Шавкат Раҳмон жасур, исёнкор, шерюрак шоирликни тан олади. «Шоирлик — жасорат сўзининг таржимасидир», деб лўнда таъриф бериши бежиз эмас. «Ўлимгача содиқ дўст каби борувчи», «Элнинг бахтига умрини тиккан шоирлар» ни орзу қилиши шундан. Унинг эътиқодича, фақат «Ғалаёнга тўла вужуддан охир дунё бўладир халос». Унинг шеърларида исёнкорлик, ҳужумкорлик, муросасизлик, ғазаб-нафрат руҳининг ҳокимлиги ва бу принципига содиқ, собитлигининг боиси шундан. Davomini o'qish
Zebo Mirzo. Yoningizga xayolan borsam…She’rlar
Шеър тили эса рамзлар, тимсоллар тили. Худди туш каби, тасвирий санъат каби… Образлилик, маъжоз — шеърнинг юраги… Инсон ақли етиб бормаган жойга ижодкор ўз руҳи билан етиб боради. Шу боис, тилга келган айрим мисраларни баъзан ақл билан изохkаб беролмайсиз (Зебо Мирзонинг «Мен нима учун ёзаман?» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish
Isajon Sulton. Bog’i Eram. Bir tomosha tarixi
Исажон Султон. Боғи Эрам (Қисса ва ҳикоялар). Тошкент. «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни, 2015 / Isajon Sulton. Bog’i Eram (Qissa va hikoyalar). Toshkent. «Sharq» nashriyot-matbaa kontserni, 2015
Иқтидорли ёзувчи Исажон Султоннинг «Онаизор» қиссаси ва бир туркум ҳикояларини жамлаган янги китоби «Боғи Эрам» номи билан нашр этилди. Биз куни-кеча туғилган кунини нишонлаган ёзувчини чин юракдан табриклаб, унинг янги китобидан бир ҳикояни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Zebo Rahimova. Sen shunday ko’p bo’lsang… She’rlar

Бугунги ўзбек шеъриятида Зебо Раҳимова каби дунёнинг ёлғон ташвишларига, шеърнинг қадри тушиб бораётгандек таассурот ҳоким бўлган муҳитга басма-бас қалби ортидан бораётган, ўқувчи юрагига гоҳ қувонч, гоҳ маъюслик улашаётган ижодкорлар бор экан, кўнгилда умид чироғи милдираб ёнаверади. Davomini o'qish
Marsel Brion. Manam, Temur jahongirman
Бундан роппа-роса 3 йил аввал сайтимизда Марсель Брионнинг Амир Темур ҳақида ёзилган ва ўзбек тилида » Менким, Соҳибқирон жаҳонгир Темур» номи билан нашр этилган (русчадан Фарҳод Рўзиев ва Фозил Тиловатов таржимаси) асардан икки бобни эълон қилган эдик. Бугун эса 2010 йили Зокиржон Ғойипов томонидан асарнинг форсча таржимасидан (Marcel Brion, Z̲abīḥ Allāh Manṣūrī. «Manam Tīmūr-i Jahāngushā». Intishārāt-i Bihzād, 2006) ўзбекчага ўгирилган ва «Термиз оқшоми» газетасида босилган айрим парчаларини сизга тақдим этамиз.
Жуда кўп тарихий солномалар ва асарларни ўрганиб ёзилишига қарамай ушбу асарда тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган жуда кўп ўринларга дуч келасиз. Бундай хатоликлар кўплаб Ғарб ва Россия адиб ва олимларига хос нарса. Шу сабабдан уни асосан тўқима бадиий асар сифатида қабул қилишингизни сўраймиз.
Boburiy shahzoda haqidagi drama nima maqsadda London teatrida sahnalashtirildi?

BBC ўзбек хизмати хабарида ёзилишича, бобурий шаҳзода, Шоҳ Жаҳоннинг вориси Дору Шукуҳ ҳаёти акс этган драма Лондоннинг Миллий театри саҳнасида намойиш этилмоқда экан. Тарихий драмада XVII асрда Ҳиндистонда Бобурийлар ўртасида тахт учун кечган шафқатсиз кураш тасвирланган экан . Хабарни диққат билан ўқиб, бугунги сиёсатлашган замонда, ғораткор Ғарб мусулмон Шарқ оламига қарши қақшатқич қирғин ўтказаётган муҳитда ушбу драмани саҳналаштириш замирида Исломни қоралаш мақсади ётганини англадим. Сиз ҳам BBC ўзбек хизмати хабарини ўқиб кўринг ва кейин бу хусусда ёзилган менинг мақолам билан танишинг.
Loyiq. Qatralar
Оташнафас шоир Асқар Маҳкам ХХ аср тожик шеъриятининг тенгсиз сиймоси Лойиқ Шерали хотирасига бағишлаганн мақоласида ўртаниб ёзади: «Шеър Лойиқ билан келди,Лойиқ билан кетди…» Дарҳақиқат, ХХ аср тожик шеъриятида Лойиқ шеърияти бамисоли Помирдек юксалиб турибди. Қолган барча тоғлар унинг пастида… Davomini o'qish
Gulsara Ismoilova. Nodir Jonuzoq haqida ikki maqola
Ушбу ёзганларим кўнглимга инган ўйларим асносида юзага келди. Балки мақолада янгилик йўқлигидан, профессионал тарзда ёндашмаганимдан, бадиияти ҳақида оғиз очмаганимдан қайсидир мутахассиснинг кўнгли тўлмас. Мақсадим жуда оддий эди – Нодирдек шоиримиз борлигини билмаганларга билдириб қўйиш. Davomini o'qish
Ozod Mo’min Xo’ja. Yer,havo,suv,olov va…
Бу дунёда тўрт асосий унсур бор: ер, ҳаво, сув ва олов. Қадим-қадимдан шундай ҳисобланиб келади. Ўтган замонлардаги файласуфлару ҳозирги давр тадқиқотчилари шу аксиомани ҳеч бир гап-сўзсиз қабул қилишган. Замонамиздаги айримлар, аниқроғи ўзларини ХХI аср мунажжимлари деб атовчилар, хаттоки, инсоннинг қайси ойда туғилганига қараб, сен – ерсан, сен – ҳавосан, сен – сувсан, сен – оловсан дейишади ва шунга қараб, башоратлар тўқишади. Davomini o'qish
Qutlibeka Rahimboeva. She’rlar

Қутлибека совет тузуми пайтидаëқ “Мустақил Ўзбекистон байроғи юрагимдадир”, дея шеърлар ëзди. Туркий “санжоқ” калимасининг байроқ эканини ўша пайтда биров билди, биров билмади.
Ватан менинг ичимда шу ҳур санжоғи билан, ундаги доғи билан,
Ватан менинг ичимда шу ҳур санжоғи билан, унда титроғи билан.
Миллат менинг ичимда шикаста ҳақиқати, шундай алдови билан,
Миллат менинг ичимда, ичида ëмон қўрқинч ва ëмон ëви билан. Davomini o'qish
Anvar qori Tursunov: Adabiyot ma’naviyat javharidur
“Ким ўзини англаса, Раббисини англабдир”, дейилади ҳадиси шарифда. Ўзини англашнинг энг муҳим воситаларидан бири, бу шубҳасиз, бадиий асарлардир. Назм бўлсин, наср бўлсин булардан узоқ одам руҳий камолотга етиша олмайди. Ўзини соҳасини пухта билиши мумкин. Аммо маънавияти саёз бўлиб қолаверади. “Олим бўлиш мумкин, одам бўлиш қийин”, деган халқимиз иборасида назарда тутилган бир ҳолат юзага келади. Davomini o'qish
Bahrom Normurodov. She’rlar
Роппа-роса бир ой аввал Сурхондарё сафарига жўнаган эдим. Деновда яқинда нашр этилган «Алпомиш» достони (нашр ҳақида мана бу саҳифада ўқинг) тақдимотини ўтказдик,Олтинсойда Сўфи Оллоҳёр бобомиз мозорларини зиёрат қилдик, Бойсундаги мактабда, Термиз Университетида учрашувлар ўтказдик. Лекин, энг муҳими сафар давомида ажойиб инсонлар билан танишиб, ҳамсуҳбат бўлдик. Ана шу танишганлар орасида шоир Баҳром Нормуродов ҳам бор эди. Бугун шоирнинг бир туркум шеърини ҳадя этарканман, яна сафар хотиралари оғушида қолдим. Davomini o'qish
