10 апрель — Абдулла Қодирий туғилган кун.
Ёзғучидан: Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз. Davomini o'qish




Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» («Саодатга йУлловчи билим», 1069—70) асари исломий туркий адабиётни бошлабгина бермай, уни янги тараққиёт босқичига ҳам кўтарди. У нафақат туркий ҳалқлар адабиёти анъаналари, балки қардош халқлар, жумладан, форсий адабиёт тажрибаларини ҳам ижодий ўзлаштирган ҳолца яратилган. «Шоҳнома» каби мутақориб вазнида ёзилган ва «Туркий Шоҳнома» номи б-н шуҳрат қозонган (73 боб, 6520 байт ва тўртликлардан иборат).
Қорахонийлар салтанатида вазирлик лавозимини эгаллаган Юсуф Хос Ҳожиб туркий тилда шеърий достон битиб, туркигўй халқларни улуғлашни ният қилган. Уларнинг тадқиқ маркази бир ёки бир неча уруғ, элат, аймоқ эмас, ўнлаб туркийзабон уруғларни ўз ичига олувчи ягона туркий халқи бўлган.
28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни
