
Ёдларингга олурмисан сирли дамларни,
Ёдларингга олурмисан ширин ғамларни,
Ёқиб қўйиб тун қўйнида ёки шамларни
Мени ёдга олурмисан,эй гўзал аёл?! Davomini o'qish

Ёдларингга олурмисан сирли дамларни,
Ёдларингга олурмисан ширин ғамларни,
Ёқиб қўйиб тун қўйнида ёки шамларни
Мени ёдга олурмисан,эй гўзал аёл?! Davomini o'qish

Бугун — 21-феврал – Халқаро она тили куниЎзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
20 февраль – машҳур япон шоири Ишикава Такубоку таваллуд топган кунБуюк япон шоири Ишикава Такубоку (1886 – 1912) шеърияти инсоний меҳр ва муҳаббат заминига илдиз отиб юксалган юксак дарахтга монанд. Унинг шеърларини мутолаа қилиш ўқувчидан юксак ички маданият ва чуқур инсоний комилликни талаб қилади. Умуман, япон шеъри умумжаҳон адабиётидаги бирон бир бошқа шеъриятга ўхшамайди. У гўё, бошқа шеърий маданиятлардан фарқли равишда, қатъий шакл ва оҳангга бўйсунмайдигандай, гўё инсон юрагининг самимий кечинмаларининг эркин ифодаси бўлиб кўринса-да, аслида фақат унгагина хос «кўзга кўринмас» қоидалар ва талаблар асосида ривожланган. Бу қоида ва талаблардан келиб чиққан мақсад битта: Инсон туйғулари: муҳаббат, соғинч,изтироб, қувонч очиқ эмас, ботиний ишоралар орқали ифода этилиши, калит каби берк эшикларни очиб, сизни ичкарига — қалб оламига олиб кириши керак. Davomini o'qish
20 февраль – машҳур япон шоири Ишикава Такубоку таваллуд топган кунЯпонияда Tакубокуни жуда севишади. Мамлакатда шоирга қўйилган юзлаб ҳайкалларгина эмас, унинг шеърларига қўйилган минглаб ёдгорликлар мавжуд. Унинг шеърларини ёд билмаган япон дунёда топилмаса керак. Мен ҳатто Тошкентдаги Япон боғида бир кўрсатувни тасвирга олиш пайтида тасодифан боққа келишган кунчиқар мамлакатидан келган туристлар билан суҳбатлашиб бунга иқрор бўлганман. Davomini o'qish
Айрим мақола ва фикр-мулоҳазалар ҳисобга олинмаганда, ўзбек мумтоз шеъриятида ранг рамзлари ва маънолари муаммоси ҳали махсус тадқиқ қилингани йўқ. Ранглар ва уларнинг рамзий маъно-моҳиятидан баҳс юритиш осон эмас, албатта. Чунки ранглар у ёки бу халқнинг уни қуршаб олган олам, ижтимоий-маданий ҳаёт, урф-одат, маросим, адабиёт ва санъатга доир қадимий қарашлари билангина эмас, балки, космогоник, мифологик, диний-илоҳий тушунча ва тасаввурлари билан ҳам боғланиб кетган. Davomini o'qish
19 февраль — Устоз Мақсуд Шайхзода хотираси куниШоир ва драматург, адабиётшунос ва таржимон, тарихчи ва мутафаккир, нотиқ ва педагог — буларнинг бари ҳозир, яъни 1950 йилда биз — талабаларга маъруза ўқишга шайланиб, кўз ойнагини дастрўмоли билан артиб турган одамда жамулжам эди. Ўрта бўйли, миқти гавдалик, жингалак сочлари қандайдир шоирона тарзда тўзғиган, ўзбекча сўзларни жиндай озарбойжонча оҳангда талаффуз этадиган бу одам — Шайхзода Мақсуд эди. Davomini o'qish
1405 йил 19 февралида Соҳибқирон Амир Темур вафот этган эди. Аллоҳи Карим бобомизни раҳматига олган бўлсин!Ўтрор яқинидаги кенгликда қароргоҳ тузган Соҳибқирон унча аҳамият бермаган, «бор-йўғи шамоллаш бу, уч-тўрт кунда ўтиб кетади» деб юрган дарднинг еттинчи куни ўлими яқинлашганини сезди. Сезди-ю, хотиржам мулоҳаза юритди. Ҳузуридаги аркони давлатга керакли,биринчи навбатда, валиаҳд масаласида, тирик фарзанду набираларнинг келгусидаги ўзаро муносабатлари,миллат ва салтанат учун вазифалари хусусидаги кўрсатмаларни берди, малика Сароймулкхонимга мабодо бандалик соати етса, қаерда ва қандай дафн этишгача эринмай икки-уч бор уқтирди… Кейин бирдан Ўлжойни эслади… Davomini o'qish
Менинг армонларимдан бири буюк Миртемирни кўролмай қолганимда. Домланинг вафотидан бир йил кейин, 1979 йилда Тошкентга ўқишга келганман. Доимо ич-ичимда Миртемир соғинчи бор… Davomini o'qish
Ёғоч деворлардаги тирқишлардан кираётган қуёш нурлари омборхона биноси ичини ғира-шира ёритиб турарди. Қўлига юққан оқиш ёғоч чангини ишқалаб ювиб ташлаш учун пайраҳага эгилар экан, у ўзини жиноятчи деб ҳис қилди… Davomini o'qish
Эй, фарзанд, насиҳат қилиш осон, аммо уни қабул қилиш қийин. Зеро, бу насиҳат кўнгил талабига эргашиб юрувчи киши табиатига аччиқ тегади, оғир ботади. Бунинг сабаби — шариатда манъ қилинган нарсалар ўша нафс илгида юрган киши кўнглига маҳбуб ва ёқимлидир. Davomini o'qish
Ривоят қиладиларки, кунлардан бир кун толиби илм устози – пири комилдан сўради: «Қайси халқ, қайси миллат афзал?» Davomini o'qish