Muhammad Rajab. She’rlar & Muhammadjondan va Siddiq Mahmudovdan yodgor nurli qo’shiq

Муҳаммад Ражаб ҳаёт бўлганида шу ойда 64 ёшни қаршилаган бўлaрди. Шоир укам беғубор инсон ва самимий шоир эди. Радиода ишларди. Битта «дом»да турардик. Ҳамиша чеҳраси очиқ, оғзидан на касга, на хасга оғир ботадиган гап эшитмаганман. Истеъдодли шоир 1962 йили Нурота туманининг Қизилча қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. 2000 йилнинг 18 июлида юз берган ҳалокат туфайли вафот этди. Илоҳим,Яратган раҳматига олган бўлсин. Бугун уни дуолар билан эслайлик. Davomini o'qish

Mukarrama Murodova. She’rlar

09118 январь — шоира Мукаррама Муродова (1947-2005) туғилган кун

Ўтган асрнинг 70 йилларида ўзбек шеъриятига ўзига хос овоз ва дард билан кириб келган Мукаррама Муродова номини бугунги авлод эслаб қолишини жуда-жуда истардим. Айниқса, бугун шоира қизларимиз давлат мукофоти илинжида Ватан ҳақида ҳавойи ва дардсиз шеърлари билан шеъриятимиз минтақасини тўлдириб юборган бир пайтда Мукаррама опанинг содда ва дардкаш шеърлари юракларимизни тозалашига, юмшатишига ишонгим келади. Davomini o'qish

Sur’at Oripov. She’rlar & Shoirga bag’ishlangan radiodastur

Ashampoo_Snap_2016.10.08_19h03m18s_006_.pngСаҳифа шоирнинг 90 йиллигига бағишланади

   Суръат Ориповнинг илк шеърий тўплами (Рауф Парфининг биринчи тўплами билан бир муқова остида ) «Субҳидам» номи билан чоп этилган. Вафотидан кейин «Товушлар ва ранглар» китоби нашр этилди. Шоир 50 ёшида вафот этди. Бугун ҳаёт бўлганида 80 ёшни қарши оларди. Davomini o'qish

Qadam Sayid Murod. Men ham g’animatman & Ikki qo’shiq

014

   Қадам Сайид Мурод билан тенгдош, адабиётга бирин-кетин кириб келган эдик. Аммо, мендан кўра Усмон Азим ва Муҳаммад Раҳмонга жуда яқин эди. Чунки улар ёшликда радиода бирга ишлашган, бир-бирларининг сирларини билишарди. Қадам билан  Юнусободдаги ёзувчилар уйида қўшни эдик. Муҳаммад Раҳмон меҳмон бўлиб келганини ҳали Қадам мени чақирмасдан билардим: меҳмоннинг фақатгина унгагина хос бўлган қаҳ-қаҳи пастдан аллақачон мен турган юқори қаватга етиб келган бўларди. Davomini o'qish

Aziz Said. Yurakni o’padi momoguldurak

Ashampoo_Snap_2018.01.14_21h49m53s_001_.png15 январь – Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун

Сўзим билсанг шундайин, олтин кўмган ердайин, ёвга армон шердайин, унут бўлмас йилдайин, қорадан оқни, тўқдан очни, йиғидан кулгуни, урушдан омонликни, милтиқдан кетмонни афзал билган, овози бўғилганда бармоғи билан куйлаган, қўлига кишан тушганда юраги билан сўйлаган одам ҳақида. Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Zebigardon

021    У гўё тақдир кинояси ила гоҳ-гоҳида хизматчилар оиласида туғилиб қоладиган, ўта назокатли, гўзал ва жозибадор қизлар тоифасидан эди. Унинг ота-онасидан қолган беҳисоб бойлиги ҳам, ёрқин келажакдан умиди ҳам, бирорта бойвачча у билан танишиб, севишиб, турмуш қуришига ишончи ва имконияти ҳам бўлмагани учун ўз тақдирини Халк таълими вазирлигида ишлайдиган қуйироқ рутбадаги амалдор билан боғлади. Davomini o'qish

Anton Chexov. Yomon bola

001

  Истараси иссиқ, ёш Иван Иванич Лапкин ва бурни қанқайган, ёш қиз Анна Семёновна Замблицкая пастга, тик тушиб борадиган қирғоқ бўйидаги курсига ўтирдилар. Курси сувга яқин, қуюқ мажнунтоллар орасида эди. Ажойиб жой! Сизни фақат балиқлар ва сув юзида сузадиган ўргимчаклар кўриб турибди- худди оламдан бекингандай ўтирибсиз. Davomini o'qish

Mark Tven. Kuchukcha va uch dollar pul.

094

Ўша учрашувни мен ҳозиргидай яхши эслайман. Ўша пайтлар роса ғариб яшардим, ҳатто нонга ҳам тез-тез пул тополмай қийналардим. Менинг бир дўстим ҳам бор эди. У ҳам мендан қолишмайдиган камбағал ёзувчи эди. Биз бирга яшардик. Ҳамма ишни биргалашиб бажарардик: ишлардик, китоб ўқирдик, биргаликда сайр қилардик. Қорнимиз оч қолганида ҳам иккаламиз баробар оч бўлардик. Бир марта уч доллар пулга росаям зориқиб қолдик. Нима учун айнан уч долларга муҳтож бўлганимизни ҳозир эслай олмайману, бироқ ўша пулни кечгача топишимиз зарур бўлгани ёдимда қолган. Davomini o'qish

Muhammad Rahmon. She’rlar & «Abadiy nido» kitobidan she’rlar

   Бугунги шеърлардан зериксам, дилим  тоза  сатрларни қўмсай бошласа,  Муҳаммад Раҳмон китобини олиб, ўқий бошлайман. Ўша лаҳзаларда бирга ишлаган ёшлик дамларимизгина эмас, шеър билан нафас олган кунлар, шеър  деб  уйқусиз ўтган тунлар хотираси  кўз ўнгимда жонланади. Муҳаммад Раҳмон авлоддошларим даврасидаги энг забардаст шоирлардан бири эди (Хуршид Даврон хотираларидан). Davomini o'qish