Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Oybegim mening & Zarifa Saidnosirova haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2016.09.22_22h51m14s_001_.png Зарифа Саидносирова…Биринчи ўзбек аёл рассоми. Биринчи ўзбек кимёгар олимаси. Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай олган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Yaxshi odamlar. Xotira-esse & G’alati odam. Orziqul Ergash asari asosida radiohikoya

087   Саҳифа  таниқли адиб Орзиқул Эргаш тавалудининг 70 йиллигига бағишланади

Шеърга, адабиётга қачон ишқим тушиб, қачондан қоғоз тирнай бошлаганим эсимда йўқ. Лекин шуниси аниқ эсимдаки, шоирлик ҳавасига эш бўлиб Тошкентда ўқиш “қарори” ҳам юрагимга қаттиқ ўрнашган эди… Davomini o'qish

Yovan Yovanovich-Zmay. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.10.10_16h53m45s_001_.png   XX асрнинг энг машҳур ихтирочиси сифатида донг таратган Никола Тесла 1894 йили эълон қилинган мақоласида «Змай серб адабиёти тарихида янги даврни бошлаб берган биринчи шоирдир. Ҳеч бир шоир ватан озодлиги учун курашга кирган янги авлод вакиллари учун Змайчалик эътиборли ва азиз бўлмаган. Змай  шеърлари кураш майдонларида янграган илк серб шоиридир.» деб ёзади. Davomini o'qish

Karel Chapek. Asarlari va kundalikdan & Samandarlar bilan jang. Roman

Ashampoo_Snap_2018.03.07_15h13m56s_003_.png   9  январь —  таниқли чех ёзувчиси Карл Чапек таваллуд топган кун

Карл Чапек ўлими ҳақидаги хабарни эшитган Бернард Шоу шундай деган эди:  «Нега  унинг ўрнига мен ўлмадим! Бебаҳо истеъдод эгаси бўлган адибнинг бундай эрта дунёни тарк этиши ачинарлидир!.. Унинг йўқлигини нафақат дўсти бўлмиш мен сезаман,унинг йўқлигини нафақат Чехословакия… ўз асарлари билан қувончу шодлик улашган бутун дунё сезажак». Davomini o'qish

Bolalarimizni zolimlardan himoya qilaylik

27Ўзбекистонда «Док-1 Макс» дорисидан фожиали ўлим топган гўдакларни ўйлаб ҳар куни юрагим эзилади. Кенжа набирамни кўзда ёш бағримга босавераман. Бундан салкам 40 йил аввал, Фаластин болаларига бағишлаб ёзилган шеъримни эслайман: Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Qichqiriq & Shomirzа Turdimov. “Qichqiriq”ni tanidim

09  8 январь — Таниқли ёзувчи ва журналист Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун

 Султон эсини танибдики, ҳар йили ёз кезлари уч ё тўрт бола-бақра, гоҳо кап-катта ёшдаги эркак Қичқириққа ғарқ бўлади. Кунлаб, ҳафталаб бутун маҳалла-кўй оёққа қалқийди, изиллаб-бизиллаб қидир ҳо қидир давом этади, ғарқ бўлгувчи ўша куни ё эртаси топилса топилди, топилмаса, орадан беш, етти… ўн кунлар ўтгач анҳорнинг кунботар томонларида ё беридан, ё наридан шишиб, дўмбира бўлиб кетган жасад сув бетига қалқиб чиқади… Тамоман дом-дараксиз кетганлари ҳам бўлган…
Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Gulmat Shoshiyning yovvoyi devoni

Ashampoo_Snap_2017.11.07_13h16m18s_001_.png  Ўтган асрнинг 80-йиллари бошида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида кетма-кет эълон қилинишни бошлаганида катта шов-шув кўтарган, биринчи марта 1985 йилда “Безгакшамол” сарлавҳаси билан китоб ҳолида босилган… Davomini o'qish

Xurshid Davron she’rlari fransuz tilida & Kourchid Dawron. Poemes

Ashampoo_Snap_2017.07.15_18h09m16s_006_.png     1988 йилнинг баҳори  бўлса керак, Ҳамид Исмоил Парижда нашр этиладиган «Action Poetique» журналининг мутасаддилари Анри Делуй (Henri Deluy) ва Жан-Пьер Балпе (Jean-Pierre Balpe) билан Ўзбекистонга келишган эди. Улар ўзбек шоирларини таржима қилишдан аввал Ўзбекистон ҳаёти билан танишишни мақсад қилиб,Тошкент ва Самарқандда бўлишди. Самарқанд сафарида мен ҳам уларга ҳамроҳлик қилдим. Самарқандда бизни таниқли фарангшунос олим Муҳаммаджон Холбеков кутиб олиб,меҳмонларни бирга шаҳар айлантирган эдик. Davomini o'qish

Karl Sendberg. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.03.07_16h44m28s_005_.png Саҳифа шоир таваллудининг 145 йиллигига бағишланади

   Мен беҳад севган шоирлардан бири бўлмиш Калр Сэндберг шоир бўлгунга қадар хат ташувчи, идиш ювувчи,фермада хизматкор, шофёр, кулол,театр да саҳна ишчиси, газетачи ва ниҳоят испан-америка уруши пайтида оддий аскар бўлиб ҳаётнинг бор машаққатларини «тотиб» кўрди. Davomini o'qish

Jubron Xalil Jubron. Al Mustafo.

09  6 январ — Жуброн Халил Жуброн таваллуд топган куннинг 140 йиллиги

Ушбу фалсафий асар Жуброн Халил Жуброн номини жаҳонга машҳур қилди, десак адашмаймиз. Унинг дунёнинг юздан ортиқ тилларига таржима қилингани сўзимизга исботдир. Шу жумладан асарни таниқли таржимон ва адиб Маҳкам Маҳмудов, айрим парчаларини Абдуҳамид Пардаев ўзбек тилига таржима қилишган. Мен ҳам араб файласуфининг тил ва миллий англам ҳақида ёзган мақолаларини чорак асрча аввал таржима қилган эдим. Яқин кунларда улар сайтимиз саҳифаларидан ўрин олажак,иншооллоҳ. Davomini o'qish

Jubron Xalil Jubron. Bir kishi so’radi…

Ashampoo_Snap_2016.11.13_17h31m35s_007_.png    6 январ – Таниқли араб файласуфи ва адиби Жуброн Халил Жуброн таваллуд топган куннинг 140 йиллиги

Орангизда роҳат-фароғатда яшашни истайдиган ёшлар бор, сиз уларга таъна, дашном берманг, роҳат-фароғатни излайверишсин. Аммо уни топиш учун бошқа яхши ишларни қиладилар. Илдиз қидираётган одам хазина топиб олганини эшитганмисиз? Davomini o'qish