Мен яқин-яқинда ўрнак сифатида мисол келтириладиган бир шоирнинг ижоди билан танишиб чиқдим ва унинг шеърияти “қолиб кетганини”, замонавий шеърият эса жуда ҳам олдинда эканлигини — юксак сифат ўзгариш касб этганини англадим. Аммо бу илдамлашишни барқарор этган шоирлар икки-уч авлод шеърият мухлисларига яхши таниш. Адабиёт эса янги истеъдодларни соғиниб яшайди. Адабиётимизни янги уфқлар сари бошлайдиган янги истеъдодлар керак… Davomini o'qish
Ahad Hasan. Ibrohim Mo’minov saboqlari.
7 сентябрь — атоқли олим, жамоат арбоби Иброҳим Мўминов таваллуд топган кун
Иброҳим Мўминов салоҳияти, ижод қамрови кенг олим эди. Бу мўътабар инсоннинг қуйидаги ижод мундарижасига бир эътибор қилинг: Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Али Қушчи, Саъдий, Бедил, Навоий, Жомий, Машраб, Наршахий, Улуғбек, Бобур, Турди, Аҳмад Дониш, Муқимий, Фурқат, Аваз Ўтар, Завқий, Ҳамза, Айний, Мужрим Обид ижодларига такрор ва такрор мурожаат этиб, бу алломалар ҳақида ажойиб рисолалар битган… Davomini o'qish
Shahodatbonu Imomnazarova. «Osmon eshigi» kitobidan she’rlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» адабиёт мухлислари ўртасида эътибор топиб бораётгани кўпчилик учун сир эмас. Сайтимиз манзилига мамлакатимизнинг деярли ҳамма вилоятларидан кўплаб шеърий ва насрий асарлар келиб тургани буни яна бир марта исботлайди. Шу билан бирга таниқли шоир ва ёзувчиларимиз ёш ижодкорлар асарларини сайтга тавсия қилишлари ҳам одат тусига кириб бормоқда. Davomini o'qish
Franko Sakketti. «Uch yuz novella» asaridan ikki novella
Италия Уйғониш даври адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири Франко Саккетти нинг асосий асари “Уч юз новелла” тўплами бўлиб, таниқли итальян адиби Жованни Боккаччонинг “Декамерон”ини руҳида ёзилган. Новеллаларнинг 223 таси сақланиб қолган. Уларнинг иккитасини илк маротиба ўзбек тилида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Abdug’anievich Karimov vafot etdi & El-yurt qayg’uda
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТИ
Азиз ватандошлар,
Юрагимизда чуқур қайғу билан барчамиз учун қадрли бўлган Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганини маълум қиламиз. Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (5).
… Шу кунларда Шекспир ҳақидаги қарашларимни текшириб кўриш ва унга салбий баҳо бериб, адолатсизлик қилаётган бўлсам, бунга бутунлай барҳам бериш мақсадида “Қирол Лир” ва “Ҳамлет”ни қайта кўрдим… Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Beruniy: Katdan G’aznagacha & Kolumb kashfiyotining siri.
Буюк аллома Берунийнинг кўпгина илмий мероси, дунё фанига,тамаддунига қўшган ҳиссаси эътирооф этилган бўлса-да, исми бўйича аниқ бир тўхтам йўқ. Абдулкарим ас-Самъоний “Китоб ал-ансоб” асарида эса “Беруний деган нисба Хоразмнинг ташқари қисмига оиддир.Кимки шаҳардан ташқарида туғилган бўлса, бундай одамни “фалончи беруний” дейдилар.Мунажжим Абу Райҳон шундай нисба билан машҳурдир” дея ёзиб ўтганди. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (4).
Айблашни, дил-дилдан таъна қилишни хоҳламайман, қаттиқ ачинаман ва қўрқаман. Дабдабабозлик қилаётганлар ва қашшоқлик мусибатини тортаётганлар ўртасидаги зиддияг кучайгандан кучайиб бормокда, бу аҳвол шундай давом этиши мумкин эмас… Davomini o'qish
Shukrullo. She’rlar & Shukrullo: “Xalq dardini joyladim dilga” (1988)
2 сентябрь – Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло таваллуд топган куннинг 95 йиллиги
Устоз шоирнинг “Ҳаёт илҳомлари”, “Умрим борича”, “Инсон ва яхшилик”, “Инсон – инсон учун” сингари шеърий тўпламлари, “Жавоҳирлар сандиғи”, “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” каби хотира романлари ўзбек китобхонларига таниш ва севиб мутолаа қилинади. Davomini o'qish
Tog’ay Murod. Yurt qo’shigi
Бир вақтлар колхозимиз радиоузелчиси Қудратбой уйимиз деворига майдагина радио осиб қўйди. Радио саҳардан ётаргача гапирди, ашула айтди. Аввал-аввал зиғир мойдай ёкди. Кейин-кейин қулоқ-мияни еди. Жонга тегди. Бемаҳал қичқирар хўроз бўлди-қолди. Гапира беради, ашула айта беради. Номи ашула бўлса бўлди, айта беради! Эл-юртга ёқадими- йўқми, барибир айта беради! Davomini o'qish
Abduvali Qutbiddin. She’rlar & She’r — ko’ngil mulki (Shoir bilan suhbat)
Абдували Қутбиддин… Бу ном чин шеър ихлосмандлари кўнгил меҳробидан муқим жой олиб улгурганига анча бўлган. Истеъдодли шоир ўзининг сибизға оҳанг таратувчи созига, нуқрадек товланувчи, шарқона ҳикматлар, сўфиёна хулосалар билан зийнатланган овозига эга ижодкор. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Vatan haqida yozishga kuchim yetmagan she’rim
Эски шаҳарнинг эски бир ҳовлисида тураман. Дўппидек ҳовлича, ёзув-чизувим билан унга сиғмай, тепага — болохонага чиқиб олганман; деразадан фақат томлар, томлар орасидан бошини чиқарган дарахтлару онда-сонда учиб ўтган қушлар кўринади; офтоб нури тўғри мен ёзадиган қоғозларга тушади, кўзимни қамаштиради; шовқин йўқ, ҳаммаёқ осойишта — сенга нима етишмайди, истаганингча тўйиб-тўйиб ёзмайсанми, дейман ўзимга… Davomini o'qish
