
Машҳур юнон қўшиқчиси Демис Руссос 69 ёшида оламдан ўтди. Дунё бўйлаб 60 миллиондан зиёд пластинкаси сотилган афсонавий қўшиқчи Юнонистон пойтахти Афинадаги шифохонада вафот этган. Davomini o'qish

Машҳур юнон қўшиқчиси Демис Руссос 69 ёшида оламдан ўтди. Дунё бўйлаб 60 миллиондан зиёд пластинкаси сотилган афсонавий қўшиқчи Юнонистон пойтахти Афинадаги шифохонада вафот этган. Davomini o'qish

Одилбек, кеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда, Зуҳра юлдуз милтираб хира ханда отганда, ўзбекнинг катта шоири Усмон Азим билан бирга ўтириб сизни эсладик. Сизнинг шеърларингиз ҳақида суҳбатлашдик. Сизнинг ўзбек шеърияти дафтарида мангу қолажак сатрларингизни тилга олдик. Аммо, эртан, яъни бугун сизнинг туғилган кунингиз эканидан бехабар эдик. Аммо, Яратган сизни эслашни, сиз ҳақингизда муносиб гапларни айтишни кўнглимизга солган экан. Усмон Азим ва ўзим номимдан сиздек азиз укамизни ва тенгсиз шоирни муборак 55 ёши билан муборакбод этаман. Барча сизни севган инсонлар номидан энг эзгу тилакларимизни йўллайман. Davomini o'qish

Иброҳим Латифбойнинг карвонига қўшилиб Амударёдан ўтди. Латифбойникича давлати бўлмаса ҳам тўрт хуржун тиллоси, икки туя кийим-кечаги, кўрпа-тўшаги, беш-олти хизматкори бор эди Иброҳимнинг. Аммо эҳтиёт қилгани, кўз қорасидай асрагани бир сандиқ китоби эди. Эссизгина, отаси ижозат бермади, бўлмаса қолган тўрт сандиқ китобни ҳам олиб кетар эди. Иброҳим Ҳиротдан бир мулк сотиб олди. Аҳли байти билан шу мулкка жойлашди. Мулк ўнтача хона, чоғроққина боғ, бир туркман гиламнинг ўрнича гулзордан иборат бўлди. Davomini o'qish

Машъалбек шеърлари билан танишганимда, мен яна бир эски ҳақиқатнинг чинлигига тан бердим – Шеърият инсон билан бирга мангу яшайдиган, ўлмайдиган ҳодиса ва униг имкониятлари ҳам чексиз, битмас-тугалмасдир, чунки у чинакам истеъдодга эга бўлган ҳар бир одам учун сахийлик билан ўзининг янги-янги тилсимларини очиб бераверади (Озод Шарафиддиновнинг шоир шеърларига ёзган сўзидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Ватан тарихини ўрганиш, унинг методологияси ва эҳтимол мавжуд “оқ доғларига” доир масалаларни фаол муҳокама этиш миллий ўзликни англаш ва халқ хотирасини сайқаллашда катта аҳамият касб этади. Аксинча мавжуд зиддиятли ва баҳсли масалаларни тўлиқ ёритмаслик ёки хаспўшлашга уриниш тарих саҳифаларидаги қатор муҳим ҳодисаларнинг жумбоқлигича қолиб кетишига, пировардида жамоатчилик орасида ғоявий парокандиликка олиб келиши табиийдир. Davomini o'qish

Шоир Амир Худойбердининг номи адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Унинг “Дунё ва мен”, “Жавобсиз савол”, “Эврилиш”, “Еттинчи малак”, “Ойдин лаҳзалар”, “Суҳо” номли китоблари мухлислар қалбидан аллақачон жой олиб улгурган. Шоирнинг “Девоналармиз” деб номланган янги китобига турли даврларда яратилган ижод намуналаридан ташқари ҳали оҳори тўкилмаган шеърлари-да сараланиб жамланди. Ўйлаймизки, ушбу мажмуа шеърият ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish

Буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин аслида дуэлда ҳалок бўлмаган! Бунга нима дейсиз? Унинг ўлими ёлғондан уюштирилган, шоирнинг ўзи эса Парижга бош олиб кетган ва машҳур ёзувчи Александр Дюма сифатида танилган. Бу бир қарашда бемаъни уйдирмага ўхшайди, аммо бу ақл бовар қилмас фаразни олға сураётганлар анча ишонарли ва ғаройиб далилларни келтиришади. Davomini o'qish

Румийга кўра «Ҳикматлар — Аллоҳ лашкаридур, улар Ҳақ, ҳақиқат байроғини кўтариб, кўнгулларни забт қилур». Бу эътироф Мавлоно ҳикматларига ҳам тўла тегишли. Ўйлаймизки, ушбу ҳикматларни ўқиган ҳар бир китобхон Ҳақ майидан қултумлаб, қон ва жонида ўзгача сурур уйғонишини ҳис этаркан, бунга ўзи ишонч ҳосил қилади. Davomini o'qish

Тарих қуёшга ўхшайди. Унга пешвоз қараб юрсанг, пешонанг ёруғ, йўлинг порлоқ, кўзларинг нурли бўлади. Унга орқа ўгирсанг, фақат соянгни кўрасан, холос. Davomini o'qish

Эски шаҳар ҳудудида эндигина ўсмирликдан йигитлик даврига қадам қўяётган ажойиб шоир укам бор. У ҳали олий даргоҳларда таҳсил олмаган, кўп китоб кўрмаган, дали-ғули, соддагина ўспирин. Лекин шу бола билан биринчи марта “Шаҳрихонсой мавжлари” мушоирасида кўришганимда, “Худо берса ўзи танлаганига беради”, деган нақл эсимга тушди. Davomini o'qish

Румийга кўра «Ҳикматлар — Аллоҳ лашкаридур, улар Ҳақ, ҳақиқат байроғини кўтариб, кўнгулларни забт қилур». Бу эътироф Мавлоно ҳикматларига ҳам тўла тегишли. Ўйлаймизки, ушбу ҳикматларни ўқиган ҳар бир китобхон Ҳақ майидан қултумлаб, қон ва жонида ўзгача сурур уйғонишини ҳис этаркан, бунга ўзи ишонч ҳосил қилади. Davomini o'qish

1919 йили ўттиз чоқли ялангоёқ бола эллик чақирим олисдаги Ўш шаҳри сари Ўзгандан пиёда йўлга отланган эди. Уларнинг, улар орасидаги Сулаймон Азимовнинг бирдан-бир орзуси дунёни таниш эди. Орадан салкам 80 йил ўтди. Дунёнинг сир-синоатини англаш давом этмоқда. Мутолаадан тўхтамаган одам фикрлашдан тўхтамайди. Фикрлайдиган одамнинг мағзи бўлиқ суҳбати тугамайди… Davomini o'qish