Таниқли шоир Икром Отамурод бугунги кунга қадар миллий шеъриятимизда ўзига хос ижод намуналари, қолаверса, «Ярадор умид отлари», «Сопол синиқлари», «Изтироб» каби достонлари билан кўплаб шеърият мухлислари қалбини забт этган. Бугун шоирнинг «Балки” деб номланмиш янги достонидан парча тақдим қилмоқдамиз. Davomini o'qish
Dilnavoz Yusupova. Buyuk do’stlik namunasi & Umid Bekmuhammad. O’n bir Jomiyning eng ulug’i
7 ноябрь — Шарқ адабиётининг буюк сиймоси Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун
Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг дўстона муносабатлари алоҳида эътибор ва эътирофга молик ҳодиса ҳисобланади. “Хамса” достонларининг ҳар бирида Абдураҳмон Жомий учун алоҳида боб ажратилганлиги ҳамда “Хамсат ул-мутаҳаййирин” (Беш ҳайрат) асарининг мавлоно Жомийга бағишлаб битилганлиги буни яққол тасдиқлаб туради. Davomini o'qish
«Kitob olami» do’koni haqida 10 ma’lumot (fotoreportaj)
Куни-кеча пойтахтимизда китобсеварлар учун янги маърифий мажмуа ишга туширилди. Kun.uz сайти мутолаа ишқибозларини мазкур китоб супермаркети фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида фоторепортаж уюштирди. Шунингдек, диққатингизга «Китоб олами» дўконига оид 10та қизиқарли маълумотни тақдим этмоқда. Davomini o'qish
Aleksandr Kuprin. Ikki hikoya
Венециялик буюк скрипкачи ва бастакор Никколо Паганини сеҳр-ли скрипка эвазига Иблисга иймонини сотганлиги ҳақидаги ривоятни ким ҳам билмайди? Ҳаттоки ҳамма нарсадан шубҳаланувчи, даҳрий ва ҳажвчи бўлган атоқли шоир Ҳенрих Ҳейне ҳам бу афсонага ишонган. Лекин бу келишувда ким ютиб чиққанлиги – инсонми ёки унинг душманими – бу ҳеч кимсага аён эмас. Венгриядаги кўчманчи лўлилар орасида бир ғалати ривоят юради. Бунга ишонасизми йўқми – ўзингизга ҳавола. Davomini o'qish
Erkin A’zam. O’zi bir chinor edi
Устоз адиб Асқад Мухтор таваллуд топган куннинг 95 йиллиги олдидан
Шеър тинглаётган жўралар менга саволчан тикилади: ким, қайси шоиринг бу? Овоз таниш, жуда таниш, шу қадар юракка яқин, қадрдонки, баайни болаликдан бу оҳангларни тинглаб ўсгансиз, баайни ҳикматларга кон мўйсафид бобонгиз бошингизни силайтуриб ҳасратли бир кўйда арзу ҳол этмоқда. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Ayol ovozi
Бу воқеа жануб шаҳарларининг бирида бўлган эди. Дарё бўйидаги касалхонанинг энг осойишта, энг чекка хонаси кўм-кўк экинзор рўпарасида жойлашганди. Бу хонада бир ҳафтадан бўён ёш, ориққина йигит ёлғиз ётар, ташқарига чиқмас, ҳеч ким билан гаплашмас, ҳаттоки, овқатга ҳам бормасди. Davomini o'qish
Alisher Navoiy: Hijron kuni har xastaki, jonong’a yo’luqti
Қадимги табобат китобларида ишқ касалликнинг бир тури сифатида тавсифланади (чунки ошиқнинг аҳволи руҳиясида ўзгариш бўлади) ва бунга ягона чора – висол экани айтилади. Навоий шунга ишора этиб, барча ошиқлар висолга эришса, мақсуди ҳосил бўлишини айтади, аммо ўз дардига даво йўқлигини, ўзи “ғами ҳижрон”га мубтало эканини изҳор этади. Бу фикр шоирнинг бошқа бир ғазалида ҳам надомат таъкидланганини ёдга олиш мумкин: “Ғамимға чорасизлик – чора бўлмиш…” Davomini o'qish
Fozil Iskandar. Yurak
“Мен рус ёзувчисиман, аммо Абхазия куйчисиман”, дея таъкидлаган эди Фозил Искандар. Рус тилида ижод қилган Чингиз Айтматов асарларида у мансуб қирғиз халқининг ҳаёти ва миллий ўзига хослиги ёрқин акс этганидек (“Оқ кема ”, “Алвидо, Гупсари”, “Момо-Ер”, “Асрга татигулик кун” ва 6.), Фозил Искандар асарларида ҳам абхаз халқининг ҳаёти ва миллий руҳияти кенг эпик миқёсларда ва гўзал шакпларда тараннум этилади. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Falsafa va madaniyat.

Бизнинг фикрларимиз, қарашларимиз, ўзимизни тутишимиз, ижтимоий фаолиятимиз, умуман, ўзимизни намоён қилишимиз маданиятимизнинг инъикосидир. Ички маданиятимизнинг моддий тарзда намоён бўлиши. Маданиятимиз қандай бўлса, биз ҳам шундаймиз. Ички маданият ички «мен»нинг намоён бўлиши, бу «мен» ўзини муносабат ва ҳолатлар, юриш- туриш, ўзини тутиш орқали, яъни бизнинг фаолиятимиз орқали ўзини намоён этади. Davomini o'qish
Shukur Qurbon. «Saylanma»dan she’rlar
Етмишинчи йилларга келиб янги бир тўлқин, янги бир истеъдодли авлод сафимизга қўшилди. Ўзбек назми ва насрига янги руҳ кириб келди. Бу авлод сафида пешқадамлардан бири Шукур Қурбон эди. Унинг ҳаяжонга тўла юраги, айтган сўзи, ёзган шеъри, ҳар бир хатти ҳаракатида аён бўлиб турарди (Устоз Эркин Воҳидовнинг «Сайланма»га ёзган сўзбошисидан). Davomini o'qish
Knut Hamsun. Ishq gadolari
Норвег адабиётининг энг машҳур вакили Кнут Ҳамсун ижодини шеъриятдан бошлайди. Бироқ 1890 йилда у ёзган “Очарчилик” қиссаси адибга фақат Норвегияда эмас, ундан ташқарида ҳам катта шуҳрат олиб келди. Ҳамсуннинг қаҳрамонини Достоевский қаҳрамонлари билан қиёс қилишади. Ёзувчи норвег адабиётидаги модернизмнинг энг йирик вакили деб тан олинади. Унинг услуби таъсирини кейинчалик Жеймс Жойс, Марсель Пруст ва Виржиния Вульф асарларида кўриш мумкин. “Ер мевалари” (1917) ёзувчи ижодий фаолиятининг энг юқори чўққиси бўлиб, айнан шу асари учун у Нобель мукофотига (1920) лойиқ кўрилди. Davomini o'qish
«Adabiyot qalblarni birlashtiradi…» Yozuvchi Isajon Sulton va adabiyotshunos Gulnoz Sattorova suhbati
Ижод санъатгагина хос атама эмас. Яратилган ҳар қандай янгилик тафаккур меваси бўлиши билан бирга, ижод маҳсули ҳамдир. Мавзуга шу тарз ёндашсак, моҳиятга яқинлашиб борган бўламиз. Davomini o'qish
