Jubron Xalil Jubron. Bir kishi so’radi…

Ashampoo_Snap_2016.11.13_17h31m35s_007_.png    6 январ – Таниқли араб файласуфи ва адиби Жуброн Халил Жуброн таваллуд топган куннинг 140 йиллиги

Орангизда роҳат-фароғатда яшашни истайдиган ёшлар бор, сиз уларга таъна, дашном берманг, роҳат-фароғатни излайверишсин. Аммо уни топиш учун бошқа яхши ишларни қиладилар. Илдиз қидираётган одам хазина топиб олганини эшитганмисиз? Davomini o'qish

Akademik Yunus Rajabiyga bag’ishlov

0995 январ – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси Юнус Ражабий таваллуд топган кун.

    Юнус Ражабий деганда ўзининг самарали  ижоди, қолдирган улкан мусиқий мероси билан  ўзбек миллий мусиқасига бебахо ҳисса қўшган буюк санъаткор кўз ўнгимизда гавдаланади. Мусиқий маданиятимизда унинг алоҳида ўрни бўлиб, ўз ижодий ва илмий ишлари натижасида академик даражасига кўтарилган. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов унинг  ижодий фаолиятида муҳим роль ўйнади.  Юнус Ражабий 1927 йилда ташкил қилинган биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамблининг асосчиси ва мусиқа раҳбари бўлди. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. Xurram ila Arjumand (Shoh Jahon bilan Mumtoz Mahal). «Buyuklar muhabbati» kitobidan

0112
Шоҳ Жаҳон (1592.5 январ,Лоҳур—1666.22.январ, Агра) — Бобурийлар салтанати ҳукмдори (1627—58), Жаҳонгиршоҳнинг учинчи ўғли. Асл исми Хуррам. 1616 йил Декан (тўғрироғи — Дакан)даги ғалабасидан сўнг Шоҳ Жаҳон номини олган. 1622—25 йиллар отаси Жаҳонгиршоҳга қарши урушиб, енгилган. 1627 йилда тахт учун курашларда ғолиб бўлиб, «Абул Музаффар Шаҳобиддин Муҳаммад Соҳибқирони Соний» тахаллусини олган. Тахтга ўтирган заҳоти бир қанча исёнларни бостиришга мажбур бўлган. Шоҳ Жаҳон пойтахтни Аградан Деҳлига кўчирган. Бу даврда адабиёт, санъат, мусиқа ва бошқалар фанлар ривож топган. Шоҳ Жаҳон бир қанча муҳташам обидаларни бунёд эттирган — Аграда Тожмаҳал, Қизил қалъа, Деҳлида Жоме масжид, Лоҳурда Шалимар боғи ва бошқалар Шоҳ Жаҳон даврида Бобурийлар салтанати таназзулга юз тута бошлаган. Davomini o'qish

Tursunboy Adashboyev. She’rlar & Salim Ashur. Kichkintoylarning katta shoiri

Ashampoo_Snap_2017.06.05_18h03m52s_002_.png1 январ — Шоир Турсунбой Адашбоев таваллуд топган кун

    Болалар адабиётида Қуддус Муҳаммадий, Қудрат Ҳикмат, Худойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджон, Кавсар Турдиева, Абдураҳмон Акбар, Дилшод Ражаб каби шоир ва ёзувчиларнинг болажонларга туҳфа этган асарлари адабиётимизда салмоқли ўрин тутади. Бу рўйхатни яқинда вафот этган атоқли шоир Турсунбой Адашбоевнинг номисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Davomini o'qish

Ravshan Fayz. She’rlar & Xurshid Davron. Ravshanni eslab & Orif Tolib. Sog’inch qo’shiqlari

Ashampoo_Snap_2017.12.15_18h32m36s_008_.png 1 ЯНВАРЬ — ШОИР РАВШАН ФАЙЗ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН  

Равшан Файз шеъриятида болаларча соддалик ва тозакўнгиллик, кучли ва чинакам соғинч суврати бор. Қишлоқ, оддий одамлар ва табиат манзараларида шоирона ўткир нигоҳ сезилиб туради. Шоир қадрдон хотираларини энтикиб-энтикиб эслайди, уларга эрка бир ифода топади ва ана шу кайфият сизга ҳам кўчиб ўтади… Davomini o'qish

Isajon Sulton. Yangi yil kechasida

Ashampoo_Snap_2017.11.09_19h02m24s_008_.png   Шу бугун дунё янги йил кириб келишини нишонламоқда, кўчалар турли чироқларга ва ёзувларга тўла, ҳаво совуқ, рутубатли, одамлар қор ёғишини қаттиқ исташган, аммо тушдан кейин бир хилда изиллаб ёмғир ёға бошлаган эди. Davomini o'qish

Redyard Kipling. Muhabbat kamonlari & Yulduz Hoshimova. «Maugli»ning otasi

Ashampoo_Snap_2016.11.03_17h15m13s_002_.png  30 декабрь — Таниқли инглиз ёзувчиси ва шоири Редьярд Киплинг туғилган кун

Бир замонлар Симлада ҳалоллиги билан ном чиқарган камбағал судья яшаган эди. Тангри унинг пешонасига ниҳоятда сулув, соҳибжамол қиз битганди. Хушфеъл, оқкўнгил бу қиз ўзига нақадар ноёб фазилатлар ато этилганидан бехабар бўлиб, улардан қандай фойдаланиш йўлларини ҳам билмас эди. Дунёдаги барча яхши аёллар сингари бу она ҳам қизининг келажагини ўйлаб кўп безовта бўларди. Davomini o'qish

Togava Yukio. Qirol Kiba qissasi

021    Япониялик адиб Тогава Юкио ҳайвонлар ҳаётига бағишланган асарлари билан танилган. Айниқса, болалар учун ёзилган бундай қиссалари жуда машҳур. Ана шундай қиссалардан бирини сизнинг диққатингизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Fridrix Nitshe. Zardo’shd tavallosi & Asardan ostiga chizilgan hikmatlar

Ashampoo_Snap_2016.09.30_01h54m42s_001_.png   Ницшенинг «Зардўшт таваллоси» асари файласуфнинг бошқа асарларидан бутунлай фарқ қилади. Бу асарда Шарқ фалсафий қарашлари таъсири сезилиб туради. Узоқ олмон юртида яшаб, ижод қилган муаллифнинг бундан икки ярим минг йил муқаддам бизнинг заминда яшаган тарихий шахс – Зардўштни ўз асарига қаҳрамон қилиб олиши ҳар қандай ўқувчи эътиборини тортмасдан қолмайди. «Зардўшт таваллоси» – кучли инсонни тарбиялашга қаратилган асар. Davomini o'qish

Rahmat Bobojon. Yangi she’rlar

043Муаллифдан: Минг шукр, руҳнинг истаги ва кўнгил амрига биноан шеърпарвар замин ҳамда шеърсевар кўк остида Сўз билан умр ўтказмоқдамиз. Биздан кулганларни жимлигимиз билан жазолаймиз, токи тирик эканмиз жимлигимиз — шеърдан, сўздан иборат. Қуйида сизга тақдим этаётган машқларим ҳам қайсидир маънода эълон қилинмаган жимликларимдандир. Уларни кўз кўргани, бирон қалб ҳис қилгани йўқ. Ўйлайманки, бу шеърлар ўз муҳибини топади. Davomini o'qish