
19 апрель — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳрат (Ғулом Алимов) таваллуд топган кун.
Шуҳрат ака мукаммал инсон эди. Аввало у етук шоир, забардаст ёзувчи, моҳир таржимон ва зукко муҳаррир-ношир эди. Табиат ҳам у кишини бекаму кўст қилиб яратган эди-да. Адл қомати, ўзига хўб ярашган кумушдек оппоқ сочи, юзидаги мулойим табассум, ҳамма билан бирдек очилиб-сочилиб муомала қилиши… Шуҳрат ака гапираётганда биров у кишининг сўзини бўлолмасди. Чунки устознинг гапи шу қадар самимий, жўяли, сержило, энг муҳими, юракка жиз этиб тегадиган бўларди. Davomini o'qish










