўқолгандай. Нималардир мавҳум, нималардир маълум… Унинг битикларидаги покизалик, соддаликни еттинчи тарафдан туриб тасвирлаш(га уриниш) эътиборни тортади… (Мирзоҳид Музаффар мактубидан) Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Qatag’on yili & Tun panjaralari. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.12.29_17h01m37s_004_.png    Маҳкамада бўлиб ўтган, бир ҳафтага чўзилган турли даражадаги суҳбатлардан сўнг унга ишнинг кўлами ва аҳамияти ҳақида батафсил изоҳ беришди. Бу суҳбатларда буюртма шахсан раҳбарнинг назоратида экани, аслида бу ҳайкалларни яратиш ғояси ҳам раҳбарнинг ўзидан чиққани, шу сабабли ишга масъулият билан ёндашиш, кўрсатилган муддатда улгуриш, ҳайкалнинг ҳар бир мисқолигача, ҳатто қаҳрамонлар тирноқлари-ю қоши киприкларигача раҳбарнинг тасдиғидан ўтиши шартлиги ҳақда қайта-қайта уқдиришарди… Davomini o'qish

Yunus Maqsudiy. Qodiriy,Cho’lpon va boshqalar.

07 1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг  улуғ зиёлилари қатл этилган  эди

     Абдулла Қодирий ҳар йили, ёзнинг айни пишиқчилик палласида диний арбоб, арабшунос Заҳриддин Аълам, бедилшунос Аловиддин махсум, навоийшунос Нодирхон махсум ва кекса авлодга мансуб бўлган шоирлардан Тавалло, Хислат, Мискин, Тошқин ва шу каби яқин биродарларини меҳмонга чақириб тарих, тиббиёт, мантиққа оид масалалар ҳақида суҳбатлашардилар. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Qodiriyning so’nggi iltijosi.

002   Миролим Миркомилов, одатдагидек, ёз ойларини оиласи билан Бўзсув бўйидаги боғида, қиш кунларини эса шаҳар ҳовлисида ўтказарди. 1938 йилнинг эрта кузида оила аъзолари шаҳар ҳовлисига кўчиб ўтган, ҳали мева-чевалар охиригача йиғиб олинмаганлиги учун боғ ҳовлида танҳо ўзи қолган эди…
Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Ilmiy asarlar & Ibrohim G’afurov. Fitrat va millat tanqidi

Ashampoo_Snap_2017.08.05_16h22m25s_003_.png    Онгнинг очилиши миллатнинг аҳволига боғлиқ. Миллатнинг аҳволини қанчалар англаганига, қанчалар тўқнашганига, қанчалар буларни ҳис килганига боғлиқ. Фитратнинг онги очилди деганда, унинг миллат аҳволига онги очилганини назарда тутмок керак. Миллатнинг аҳволига очилган онг ўз даражасига кўра жуда кучли йўналган онгдир. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Umid guli & Ikki kitob

07    Ўктабр яримламай қишнинг нафаси изғиб қолди. Нонушта пайти йилт этиб борлиқни ёритган қуёш зумда ғойиб бўлди-қўйди. Пешин эди, у қўноққа қайтаётиб бирпас ҳавонинг авзойини кузатиб турди. Осмонни паққос қалин қора булут қоплай бошлаган, ҳавонинг авзойида пиликнинг учича ёруғлик белгиси сезилмас, балки ўзидаги тундлик сиёҳи била дов-дарахт, атроф-жавониб, одамларни-да бош-оёқ бўяшқа бошлаганди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ruhoniyat va nafsoniyat tazodi & Zulayho Rahmonova. Ibrohim Haqqulning “Talant – jasorat javhari” kitobi haqida

003    Ўзининг бетакрор талқин ва таҳлил услубига эга, ўзига хос илмий-ирфоний бир тил яратган устоз адабиётшунос Иброҳим Ҳаққулнинг “Муҳаррир” нашриётида “Талант – жасорат жавҳари” (Тошкент, 2018, 284-бет) номли навбатдаги китоби чоп этилди. Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. She’rlar & Suhbat & Baxtinisoga umid va baxt beraylik. Videorolik

04    Ассалому алайкум, азиз устоз. Саломатмисиз?  Анчадан бери қўнғироқ қилиб, тушолмаяпман. Аҳволларингиз яхшими? Суҳбатларингизни, кутубхонангизни соғиндим. Кимдир Сизни чет давлатга сафарга кетди, деган эди. Қаерда бўлсангиз ҳам омон бўлинг! Davomini o'qish

Salim Ashur. Shavkat aka, Shavkat Rahmon desam… & Shavkat Rahmon. Saylanma

0022 октябрь — Шавкат Раҳмон хотираси куни

3-курс талабасимиз. 1987 йил. Аудиторияда дарс чоғида курсдошим Рустам Худоёров билан шивирлашиб ўтирибмиз. Домла бир-икки қараб қўйди. Бўлмагач, «Салимбой, туринг-чи, нима мавзуда тинмай гаплашаяпсизлар, дарсдан ҳам қизиқарли эканми?..»- деб қолди. Турдим-да, фурсат ўтказмай, «Шавкат Раҳмон ижодида халқ ва Ватан мавзуининг бадиий таҳлили» мавзуида,- дедим, ҳар ҳолда дарсга яқинроқ мавзуда гаплашаяпмиз, десам жазо енгилроқ бўлар, деган хаёлда. Аслида, бу мавзу аввалдан кўнглимда бор эди. Шоир ижодини шу ракурсда таҳлил қилишни ўйлаб юрардим. Davomini o'qish