Тоғлар оқарди, адирлар ёришди, уфқ қизарди. Кундалик юмуш бошланди. Амирқул ака кўзлари қизарган ҳолда чайлага суяниб ўтирар, у ҳолсиз эди. Ўчоққа ўт қўймоқчи бўлди, ҳафсаласи келмади. Бир-бир босиб, адир тепасига кўтарила бошлади ва бирдан йиғлагиси келди. Лабларини қаттиқ тишлаб, тепага чиқиб борди. Қаршисида буғдойпоя ястанган, ер ҳайдалмаган эди. Сариқ тиканлар, кўп зарғалдокдар сайрар. Бу шундай сўник, лоқайд ва ғариб манзара эди. Қоровул пастроққа тушиб, кесакка ўтирди. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Ota yurt & Adabiyot — mening hayotim…
24 март — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун
Шукур Холмирзаев ёзган барча асарларида инсониятни севиб яшашга бўлган даъватлар қабариб кўринади. У жаҳон адабиётининг ўнлаб ҳикоянавислари билан бир қаторда турадиган асарлар яратди. Биз ўша бадиият дурдоналаридан олам-олам маъно топамиз. Бу эса ўз навбатида, адабиётни тушунишга ва унинг келажагига бўлган ишонч туйғусини англаб етишга ёрдам беради. Davomini o'qish
Sa’dulla Quronov. Mo‘yqalamda yashagan titroq (Xurshid Davron ijodida lisoniy vizual tasvir) & Xurshid Davron «She’r va shuur» teledasturida (1998)
“Хуршид Даврон ижодининг маънавий- маърифий аҳамияти” мавзусида ўтказилган республика илмий конференциясида (19.01.2022) тақдим этилган мақолада шоирнинг шеърлари рангтасвир санъатига бошқалардан кўра кўпроқ яқинлиги ҳақида сўз юритилади. Davomini o'qish
Odil Hotam. She’rlar & Iskandarning shoxi bor!..Shoir bilan suhbat
Бугун шоир Одил Ҳотамнинг туғилган куни. Чин юракдан қутлаймиз
Шеър қоғозга қандай тушади? Баъзан бир мисра ёки биттагина сўз ҳақида йиллаб ўйлайсиз… Гоҳо кутилмаганда…… Мен учун буюк тарихимиз, бугунги улуғвор эврилишлар, атрофимиздаги одамларнинг орзу-армонлари, биз етишга илҳақ бўлган келажак қоғозга тушадиган битиклар бешигидир… Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Bahor she’rlari & Ikki kitob & Ikromjon Boʻronov. Sen bahorni sog’inmadingmi?
21 март — Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг таваллуд кунлари арафасида, устозимиз ўз умрининг сўнгги баҳорида ёзган шеърларидан бир дастасини яна қайта тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq artisti, betakror san’atkor To’ti Yusupova vafot etdi
Деярли ҳамқишлоғим, она қишлоғим Чордара билан бир-бирига қўшилиб кетган, жуда кўп илму санъат одамлари туғилган Самарқанд туманидаги Туркманқишлоқнинг фарзанди, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этди. Марҳумани Аллоҳ раҳматига олсин. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Опанинг оиласига, яқинларига сабр берсин. Оилам номидан, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийлари номидан ҳамдардлигимизни билдирамиз. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Marvlik Hakim, niqob tutgan bo’yoqchi
Ўша замон ва ўша макон одамлари сўнгроқ Чойшаб Тутган Пайғамбар номи билан атай бошлаган Ҳаким ҳижратнинг 120 йилида, мелоднинг эса 736 йилида Туркистонда таваллуд топди. Боғлари, токзор ва ўтлоқлари саҳрога маъюс тикилган кўҳна Марв шаҳри унинг ватани эди. Ҳаким сўниб бораётган мана шу шаҳарда вояга етди. Davomini o'qish
O’tkir Rahmat. She’rlar & Dilshod Karimov. Tuyg’ularning sokin va teran mavjlari & Shukrona. She’rlar to’plami
Ўткир Раҳмат шеърларида соф ва самимий туйғулар, қувонч ва қайғу, шукроналик ва изтироб, орзу ва армон каби ҳар бир инсонга хос кечинмалар, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий кураш, ҳаёт ва борлиқнинг турфа ранглари табиат призмаси орқали тасвирланади. Уларни мутолаа қилар экансиз, она табиатнинг нафис жилвасига мафтун бўласиз, айни пайтда борлиқдаги барча мавжудот, жонли ва жонсиз нарсалар илоҳий бир қонуниятга бўйсуниши ҳақида фалсафий мушоҳадаларга чўмасиз. Davomini o'qish
Abdulla Qo’shboq. She’rlar
Ўзбек шеърияти қўриқларига 80-йилларнинг охири — 90-йилларнинг бошларида кириб келган шоирлар сафида Жиззахнинг Бахмалидан бўлмиш истеъдодли ижодкор Абдулла Қўшбоқ ҳам бор эди. Бугунги саҳифамизда унинг шеърларидан айримларини тақдим этамиз. Саҳифамиз сўнгида шоирнинг 1991 йилда «Шарқ юлдузи» ва «Ёшлик» журнали эълон қилинган шеърлари билан ҳам танишиш имконияти бор. Davomini o'qish
Barot Boyqobilov. She’rlar
14 март — Шоир Барот Бойқобилов таваллудининг 85 йиллиги
1973 йил нашр этилган “Муҳаббат хиёбони” тўплами сўз бошисида шоирнинг ўз китобхонларига айтган мана бу сўзларни ўқийсиз: “Муҳтарам китобхон! Сиз билан учрашиш мен учун ғоят катта бахт. Шу бахт муяссар бўлсин деб, ҳар гал шеърларимни саралаган пайтимда, энг аввало сизни ўйлайман, кўнглимдаги севинчу дардимни сиз билан баҳам кўришга ошиқаман”. Davomini o'qish
Nurmuhammad Aziz. Yangi she’rlar
Кутубхонамизнинг муштарийлари бундан олдин ҳам Нурмуҳаммад Азиз шеърлари билан танишган эдилар. Бугунги саҳифамизда шоирнинг янги машқларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Nazar Shukur. She’rlar & Shoir haqida ikki xotira & Nazar Shukurga bag’ishlangan «Unutilmas siymolar» teledasturi
11 март — Шоир Назар Шукур таваллуд топган кун
Назар Шукур билан Алишер Навоий кўчасидаги Матбуот уйида танишганман. Мен «Ёш гвардия», у эса «Ўзбекистон» нашриётида ишларди.Бизни ишхонадаги ҳамхонам беқиёс шоир Муҳаммад Раҳмон таништиргани эсимда. Айни ўша йиллари Назарни ҳам инсон, ҳам шоир сифатида яқиндан билиб олганман. Ҳар учрашганда унинг қиёфасида беғубор қалб эгаси, кўзлари ҳамиша кулиб турадиган, ортиқча бир гап айтмайдиган, камтар ва ўйчан инсонни кўрган бўлсам, шеърларида бағоят туғёнли юрак эҳтирослари жўш урганини, унинг сиртдан сокин табиати катта жунбушларни яратишга қодир эканини сезганман. Davomini o'qish
