10 феврал — Борис Пастернак таваллуд топган куннинг 130 йиллиги
Борис Пастернак — “кумуш аср”даврининг ва, умуман, рус шеъриятининг энг юксак чўққиларидан — ниҳоятда улкан шоир. Унинг мағзи тўқ, тиғиз тасвирли, босиқ ҳаяжонли шеърияти қарийб бир асрдан буён эндигина ёзилгандай юракларни ҳаяжонлантириб келяпти. Шеърнинг эндигина ёзилгандай яшаши катта шеъриятнинг энг муҳим сифатидир. Шоир — Нобель мукофоти лауреати. Davomini o'qish

Устоз Абдулла Ориповнинг қизлари Шоира Орипова бугун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги матнни эълон қилди: Навоий таваллудига бағишланган отамнинг табрикларини, интернетга ишонмай, Туркиядан Ўзбекистонга самолётда етказиб келиб, 2014 йил 6 февралда Ёзувчилар уюшмаси рахбариятига (Муҳаммад Алига. ХДК изоҳи) берган эдим. Бугун ўша мактуб матнини аямнинг хотиралари билан бирга сизга улашяпман.
„Хамса“ таркибидаги „Сабъаи сайёр“ ва „Садди Искандарий“ достонларида Навоий шоҳлик билан боғлиқ масалаларни биринчи ўринга олиб чиқди. Бу достонлар хамсанавислик анъанасида ўзининг ижтимоий-сиёсий характери ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. „Хамса“га устоз Абдураҳмон Жомий (1414—1492) юқори баҳо берди. 
Мазкур олди-берди можароси 1938 йил август кунларининг бирида қоқ пешин чоғи Хони қишлоғида, Нодар Ломжариянинг имеретиялик бувиси, аниқроғи — онасининг онаси муҳтарама Юлия Микеладзе ва боланинг гуриялик бобоси, аниқроғи — отасининг отаси муҳтарам Кишварди Ломжария ўртасида бўлиб ўтди. 

Гулдон синибди. Уйдан чиқиб кетганимдан бери ўша ерда, икки кийим жавонининг ўртасидаги атай қарамаса кимсанинг кўзи тушмайдиган жойда турарди. Унинг нариги токчага безак учун қўйилган гулдон билан бир хил шаклдалигини синиқларни тера туриб сезиб қолдим…
Усмон Носир қисқа ҳаётида беш шеърий китоб, бир достон, бир шеърий драма ёзиб қолдирди. Бу китоблар ичида, айниқса, «Юрак», «Меҳрим» деб аталган икки тўплам Усмон Носир ижодининг қўш чўққиси ҳисобланади.Пушкиннинг «Боғчасарой фонтани», Лермонтовнинг «Демон» («Иблис») асарларини ўзбек тилига юксак маҳорат билан таржима қилди. Шоир қилган таржималар бу мушкул санъатнинг ёрқин намуналари сифатида янги авлод таржимонлари учун маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилиши шак-шубҳасиздир.
Қора камар. Шукур Холмирзаев пьесаси асосида Аброр Ҳидоятов номидаги Ёшлар театрида таниқли режисёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган спектаклнинг радиопостановкаси. Ўтган асрниг 90-йилларида ёзиб олинган. Мууаллиф матнини Шукур Холмирзаевнинг ўзи ўқиган. Бош ролларда: Фарҳод Аминов, Обид Юнусов, Тўйчи Орипов.
Бизда ота билан ўғил, она билан қиз, дўст билан дўст, оила, борингки қариндош-уруғлар муҳим гапларини ўзаро гаплашиб олишга ўрганган. Ўзаро! Бу жуда яхши одат. Энди замон шуни тақозо қилаяптики, бутун миллат ҳам худди шундай зарур гаплар ҳақида гаплашиб олишга ўрганиши керак экан…